Тақсимот каналлари, уларнинг тузилиши ва мазмуни


-расм. Ўз товарини рақобатчи товари билан таққослаш8



Download 172,07 Kb.
bet16/17
Sana24.02.2022
Hajmi172,07 Kb.
#242929
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
қурбоноа мр91

5-расм. Ўз товарини рақобатчи товари билан таққослаш8

Товар сифатини таҳлил қилишда фойдаланиладиган асосий кўрсаткичлар билан бир қаторда сифатсиз товар учун истеъмолчиларга тўланган жарималар, товарни кафолатли ремонт қилувчи устахоналарга сарфланадиган харажатлар ва биринчи кўрсатишдаёк, топширилган товарнинг салмоғи каби кўрсаткичлар ҳам қўлланилади.


Товар сифатини ошириш - миллий иқтисодиётни ривожлантириш, корхона рақобатбардошлигини оширишнинг асосий талабидир. Бу вазифани ҳал қилиш ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш, умумдавлат бойлигини кўпайтириш ва меҳнаткашларнинг эҳтиёжини қондиришга имкон беради. Товар сифатини ошириш хар бир ташкилий корхона ва унинг бўлимларининг муҳим вазифасидир. Реслубликамизда ишлаб чиқарилаётган товарлар жаҳон стандартлари талабларини қондира олиши зарур. Maшинa ва механизмларнинг техникавий даражасини ошириш, мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида фан ва техника ютуқларини тобора кенгрок қўллашнинг асосидир.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси олдида турган муҳим вазифа қишлоқ жойларда бозор инфратузилмаларини яратишда эпчил бошкарув тизимини шакллантириш, маркетинг фаолиятини ташкил этиш ҳисобланади.
Фикримизча Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабига мос, бозор муносабатларига мосланувчан ташкилий тузилмага эга бўлмоғи лозим.

Хулоса ва таклифлар
Замонавий маркетинг концепцияси истеъмолчига йўналтирилганликни кучайтиришни кузда тутади. Мазкур концепция шундан далолат берадики, корхона истеъмолчилар эҳтиёжларини янада кенгроқ қондириш ниятида бўлса, унинг ўз мақсадларига эришиш имкониятлари кучаяди. Истеъмолчига йўналтирилганлик – истеъмолчиларнинг талаб ва истакларини аввалдан ўрганиб чиқиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва истеъмолчиларни жойлаштиришни кўзда тутади. Истеъмолчилар эҳтиёжларини қондиришда маркетинг тамойилларидан самарали фойдаланиш ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси ҳисобланади. Рақобатчилик шароитларида корхонанинг фойда олиши, ўсиши ва барқарорликка эришиши корхона раҳбариятининг ташкилот фаолиятини истеъмолчилар талаб ва эҳтиёжларини қондиришга йўналтиришга боғлиқ булади.
Корхоналарнинг маркетинг фаолиятини тадқиқ этиш, ундаги субъектларнинг талаб-эҳтиёжларини тўла қондириш билан боғлиқ фаолият бўлиб, ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда жуда кенг қўлланилмокда. Айниқса, инсон омилини назарда тутган ҳолда, унинг эҳтиёжи ва талабига мос равишда товарларни ишлаб чиқариш ва уни қондириш маркетинг фаолиятини тадқиқ этишнинг туб моҳиятидир. Маркетинг тамойиллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда фаолият курсатаётган иктисодиётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, корхоналар хужалик фаолиятини бошкаришда кам меҳнат ва харажатлар сарфлаш орқали харидорларнинг талаб эҳтиёжларини тула кондиришга ва юқори самарадорлик билан иш юритиб, фойда олишга эришиш лозим.
Маркетинг фаолиятини ташкил этиш ўтиш даври иқтисодиётида ишлаб чиқариш йўналишларини, товарлар ассортиментини аниқлашда, уларнинг янги турларини, шу давр талабига жавоб бера оладиган хилларини яратишда айниқса муҳим роль ўйнайди.
Бу ўринда аҳолининг табақаланиши жараёнини эътиборга олиш, юқори ва кам даромадли қисми учун махсус товарлар турини яратиш, ишлаб чиқариш ва бозорга киритиш лозим. Ҳозирги кун талабига жавоб бера оладиган, ишлаб чиқариш муддати қисқа бўлган, харидор талабига мослашувчан ва кичик бизнесни йўлга қуйиш яхши натижа беради деб ҳисоблаймиз.
Маркетингнинг энг асосий вазифаларидан бири, кафолатланган юқори сифатли ва харидор талабига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ва сотишни ташкил қилиш ва йўлга қўйишдир. Маркетингли ёндашишда товар юқори сифатли саналиши учун у сифат бўйича халқаро техник стандартларга жавоб бериши билан бирга маълум бозор сегментининг эҳтиёжига ҳам жавоб бериши керак. Шунинг учун маркетинг хизматининг вазифаларидан бири маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва сифатли бошқариш саналади.
Курс иши Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси, маълумотлари асосида ёзилган бўлиб, унда товар сотиш бўйича маркетинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда бу фаолиятни такомиллаштириш йўллари кўрсатиб ўтилган.
Амалга оширилган тадқиқот асосида маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш бўйича Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасида қуйидаги йўналишларни ўринли деб ҳисоблаймиз.

  • барча фаолият соҳалари бўйича самарадорлик мезонларини аниқлаш ва уларга эришиш бўйича тегишли ресурсларни сафарбар этиш зарур;

  • савдо корхонасида маркетинг фаолиятини ташкил этиш зарур деб ҳисоблаймиз, чунки ҳозирги кунда харидорлар ҳоҳиш-истаклари кундан-кунга ошиб бормоқда. Шунинг учун корхонада маркетинг фаолиятини ташкил этиш маркетинг тамойилларига асосланиб, яъни истеъмолчига йўналтирилганлик тамойили асосида ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  • савдо корхонасида, айнан фирмада маркетинг фаолиятини ташкил этишни функционал тамойилга асосланиб ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

  • истеъмолчиларни ўрганиш, харидор хулқ-атворини ҳисобга олиш, алоҳида бозор сегментларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш зарур;

  • савдо корхонасида замонавий маркетинг концепциясини амалга ошириш, бунинг натижасида ўсиб бораётган истеъмолчиларнинг талаб истакларини тўлароқ қондириш ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан биридир;

  • корхонада янги товарлар ишлаб чиқаришгга эътибор қаратиш зарур. Бунда маркетинг стратегияларидан товарни модификация стратегиясидан фойдаланиш, у орқали товарлар сифатини яхшилаш, товар хоссасини янада яхшилаш, товарни ташқи кўринишини яхшилашга эришиш мумкин;

  • корхонада маркетинг тамойилларига асосланиб тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, энг асосийси рақобатбардош товарларни кўпайтириш зарур;

  • республика, шу жумладан туман аҳолисига қушимча хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш ва уларни юқори савияда ташкил этиш корхонада маркетинг фаолиятини такомиллаштиришга имкон беради деб ҳисоблаймиз;

  • савдо корхонасида маркетингни ташкил этиш жараёнида товар, нарх ва сотиш сиёсати, реклама тадбирларини ўтказиш ва энг асосийси бозор улушига эга бўлишга ва молиявий барқарор корхона бўлишга эришиш зарур;

  • ҳозирги кунда савдо фирмалари фаолиятини бозор муҳити шароитига мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида ушбу тизим корхоналарига узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар беришни йўлга қуйиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси маркетинг фаолиятини таш кил этишда юқоридаги таклифларни ҳисобга олса мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 172,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish