6. Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасида корхонанинг сотиш тизимини такомиллаштириш
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси тизимида савдо ва умумий овқатланиш шахобчалари, тайёрлов идоралари, ишлаб чиқариш цехлари, бўрдоқичилик хўжалигининг кенг тармоғи мавжуд.
Бундан буён ҳам Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштира бориб қишлоқ аҳолисини истеъмол товарлари билан таъминлашни яхшилаш, замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш, янги иш жойларини яратиш, экспорт ҳажмини ва хорижий ҳамкорлар билан алоқани кенгайтириш соҳасида иш олиб боради.
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси тумандаги табдиркорлик субъектларидан биридир. Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси қишлоқ инфраструктурасини ривожлантириш, аҳолига ва ташкилотларга халқ истеъмоли товарларини етказиб бериш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш соҳасида катта ишларни амалга оширмоқда.
Ҳар йили Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси умумий овқатланиш муассасалари, қишлоқ мактаблари, болалар боғчалари ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирги кунда рақобат курашида устунлик нарх рақобатида эмас, балки нархлардан ташқари рақобатдадир. Чунки, ҳозирги кунда истеъмолчилар кўпинча маҳсулотнииг баҳосига эмас, балки биринчи навбатда (товарнинг) фойдали фазилатларига аҳамият беришади ва шу фазилатлар маъқул келса, товар учун кўпроқ пул тўлашга ҳам тайёр бўладилар.
Маркетинг изланишлари шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда харидор товар харид қилаётганда биринчи навбатда унинг фазилатлари, ташқи кўринишига, дизайнига аҳамият берадилар.
Корхоналар баҳолардан ташқари рақобатда қуйидаги нарсаларга ҳам эътибор берадилар ва эвазига фирманинг бир текис ривожланишига эришадилар:
товарнинг техник жиҳатдан янгилиги, унинг автоматлаштирилиши;
товарларнинг янгидан-янги эҳтиёжларни қондириш имкониятлари;
ўхшаш товарларга нисбатан ишлаб чиқарилаётган товарнинг чидамли, ишончлилиги, сифатининг юқорилик даражаси;
товарларни сотиб олган харидорларга кўрсатиладиган хизматларнинг хилма-хиллиги, ҳолати;
товарларнинг тежамлилиги, ихчам, фойдаланишдаги самараси;
атроф-муҳит учун экологик тоза бўлиши ва ҳоказолар. Уларнинг ҳар бирининг аҳамияти катта ва кучли фирмаларда шу нарсаларга аҳамият бериш фаолият, турмуш тарзига айланган. Рақобатнинг ноформал, жамият томонидан қораланадиган тури ҳам мавжуд. Бу ўринда ғирром рақобат тўғрисида ҳам сўз юритишимиз керак бўлади. Рақобат фирмалар учун ҳаёт-мамот масаласи бўлгани учун, улар айрим ҳолларда рақобат курашида ғайриқонуний усуллардан фойдаланадилар. Бунда улар давлат томонидан рақобат курашини тартибга солувчи турли қонун ва қоидаларга хилоф равишда иш кўрадилар.
Товарнинг сифати унинг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлардандир. Товарнинг сифати ўз ичига кўплаб элементларни олади. Булар биринчи навбатда маҳсулот тайёрлаш жараёни сифатида ва фойдаланиш хусусиятлари. Булар ўз навбатида товарнинг узоқ муддатга чидамлилиги, ишончлилиги, фонд сиғими каби кўрсаткичларни ўз ичига олади. Кейинги вактларда товарларнинг экологик тозалиги, хусусиятлари, эстетик кўрсаткичлари кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Товарнинг сифат даражасини аниқлашда нормативлар, сифат стандартларига жавоб бериши назарда тутилади. Товар сиёсатини аниқлаш мезони, ҳамда унинг рақобатбардошлигини таъминловчи мезони, бу унинг патент билан ҳимояланганлигидир. Бунда ихтирочи - корхонага шу товарни ишлаб чикаришга ҳуқуқни сақлаб қолади, қачонки, бошқа корхона ушбу товарни ишлаб чиқармоқчи бўлса, лицензия (рухсатнома) олиши лозим. Товарлар сифатини ифодаловчи умумий кўрсаткичлар қуйидагилардир: ишлаб чиқарилган товарлар таркибида айрим сифатли товарларнинг улуши ва микдори, илғор тажриба натижаларига жавоб берувчи ва алохида хусусиятлари.
Ўз товарини рақобатчи товари билан таққослаш чизмаси қуйида келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |