6-жадвал
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг 2013-2017 йиллар бўйича товар обороти динамикаси таҳлили1
Йиллар
|
Товар оборот, млн.сўм
|
Мутлақ ўсиши, млн.сўм
|
Ўсиш суръати, %
|
1 % ўсишнинг мутлақ аҳамияти
|
Ўтган йилга нисбатан
|
Базис йилга нисбатан
|
Ўтган йилга нисбатан
|
Базис йилга нисбатан
|
2013
|
9045
|
-
|
-
|
-
|
100
|
-
|
2014
|
9188
|
143
|
190
|
101,5
|
102,1
|
91,8
|
2015
|
16631
|
7443
|
7633
|
181,1
|
184,8
|
166,3
|
2016
|
31672
|
15041
|
22674
|
190,4
|
351,9
|
316,72
|
2017
|
34215
|
2543
|
25170
|
108,0
|
378,3
|
342,15
|
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, товар обороти беш йилда 3,8 маротабага ўсган.
Олиб борилган таҳлиллар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси ўз рақибларига нисбатан бозор шароитларига мослашиш, ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, уларнинг ҳоҳиш-истакларига мос равишда товарларни таклиф этиш устида бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси келгусида ўз фаолиятини кенгайтириб бориб, аҳолидан дон маҳсулотларини қабул қилиб тегирмон орқали ун чиқаришни йўлга қўйиш, Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини ташкил этиш, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби фаолиятларни ўзлаштириш устида маркетинг тадқиқотларини олиб бормоқда.
5. Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг маркетинг фаолияти таҳлили
Ҳар бир корхона бозор иқтисодиёти ва маркетинг концепциясига риоя қилган ҳолда, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотувга олиб чиқишни, улар орқали истеъмолчилар эҳтиёжини қондиришни асосий мақсад қилиб олади.
Маркетингнинг энг асосий вазифаларидан бири, кафолатланган юқори сифатли ва харидор талабига жавоб берадиган рақобатбардош товарларни ишлаб чиқаришни ва сотишни ташкил қилиш ва йўлга қўйишдир.
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси кичик корхоналар қаторига кириб, аҳолига халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб, корхонада маркетинг концепцияси мазмунидан келиб чиққан ҳолда ишлар амалга оширилади, яъни мижозлар истеъмолчилар хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатади. Асосий рақобатчилари туман ҳудудида жойлашган ишлаб чиқарувчилар ва сотувчи корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва турли мулкчилик шаклидаги корхоналар ҳисобланади.
Маркетингни тартибли усули – икки йўналишда кўриб чиқилади: биринчиси – корхона ичидаги бошқарувнинг ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги алоқани таъминловчи тармоқ, яъни микромаркетинг ва иккинчиси - пировард истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш мақсадида бозорни бошқаришга воситачи бўладиган жамият ичидаги тармоқ, яъни макромаркетингдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |