Ташкилотларида асосий воситалар



Download 0,72 Mb.
bet14/22
Sana30.04.2022
Hajmi0,72 Mb.
#596023
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Z3fYLcI4HIH2OJaY781

Асосий воситалар инвснтаризацияси. “Бухгалтерия ҳисоби тўғри-сида” ги Қонуннинг 11-моддасига биноан хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини тасдиқлаш учун вақти-вақти билан активлар ва мажбу-иятларни инвентаризация қилиб туриши керак.
Инвентаризация- бу маълум бир вақтга корхона маблаглари ва уларнинг манбаларининг ҳақиқий мавжудлигини, инвентаризация қилинаѐтган объектни натура шаклида санаш, яъни қолдиқларини ҳисоблаш ѐки ҳисоб ѐзувларини текшириш йўли билан ҳақиқий қилинган харажатларни белгилаш.
Инвентаризация бухгалтерия ҳисоби усулларидан бири бўлиб, унинг ѐрдамида жорий ҳисоб маълумотларининг тўғрилиги текширилади, ҳи-собда йўл қўйилган хатолар аниқланади, ҳисобга олинмаган хўжалик муомалалари ҳисобга олинади, моддий жавобгар шахслар жавобгарлиги остида бўлган маблагларнинг бутлиги назорат қилинади.
Корхона ташкилот ва муассасаларда асосий воситаларнинг инвен- таризациясини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 833- сонли буйруғи билан рўйхатдан ўтказилган 19-сонли БҲМА “Инвен- таризацияни ташкил этиш ва ўтказиш”га тўлиқ амал қиладилар.
Қуйидаги ҳолатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт:
-корхона мол-мулкини ижарага бериш, сотиб олиш, сотиш, шунинг-дек давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантириш чоғида;
-молиявий ҳисобот тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 ок- тябридан кейин инвентаризация қилинган мулк бундан мустасно;
-асосий воситалар ва товар-модций захираларни қайта баҳолашда;
-моддий жавобгар шахс ўзгарганида;
-талон-тарож қилиш ѐки суиистеъмол қилиш, шунингдек бойлик-ларнинг бузилиши билан боғлиқ фактлар аниқланганида;
-ѐнғин ѐки табиий офатлар содир бўлганида;
-корхона тугатилаѐтганида тугатиш балансини тузиш олдидан ва бошқа ҳолларда.
Текшириш кўламига кўра инвентаризация ѐппасига ѐки танлаб ўткази- ладиган, ўтказиш вақти бўйича режалаштирилган ѐки тўсатдан ўтказила-диган инвентаризацияларга бўлиниши мумкин.
“Асосий воситалар” номли 5-сон БҲМАга биноан асосий воситалар инвентаризацияси камида икки йилда бир марта ўтказилади, кутубхона фонди 5 йилда бир марта инвентаризация қилинади.
“Товар-моддий захиралар” номли 4-сон БҲМАга биноан товар-моддий захиралар инвентаризацияси камида бир йилда бир марта ўтказилади.
Пул маблаглари, пулли ҳужжатлар, қатьий ҳисобот бланкалари бир ойда бир марта, ѐнилғи ва мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар чоракда инвентаризация қилинади.
Асосий воситалар инвентаризациясини ўтказиш учун корхонада доимий инвентаризация комиссияси фаолият юритади. Доимий инвентари- зация комиссияси таркибига қуйидагилар киради:
-корхона раҳбари ѐки унинг ѐрдамчиси;
-бош бухгалтер;
-бошқа мутахассислар (муҳандис, иқтисодчи ва бошқалар);
-ички аудит вакили.
Доимий ҳаракатдаги комиссия асосан қуйидаги вазифаларни бажаради:
-қийматликлар бутлигини таъминлаш бўйича профилактика ишларини олиб боради;
-инвентаризация ўтказишни ташкил этади, ишчи инвентаризация комиссияси аъзоларига тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар беради;
-инвентаризация натижаларининг тўғрилигини текширади;
-инвентаризация ўтказиш тартиби бузилганида қайтадан инвентаризация ўтказишга буйруқ беради;
-камомад ва нобудгарчилик ҳоллари бўйича моддий-жавобгар шахс- лардан олинган тушунтириш хатларини кўриб чиқади ва тегишли чоралар кўриш бўйича таклифлар беради.
Агар иш ҳажми кўп бўлса, мулклар ва молиявий мажбуриятлар инвен- таризациясини бир вақтнинг ўзида ўтказиш учун корхона раҳбарининг буйруги билан қуйидаги таркибда ишчи инвентаризация комиссияси ташкил этилади:
-инвентаризация ўтказишни тайинлаган корхонанинг вакили (комис-сия раиси); мутахассислар (товаршунос, муҳандис, технолог, механик, иш юритувчи, иқтисодчи, бухгалтер ва бошқалар).
Ишчи инвентаризация комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • моддий бойликлар ва пул маблагларини сақлаш ва ишлатиш жой- ларида инвентаризация ўтказади;

корхона бухгалтерияси билан бирга инвентаризация натижасини аниқ-лашда қатнашади ва камомадни ортиқчаси билан қоплаш, шунингдек табиий камайиш меъѐри доирасидаги камомадни ҳисобдан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

  • товар-моддий бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш, улар- нинг бутлиги ҳисоби ва назоратини яхшилаш, шунингдек нормадан ортиқ ва фойдаланилмайдиган моддий қийматликларни сотиш тўғрисида таклифлар киритади.

Ишчи инвентаризация комиссиясига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
-корхона раҳбарининг буйруғига биноан инвентаризацияни ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиш;
-текширилган асосий воситалар, товар-моддий захиралар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблардаги маблағларни ҳақиқий қолдиқ рўйхатига тўлиқ ва аниқ ѐзиш;
-товар-моддий захиралар баҳосини аниқлайдиган белгилар (тип, нав,
марка, размер, прейскурант бўйича тартиб номери, артикул ва шу каби- лар)ни рўйхатда тўғри кўрсатиш;
-белгиланган тартибга биноан инвентаризация материалларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш.
Инвентаризация комиссияси инвентаризация бошланиш вақтига бўлган охирги кирим ва чиқим ҳужжатлари ѐки асосий воситалар ҳаракати тўғри- сидаги ҳисоботларни олиши лозим.
Инвентаризация комиссияси раиси “инвентаризациягача (сана)” белгисини қўйиб, ҳисоботга илова қилинган барча кирим ва чиқим ҳуж- жатларини имзолайди. Бунда, ўз навбатида, ҳисоб маълумотлари бўйича инвентаризация бошланиш вақтига мулклар бўйича барча кирим ва чиқим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилганлиги ѐки комиссияга берилганлиги тўғрисида моддий жавобгар шахслар тилхат берадилар.
Инвентаризация бошланишидан олдин комиссия аъзоларига инвентаризацияни қачон бошлаб қачон тугатиш тўғрисида бўйруқ топ- ширилади, комиссия раисига эса назорат пломбири (муҳри) топши-рилади. Агарда мулк инвентаризацияси бир неча кун давом этадиган бўлса, иш куни тугаши билан моддий бойликлар сақланаѐтган хонанинг эшиги муҳр-ланиши керак.
Инвентаризация қилинган моддий бойликлар ва объектлар ҳамда уларнинг миқдори рўйхатда номенклатураси бўйича ва ҳисобда қабул қилинган ўлчов бирлигида кўрсатилади. Бу рўйхат ишчи инвентаризация комиссиясининг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади.
Инвентаризация рўйхатининг охирида комиссия томонидан текшириш моддий жавобгар шахслар иштирокида ўтказилганлиги, комиссия аъзоларига ҳеч қандай даъво йўқлиги ва рўйхатда келтирилган моддий бойликларни маъсул сақлашга қабул қилганлиги тўғрисида моддий жавобгар шахслар тилхат ѐзиб берадилар.
Ишчи инвентаризация комиссияси хар бир турдаги моддий бойлик- ларнинг инвентаризацияси тугагач, инвентаризация далолатномасини туза -ди. Масалан, “Асосий воситаларни тугалланмаган таъмирининг инвента-ризация далолатномаси”, “Йўлдаги товарлар ва материаллар инвентари -зация далолатномаси” ва бошқалар.
Инвентаризация тугагач, ўтказилган инвентаризация тўғрилигини тек- шириш учун назорат текшируви ўтказилиши мумютн. Бундай текшириш инвентаризация ўтказилган омбор очилмасдан туриб, инвентаризация ко- миссияси ва моддий жавобгар шахслар иштирокида ўтказилади.
Инвентаризацияларни назорат текширишдан ўтказиш натижалари-дало- латнома билан расмийлаштирилади ва ўтказилган инвентаризациянинг тўғрилигини назорат текширишни ҳисобга олиш дафтарида рўйхатга олинади.
Инвентаризация натижасида аникланган мулкларнинг бухгалтерия маълумотлари билан мавжуд ҳақиқийси орасидаги фарқи қуйидагича тар-тибга солинади:
-ортиқча чиққан асосий воситалар, ва бошқа мулклар киримга оли-ниб, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (93-ҳисобварақ) кўпайтирилади. Айбдор шахслардан қийматликларнинг ортиқча чиққан-лик сабаблари хусусидаги тушунтириш хатлари олинади;
-қийматликларнинг конунчилик билан белгиланган норма доирасидаги камомади корхона раҳбарининг буйруғи билан ишлаб чиқариш, муомала харажатларига ѐки молиялаштириш (фондлар)ни камайтиришга ўткази- лади;
-моддий қийматликлар, пул маблаглари ва бошқа мулклар камомади, шунингдек табиий камайиш нормасидан ортиқча нобудгарчиликлар айб-дор шахслардан ундириб олинади. Агар айбдор шахслар аниқланмаса ѐки айбдор шахслардан ундириб олиш суд орқали рад этилган бўлса, камомад ва нобудгарчиликлардан кўрилган зарарлар ишлаб чиқариш, муомала харажатларига ѐки молиялаштириш (фонддар)ни камайтиришга ўтказилади.
Бундай зарарлар келгусида солиққа тортиладиган базага қўшилади.
Дебитор ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг инвентаризадияси тегишли корхона, ташкилот ва алоҳида шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўзаро текширишдан иборат. Корхонанинг бухгалтерия ҳисоби маълумоти бўйича у ѐки бу дебитордан олинадиган қарзлар суммаси қарздор бўлган корхона (алоҳида шахс-лар)нинг бухгалтерия ҳисобида ѐзилган қарзлар суммаси билан солишти-рилади.
Ҳисоб-китобларни текшириш учун қарздор ташкилотларга бухгалтерия ходимлари сафарга юборилади ѐки хат жўнатилади. Ҳисоб-китобларни текши- риш учун юборилган бухгалтерия ходими текшириш якунида далолатнома тузади. Текшириш натижасида дебитор қарзларни ундириб олиш даргумон бўлиб қолиши мумкин (корхона тугатилган бўлиб, қарзнинг кимдан унди- рилиши номаълум, дебитор қарзини тан олмаслиги, даъво қилиш муддати тушириб қолдирилиши ва ҳ.к.). Бундай ҳолларда корхона бухгалтериясида умидсиз дебитор қарзлар рўйхати тузилиб, ҳар бир дебитор ва креди- торларнинг рўларасига нима сабабдан қарз реал эмаслиги кўрсатилади.
Бу рўйхат корхонанинг доимий ҳаракатдаги инвентаризация комиссия- сига такдим этилади. Комиссиянинг хулосасидан сўнг даъво қилиш муддати ўтган, шунингдек суд ундириб олишга қарор қилган, лекин қарздор-нинг тўлаш қобилияти йўклиги туфайли ундириб олиш иложи бўлмаган қарзлар даргумон қарзлар резерви ҳисобидан қопланади.
Даъво қилиш муддати ичида талаб қилиб олинмаган кредитор қарз сум - маси корхонанинг асосий фаолиятидан олинган бошқа даромадлари таркиби (9360-ҳисобварақ)га ўтказилади.
Инвентаризация натижалари доимий ҳаракатдаги инвентаризация комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, аниқланган камомад кимнинг ҳисобидан ундириб олиниши ѐки қандай харажатларга ўтказилиши ѐхуд аниқланган ортиқча маблағлар қандай киримга олиниши тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий ҳаракатдаги инвентаризация комиссиясининг қарори баѐннома билан расмийлаштирилади ва у корхона раҳбари ѐки корхона раҳ-
бари таклифига биноан юқори орган томонидан тасдиқланади.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish