Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот. Молиявий ҳисоботлар маълум бир ҳисобот даври ѐки маълум бир ҳисобот санаси бўйича тузилади. Бунда бухгалтерия баланси ва ҳисобвараклардаги қолдиқлар бўйича маълумотлар маълум бир санага тузилади, молиявий ҳисобот шакпларининг қолганлари эса маълум бир давр учун тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври 1 январдан 31 декабригача бўлган давр календарь йил ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда кален-дарь йилидан фаркди равишда даврлар бўйича (ой, чорак учун) ҳам тақдим этилиши мумкин.
Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот куни ҳисобот даврининг охирги календарь куни ҳисобланади. Субъектнинг бухгалтерия баланси учун хисо-бот куни 31 декабрь ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот учун ҳисобот даври 1 январдан 31 декабригача бўлган давр ҳисоб- ланади.
Корхонанинг йиллик молиявий ҳисоботи мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўлиқ нусхаларда қуйидаги фойдаланувчиларга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралигача бўлган муддатда тақдим этилиши шарт:
-корхонанинг мулкдори ҳисобланган (давлат мулкини бошқаришга вако-лати бўлган органларга, қатнашчиларга, таъсисчиларга) таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатлар асосида;
-давлат солиқ идораларига;
-давлат статистика идораларига;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
Молиявий ҳисоботни бошқа фойдаланувчиларга тақдим этиш тартиби мустақил равишда корхона раҳбарияти (унинг мулкдорлари ва таъсисчилари) томонидан тартибга солинади ва корхонанинг ҳисоб сиѐсатида кўзда тутилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботлари
манфаатдор субъектлар: банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва шу
кабилар учун ошкора ҳисобланади. Манфаатдор шахслар йиллик мо-лиявий ҳисобот билан танишиш ва нусха кўчириш харажатларини қоплаб, унинг нусхасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия муасса-салари ҳар йили молиявий ҳисоботни ундаги маълумотларнинг тўғрилиги аудитор томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисобот тугагандан кейин 1 май-дан кечиктирмай эълон қиладилар.
Бундан ташқари, акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботлари газеталар, журналлар ва бюллетенларда ѐки қонунчиликда кўзда тутилган муддатларда алоҳида нашрда эълон қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |