Ташқи кўрикдан ўтказиш (соматоскопия) Ишдан мақсад: Организмни ташқи кўрсаткичларини аниқлаш. Ишнинг бориши


–расм. Тик турган ҳолатда ва ўтирган ҳолатда тана бўйини ўлчаш усуллари



Download 0,92 Mb.
bet9/10
Sana02.07.2022
Hajmi0,92 Mb.
#730108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
9–расм. Тик турган ҳолатда ва ўтирган ҳолатда тана бўйини ўлчаш усуллари.
Ўтирган ҳолатда бўй узунлигини ўлчашда олинган маълумотлар тананинг бошқа бўйлама ўлчамлари қийматлари билан солиштириш асосида тана қисмларининг бир – бирига нисбатан ўлчамлари (пропорцияси) аниқланишида фойдаланилади. Антропометр асбоби ёрдамида тананинг алоҳида қисмларининг узунлиги ўлчанади, жумладан бунда тананинг юқориги қисмлари, оёқлар, гавданинг узунлиги ўлчанади. Ушбу ўлчашлар натижалари антропологияда қабул қилинган одам танасининг анатомик нуқталарини аниқлашда ёрдам беради. Ҳар қандай бўйлама ўлчамларни аниқлаш учун ушбу ўлчам чегараларини белгилаб берувчи, қуйи ва юқориги антропометрик нуқталарнинг жойлашиш ҳолати ҳақида маълумотларга эга бўлиш талаб қилинади. Уларнинг баландлиги ўртасидаги фарқланиш асосида асл, ҳақиқий қиймат келтириб чиқарилади.

10–расм. Антропометрик нуқталарнинг жойлашиш соҳалари
Тана узунлиги турли хилдаги жисмоний юкламалар таъсирида сезиларли даражада ўзгаришга учраши мумкин. Ушбу кўринишда, баскетболда, волейболда, баландликка сакрашда ва ҳакозо шунга ўхшаш спорт турлари билан шуғулланиш давомида тана узунлиги ортиши кучаяди, оғир атлетика, спорт гимнатикаси, акробатика каби спорт турлари билан шуғулланиш даври давомида эса тананинг бўй кўрсаткичлари қиймати камайиши қайд қилинади. Шу сабабли, тананинг бўйи (узунлиги) у ёки бу спорт тури билан шуғулланишни танлаб олишда мўлжал олиш учун асос сифатида ўрин тутади. Тик турган ва ўтирган ҳолатда тана узунлиги (бўй) қийматини билиш асосида тананинг пропорсионаллик коеффитсентини (ПК) ҳисоблаб топиш мумкин:

Бу эрда Л1 тик турган ҳолатда тананинг бўй узунлиги;
Л2 – ўтирган ҳолатда тананинг бўйи узунлигини ифодалайди.
Меёрий ҳолатда ПК қиймати 87–92% га тенг бўлиб, аёллар организмида эркаклар организмига нисбатан солиштирилганда бу қиймат бироз паст бўлиши кузатилади.
Тана вазни пишангли тиббиёт торозиси ёрдамида аниқланади. Тана вазни умумий йиғинди кўринишда суяк – мускул аппарати, тери остидаги ёғ қатлами ва ички органларнинг ривожланиш даражасини ифодалайди.
Бош, кўкрак, елка, сон, болдир соҳалари айланаси сантиметрли ўлчов тасмаси ёрдамида ўлчанади.
Қўл мускулларининг кучи тана мускулларнинг ривожланиш даражасини тавсифлаб беради ва бу қиймат қўл динамометри ёрдамида (кг ҳисобида) ўлчанади. Бунда 2–3 та ўлчаш амалга оширилади ва ўлчашларда олинган қийматларнинг нисбатан энг каттаси қайд қилинади. Бу кўрсаткич қиймати ёшга, жинсга ва синовдан ўтаётган одам шуғулланувчи спорт турига боғлиқ.
Бел мускулларининг кучи орқанинг ёзувчи мускуллари соҳасида бел учун мўлжалланган динамометр асбоби ёрдамида ўлчанади. Бунда бел соҳаси мускуллари кучини ўлчашни амалга оширишда айрим рухсат этилмаган ҳолатлар белгиланган: жумладан, чурра (чов соҳаси чурраси, киндик соҳаси даббаси, Шморл чурраси ва бошқа чурра турларида, ҳайз кўриш даврида, ҳомиладорлик даврида, ҳафақон касаллигида, миопия шароитида (5 ва ундан ортиқ сонда қайд қилинганда) ва бошқа бир қатор ҳолатларда бел соҳаси динамометрия усулидан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish