Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov


XVII АСРДАН – 1870 ЙИЛЛАРИГАЧА АНГЛИЯ



Download 1,91 Mb.
bet18/73
Sana21.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#426
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
XVII АСРДАН – 1870 ЙИЛЛАРИГАЧА АНГЛИЯ
РЕЖА:
1.Англиянинг инкилоб арафасидаги ижтимоий, иктисодий ва сиёсий ахволи.
2. Инкилоб арафасидаги Англиядаги ички зиддиятлар.
3.Буржуа инкилобининг бошланиши ва унинг сабаблари.
4. Англияда фукаролар уруши. Оливер Кромвелль.
XVII асрнинг биринчи ярмида Англия Европанинг Испания ва Франция каби давлатларидан кучсиз феодал давлат эди. Савдо ва денгиз кемачилиги буйича Голландиядан оркада эди. Харбий флоти хам Голландияникидан кучсиз эди. Лекин Англиянинг тарихан мухим устунликлари булиб бу устунликлар Англияни тезкорлик билан бошкалардан узиб кетишига сабаб булди. Булар: I. Атлантика океани оркали утадиган савдо йулларида жуда кулай жойлашган мамлакат эди. У оролда жойлашган булиб, XVI аср давомида кирринли урушлар Европа вокеаларидан бир кадар четда турди. Аксинча бу урушлардан Англия моддий фойдалар курди. 2. Англия курукликда сакланадиган катта армияга мухтож эмас эди.
Англия шахар хаёти саноат тараккиётида бошка мамлакатлардан олдинда эди. Англия дворянларининг асосий купчилиги савдо билан шурулланардилар ва маблагларини кишлок хулсалигига хамда денгиз кемачилигига ишга солар эдилар.
Англия колониялар босиб олишда бошка мамлакатлардан олдинрок харакат килди.
Саноат ва савдо XVI асрдан бошлаб жадад ривожланиб кетди Айникса мовутчилик тез суратлар билан усди. Четга мовут сотиш 4-5 хиссага турри келарди. 1614 йилда жунни хом-ашё сифатида четга чикиб кетишни таъкикловчи конун эълон килинди. Хинд пахтасидан чит ва сурп тукиш бошланди. Англия савдогарлари тез бойиб кетдилар. Айникса, авантюристик савдогар компаниялар, 1600 иилдан бошлаб Ост-инд кампанияси кабилар халкаро савдода тенги иук ишлар килдилар. Савдогарлар хом-ашё билан таъминлаш хисобига хунарманд тукимачиларни капиталистик эксплуатация беришарди. Бу Англия бур­жуа­­зиясининг норозилигини кучайтирди. 1640 йил Англия буржуа инкилобининг сабаблари Стюартлар каттик химоя килган абсолютизм ва феодал тартиблар иктисодий ва сиёсий хаётда тусик була бошлади. Ишлаб чикариш кучлари янги капиталистик асосларга ута борди, лекин ишлаб чикариш муносабатлари (мулкчилик, феодал бошкарув тизими) унга зид булиб колди.
Шотландияда Карл I абсолютизмни жорий килишга уринди. Шотландлар қўзғолон кутардилар. Қўзғолонни бостиришга уриниш урушга айланиб кетди. Маблағ курий бошлади. Янги соликлар керак булди. Шунда Карл I парламент чақиришга мажбур булди. 1640 йил 13 апрелдан 6 майгача ишлаган бу парламент «Вактинча парламент» номини олган. Уни Карл яна таркатиб юборди.
Шундай килиб инкилоб бошланиб кетди (1640-1642 йй). Лондонда қўзғолон бошланди. Кишлоқларда ерларни деҳқонлар эгаллаб ола бошладилар.
3 ноябрь 1640 йили Карл I яна парламент чакирди, лекин унда янги дворянлар купчилик овоз олди. Абсолютизм дарз кетди. Бу парламент 1640-1653 йиллар давомида ишлади. Уни «Узок муддатли парламент» деб аталади. Соликларнинг ортикчасини бекор килиш, капиталистик ишлаб чикаришни кувватлаш, сиёсий катаронни тухтатиш каби талаблар куйилди. Кирол катор ён беришларга мажбур булди. Савдода монополиячилик бекор килинди. Стюффорд устидан суд килишни талаб килишди. Звёздная палата ва юкори комиссия каби абсолютизмга х,измат килган органлар бекор килинди.
1641 йили 10 май куни Карл I яна бир хужумга яъни кирол томонидан парламентни таркатиш хукукини бекор килувчи конунга имзо чекишга мажбур булди.
1641 йили Ирландияда кузролон бошланди. Уни бостириш,уИрландияни тула босиб олишни уддалай олмаган Карл I дан янада кучлирок норози булди. 22 ноябрь 1641 йилда парламент улуг ремонстрация номли хужжат кабул килди. Бу «Улуг норозилик» дегани эди. Карл I буни тасдиклашдан бош тортди. Унга жавобан парламентни таркатишга чорланди. Лекин халк оммаси парламент атрофини ураб олиб уни х,имоя килди. Карл I Лондондан чикиб кетди. Атрофига тарафдорлар йигишни бошлади. Булар «кавалерлар» номини олди. Карл I га карши кучлар, парламент тарафдорлари «юмалок бошлар» дейилди. Чунки булар сочларини юмалок) килиб кестиришганди.

Англия парламенти билан кирол Карл I нинг чекланмаган хокимиятни саклаб колиш йулидаги уриниши мамалакатни иккига булиб юборди. Кирол шимолга қарши

кушин туплашга киришди. Қушин «кавалерлар» номини олди. Жанубда парламент хам кушин йига бошлади. 1642 йил бахор ва ёз ойлари хар икки лагерь бир-бирини коралаб, ўз томонга жамият кучларини жалб этиш учун матбуот оркали катта ташвиқот ишларини олиб борди, кучли сатирик памфлетлар, фельетонлар, танкидий маколалар, мурожаатномалар, даъват-чакириклар босиб кетди. Бу ойлар Англия тарихида «Памфлетлар уруши даври» дейилади.
Парламент аъзоларидан Оливер Кромвеллнинг обруси - ортиб борди. Парламент йирик лендлорлар ва йирик буржуазия - шахар боёнлари ва урта хамда майда буржуазия (шахар савдо ва майда саноат мулкдорлари) анфаатларни химоя -илувчи унг ва сул канот шаклланди Кромвел шу сул канот негизи булган «индепендент» лар катлами яъни «озод» лар- мустак,иллар» канотига бош булди. Бу катлам Англияда киролнинг мутлок хокимиятини тугатиб, нисбатан илгор буржуа демократияси, парламент бошкаруви тарафдори эди.
Шимолдан кирол кушин тортиб, парламент армиясига к,арши юриш бошлади. Парламент армиясига муътадил (уртача йул тутувчи) пресвитерлар партияси вакили граф Эссекс бошлик эди. У вактни чузиб киролга зимдан куч туплашга имкон турдириб бериш йулини танлади. Чунки у парламент билан циролни яраштириш тарафдори эди, натижада Эшгилл ёнида булган жангда парламент кушинлари маглубиятга учради. Шундан кейин Оливер Кромвелл ташаббусни ўз кулига олди. У шундай ёзган эди. Парламент етакчиси Гемпденга: «Сизнинг армиянгиз кари-картанг, ичкиликбоз эски харбий хизматчилардан иборат. Кирол томонида эса ёш, навкирон жентлменларнинг болалари тупланган Сиз кушинга шундай одамлар туплангки, улар рухан киролнинг жентелменларидан хам бакувватрок булсин. Акс холда, бизни яна мажаклаб ташлашади».
1642-1643 йиллар фукаролар урушида кийин боскич булди. Шимолий районларда кирол позицияси кучайди. Парламент кирол Карл I га яраш битими тузишни таклиф этди. Таклиф рад этилди. Нъюкасл ёнида парламент кушинлари яна бир бор Maглубиятга учради. Куп утмай парламент Шотландия (Шимолий Англия) Билан «Тан­танаворлига ва конвент» номли битим тузди. Лекин кирол бунга жавобан Оксфордда уз «Парламентини» тузиб «Исёнкор» парламентга карама-карши куйди. Кромвелль парламентидан 175 киши (куйи парламент дан), 80 киши (Лордлар палатасидан) Оксфорд парламентига кочиб утди. Парламент ва унинг армияси учун мураккаб вазиятда Шотландия уларнинг иттифокдошлари киролга карши хужумга утди. Бу хол фукаролар урушида кескин бурилиш ясади. 1644 йил апрелида парламент кушинлари Нъюкаслда жиддий галабага эришди, натижада Йоркшир (Шимолий саноат райони), порт шахар Гулль билан алока тикланди, бунинг сратегик ахамияти катта эди. 1643 йилда парламент граф Манчестер бошчилигида «10 минглик кушин» тузди. Унинг кавалерия кисмига Оливер КромвелЛ бошлик булди. Мартон—Муре ёнидаги жангда бу кушин Карл I армиясини Maглуб килди. Кромвель кавалерияси енгилмас «Темир бикин»лар номини олди.
Шундан кейин харбий харакатларда ташаббус Кромвелль томонига - индепентларга ута бошлади. Кромвелл армияни кайта куришга парламентни кундирди. Армия умум миллий армияга айланди. Янги армия «Янги модель» деб аталди: 10 кавалерия полки, 12 пиёда полки умумий сони 22 минг аскар кавалерия кушинининг марказини «Темир бикинлар» ташкил этди.
Кромвелл армияни кунгилли аскарлар билан тулдиришга утди. Жангларга армияни узи етакларди. Библиядан суралар укиб борарди. Кулида килич ва китоб турарди. Булар бари армиянинг рухини кескин кутарди. Балабалар купайди. 1645 йили армия ягона армияга айланди. Армия инкилобгача садокатли булмаган офицерлардан тозаланди.
Нэзби ёнида 14 июнь 1645 йили булган жанг фукаролар урушида хал килувчи жанг булди. Карл I армияси роялистлар тарафдорлари булишди. Карл I Шотландияга кочиб кутулди. Лекин Шотландияликлар уни парламентга тутиб беришди. 1646 йил фукаролар уруши парламент галабаси билан тугади.
Узок муддатли парламент конунчилиги даври (1642-1653йй) кироллик армияси маглубияти монархияни тугашига олиб келмади. Чунки присветерианлар (олий янги табака) ва индепендтлар (урта табака дворянлар) кирол билан муроса килиш йулини кидирдилар. Улар тузган парламент демократия йулидан бормади. Уруш кийинчиликларини парламент халк устига ташлашга уринди. Янги соликлар чикарилди. Бундан Лондон Ситиси (бозор) капиталистлар бойиди. Улар парламентга 8-10% уз даромадларидан заём— карз беришди. (Шу тарифа капиталист билан парламент уртасида битишув вужудга келди). Пресвитерианлар Англия Епископини ва киролнинг хамда эски дворянларнинг ерларини мусодара килди. Архиепископ Лод катл этилди.
1645 йилдан ер мулклари киролнинг химоясидан озод этилди. (илгари феодал ерлари подшонинг рицерларга инъоми деб караларди) Парламент оддий дехконлар учун кугшгольд (майда арендаторлар) учун енгиллик яратмади. Синфий кураш кучайди. Дехконлар ерлардаги ровларни бузиб ташлай бошладилар. Айникса дехконларнинг гурзи кутариб чиккан кузролонлари машхур булди. Бундай кузролонларни парламент кушинлари бостирарди. (Парламент халкка карши эканлиги куриниб турарди). Синфий кураш кучайган бир паллада пресветерианлар инкилобни тугаган деб хисоблашди. Чунки парламент уларни истакларини тула юзага чикарган эди. Индипендлар эса курашни давом эттириш тарафдори булди. Шу вактда парламент армияни таркатиш туррисида карор чикарди. Армия бунга буйсунмади. 6 август 1648 йили армия Лондонни босиб олди. Индепендентлар орасида хамда-ички келишмовчиликлар пайдо булди. Майда буржуа демократик катлам ажралиб узини левеллерлар деб атади Бу даража деган маънони билдириб бу олим илгор фикрли хисобланарди. Левеллерларнинг гоячиси рахбари Жон
Лильберн эди. У парламент армиясининг офицери пуританист
(черковини католицизмдан тозалаш, Римдан туриб бошкариладиган), фукаролар уруши даврида лорлар палатасига карши курашади. У узининг Англиянинг турма хукуклари номли памфлитлари (адабий танкидий асар жанри) учун камалган эди. Лильберннинг ижтимоий сиёсий карашлари радикал буржуа карашлар эди. (Радикал-илгор ва кескин харакатлар тарафдорлари). 1647 йилда Ливеллерлернинг роялари парламент армияси ичида ёйилди. Солдат ташвикотчилар умумармия кенгаши туздилар.
Бу харакат офицер ва генералларни ташвишга солди. Солдат агетаторлар уз генералларини киноя билан грандлар дейишган (амалдорлар) . Зиддият кучайиб умумармия кенгаши генераларга буйсунмай куйди. Шунда грандлар подшо хокимиятини саклашга каратилган хужжат эълон килишди. Хужжат таклиф боблари деб аталади. Унда жойлардан айланадиган депутатларга мулк цензи куйилди. 1647 йили кузда солдатларнинг армия кенгаши Лондон якинидаги Пёднинг деган жойда конференцияга тупланди. Ливеллерлар конференцияда халк битими номли хужжат эълон килишди. Унда конституцион роялар акс этди. Жумладан халк оммаси Олий хокимиятнинг манбаъи дейилди. Табакалар имтиёзларини бекор рлиш, мулк цензини йук рлиш, эркаклар учун сиёсий хукукларнинг тенг булиши, депутатлик уринларини ахоли сонига мувофик таксимланиши каби катор хукукий бандлар Конституцион foя сифатида мухим эди. Бу амалда республика тузумига мое эди. Левеллерлар мулкнинг дахлеизлигини саклаб колдилар. Шу билан улар буржуа демократик максадларини курдилар.
1648 йили роялистлар пресвйтерианлар ва индепендентлар уртасидаги ,еизодан фойдаланиб инкилобни бутиб ташлашга уриндилар, Карл I Шотландия билан битим тузди. Жанубий Уэльс ва Кентда роялистлар кузролон кутардилар. Шимолдан шотланд кушини юриш бошлади. кирол ватанига хиёнат килишда айбланди. Кочокликда у Уайт (ок) оролда кулга тушди. Кромвелль рахбарлигидаги парламент кушини парламент армиясини енгди. Шундан кейин полковник Прайбц кумондонлик буйрури билан парламентни пресвитерианлардан тозалади. Палата обҳин (умумпалата) 1649 йил 4 январда узини олий хокимият деб эълон килди. Бу аслида республика хокимияти булган эди. Халк буни куллади. Кароль Карл I улим жазосига хукм килинди ва 1649 йил 30 январда хукм бажо келтирилди.
Иккинчи фукаролар уруши-1648 йили Прайд номли палковник парламент эшигига отряд билан куйилди. Парламентдан кирол тарафдорлари кувиб чикарилди. Бу Прайдчасига тозалаш дейилади. Натижада Король тарафдорлари ва республикачилар уртасида иккинчи фукаролар уруши бошланади. Карль хали хаёт эди, Шотландияга кочиб у ердан туриб уз тарафдорлари билан парламент армиясига карши хужум уюштирди.
Кромвелль шотланд армиясини парчалаб ташлади. Шундай килиб иккинчи фукаролар урушига якун ясалди.
Жерард Уинстенли 1649 йилда хакикий левеллерлар харакатини ташкил килиб унинг катнашчиларини дигерлар деб атади. (К,азувчилар ёки ер чопувчилар дегани). Дигерлар бошлири Уинстенли лендлордларнинг ер эгалигига карши чикди. Купигольдларнинг (майда ер мулкларга битим когози асосида дехконларнинг вактинча ижарачилиги) феодалларга карамлигини йукотиш гоясини ёклади. Диний тушунчага мувофикка инсонларнинг тенглиги гоясидан келиб чикиб ерга хусусий мулкчилик адолатдан эмас деб эълон килди. Эркинлик конуни деган Памфлет (кучли танкидий асар) да ерга хусусий мулкчиликни коралади бу максадларга диний таррибот ва тарбия нули билан эришиш мумкин деди. Уинстенли уз утопиясини асослаш учун кашшорарни тинч мехнатга чорлади ва буш ерларни шудгор килиб ишга солишга даъват килди. Узи хам отряд тузуб Суррей деган жойда буш ерларни чопиб экин майдонлари учун фойдаланишга урунди. Лекин парламент армияси дигерларни савалади ва кувиб таркдтиб юборди. Бу хол парламентнинг демократияга душман эканлигини курсатди.
Парламентнинг буржуача мохиятини Ирландияга нисбатан боскинчилик харакати хам курсатиб куйди. Кромвелль бошлик армия Ирландияга юриш бошлади. 1649 -1651 йилларда Ирландия Британия томонидан мустамлака килинди.
1651 йили Англия парламент республикаси Голландия билан уруш бошлади. Бу уруш Англиянингш денгизда хукмронлик килиши учун кураш максадини ифодалади. Шу йили Навигация акти номли мухим (денгиз кемачилик харакати-навигация) хужжат кабул килинди. Унинг маъноси-Англияга чет эл товарлари факат инглиз кемаларида ташиб келиниши шарт эди. Ёки шу товарлар ишланган мамлакатнинг кемалари бу юкларни хакли эди. Бу тадбирлар Голландиянинг воситачилик оркали оладиган даромадларига зарба берди ва окибатда уруш бошланди.
1653 йили Стюартлар монархиясини тиклашга уруниши ва халк ралаёнлари кучайиб кетди. Давлат армияга суяниб иш курган холда бу харакатларни бостириш чорасини курди. Кромвеллга Англия, Шотландия ва Ирландия эркин давлатининг лорд протектори, яъни жаноби хомийси деган унвон берилди. Бу лавозим аслида Кромвеллнинг харбий диктатурасига айланди.
Янги дворянлар ва буржуазия чекланган подшо хокимиятини тиклаш харакатига тушдилар. Бу орада Кромвелль вафот этди. (Ш58йилда) ,
1660 йилда янги давлат тунтарилиши уюштирилди. Хокимиятга катл этилган Карлнинг угли Карл II ни таклиф этилди. Бу вокеа Англияда стюартлар династиясини кайта тикланиши номини олди. Стюартлар яна аста-секин мутлок хокимиятни тиклаш фикрига тушдилар. Парламентда Лордлар палатаси кайта тикланди. (факат жамоа палатаси колган эди). Англия черкови кайтадан давлат черкови булди
Абсолютизмнинг кайта тикланишига карши дворянлари корчолонлари давлат тунтариши килишга уриндилар. Улар Голландиянинг кироли Вильгельм Оранскийни Англия тахтига чакиришди. Вильгельм стюартларга кариндош эди.
Сиёсий тафаккур ва маданият.
Англия буржуа инкилоби туфайли жахонда биринчилардан булиб кенг маънода урта асрчиликдан янги давр сиёсий ва маданий жараёнларига бурилиш ясади. Бу биринчи галда гоявий, дунёкараш сиёсий тафаккурнинг жиддий узгариши туфайли руй берди. Дастлаб жамият харакати диний роялар асосида борди, яъни диний эътикод эркинлиги учун кураш тусида булди. Библиянинг мазмуни асосида Исонинг кайтиб келиши ва минг йиллик хукумронлигига ишонч омма орасида кенг ёйилди. Лекин инкилоб марлубиятга учрагач бу каби хаёлий (утопик) орзуларнинг хаётий эмаслиги аён булди. Урнига окилона харакат ва унда манфаатдорлик (Акл) гояси келди. Пуританлиу диннинг илк асослари кайтиш, диний амалиётни турли кушимча равишда пайдо булган нарсалар тозалаш) (инглизча-риге-пюр «пок, тоза» демакдир) каби нориал фикрлар чекиниб, уларнинг урнини реал маърифатчилик роялари ола бошлади.
Аввал бошла Библияни кур-курона фаол тарБиб илиш кейинчалик уни танкид рлишга мойил окимларнинг келиб чикишига сабаб булди. Танкид эса баъзан илмий асосли равишда, баъзан эса стихияли тарзда ва баъзан секталар (масхаб ва диний окимлар) рухида олиб борилди. Масалан, кальвинизм ахлокий фалсафаси динни турмуш ахволи билан бевосита 6oглаш реал фойдали жихатларини (утилитар) тарриб килишга хизмат килди. Левеллерлар эса инсоннинг хаётда яшаши ва жамиятда иштироки табиий хукук, деган роя асосида диний, сиёсий секуляризм тафаккурининг кучайишига хизмат килди, яъни динийликдан кура тафаккурни дунёвийлаштирди. (saecular- секуляр- дунёвийлик демакдир).
XVII аср урталарида буржуа инкилоби адабиёт ва санъатда хам акс этди. Агар уша аср боши учун В. Шекспир, Б.Джонсон, Г.Спенсар, Дж.Дон каби уйгониш даври ижодкорлари номлари машхур булган булса, инкилоб даври Джон Милтон исмли улкан шоирни шакллантирди. Бу шоир уйрониш даври анъаналари билан диний реформация рояларини чатиштирди. Милтон дин епископларини коралади, Инсон эркинлигини тарриб килди, матбуот эркинлигини ёклаб чикди. Подшо, кирол кабиларни жамият эркинлигининг душмани деб курсатди. Карл Стюартнинг катл этилишини ва республика тузумини олкишлади. «Унинг йукотилган жаннат», «кайтиб келган жаннат», «Фидойи Самсон» каби поэмалари киролликни реставрация килиш максадида деократик кучларга карши террор ва кувринлар даврида эзгулик ва ёвузлик кураши рояларини олга сурди.
Инглиз буржуа инкилоби (1640-1660 йиллар) даврида келажак маданий ва сиёсий онгига кучли таъсир курсатган Сеэмйуэл Хартлип клуби тузилди. Унинг аъзолари ижтимоий ислохотчилар - олимлар, инженерлар, кашфиётчилар, кишлок хужалигида жиддий узгаришлар килишни ният килган кишилар, укитувчилар ва бошка илрор фикрли зиёлилар эди. Клуб Европа гуманистлари ва маърифатпарварлик харакати билан якин алок,ада эди. Педагог Ян Коменский, инженер Богеми Иоганн де Берг, пртестинт (католик Рим черковини ислох килиш харакати вакили), дин тарриботчиси Джон Двюрий ва бошкалар иктисодий, ижтимоий, маориф, кишлок хужалиги, техника, кон саноати ва бошка сохаларда куплаб ислохотлар лойихаларини ишлаб чикдилар.
Табиий фанлар, фалсафа сохаларида юксалиш булди. Фронсис Бекон, Т.Бобс, Дж. Гаррингтон, Г. Невиль, О. Сидней ва бошкалар гражданлик жамияти, республика тузуми, ерни халкка бериш ва бошка турли ислохот таклифлари билан чикдилар.
Сиёсий назарий фикр Дж. Лильберн (левеллер) томонидан жиддий равишда ривожлантирилди. Ерни хзалкка таксимлаш, узига хос кишлок хужалиги кооперативлаври («ишлаб чикариш уртокликлари») тузиш, мехнаткаш халк болаларини текинга укитиш, мехнатга хак тулаш тамойиллари ва бошка куплаб илгор гоялар шу даврда вужудга келди.
Инглиз инкилоби маглубиятга учраб, кироллик тиклангач адабиёт ва санъатда хам инкироз даври бошланди. Сиёсатга бефарклик, бойлик кетидан кувиш, узга юртларга боскинчиликбилан кириб бориш, техник янгиликлардан шахснинг индивидуал манфаати, инсоннинг рухий дунёсидаги тубан хислатларни ёклаш каби куплаб салбий Боялар ифодалана бошлади. Лекин аста—секин ижодий, гоявий сохаларда маърифатпарварлик майллари етакчи була бошлади. (Дж. Локк, Д. Дефо, Ж. Свифт ва бошкалар).
1815-50 йиллар давомида Англия савдо саноати буйича, мустамлака харакатлари буйича дунёда энг олдинги каторларга утиб олди. Саноат ишлаб чикаришда ва савдода бошк,а давлатларни ореада к,олдирди. Денгиз ва океанларда савдо ва харбий флоти хужайинчилик киларди. Натижада майда мануфактуралар урнига йирик саноат районлари пайдо булди. Мамлакатнинг марказида, шимоли ва гарбида йирик завод ва фабрикалар курилиши бошланди. Жанубий Уэльс тошкумир к.азиш буйича машхур була бошлади. Кемасозлик ривожланди. Лондон дунё ахамиятидаги савдо-сотик марказига айланди.
XIX асрнинг 20 йилларида чуян эритиш 58% усди, пахтага эхтиёж 40% усди, пар билан ишлайдиган ва бошк,а тук,ув дастгохларига талаб ортди.
Саноатнинг усиши ишчилар сонининг ортишига олиб келди. Уларнинг харакати билан 1799 йилда ишчилар ташкилотлари тузишни таъкикловчи конун бекор килинди ва 1824 йилда узларининг касбдошлик иттифоклари (тред-юнионлар) ни туздилар. Бу иттифокнинг максади ишчилар маошини оширишга, иш шароитини яхшилашга каратилган эди. Бирок капиталистлар тред-юнионларнинг усишидан чучиб 1825 йил стачкалар, йигилишлар уюштиришни ман этувчи конун кабул килди. конунни бузувчиларни камок жазоси кутарди.
XIX асрнинг биринчи ярмида Англиянинг хаётида темир йул цурилишлари жуда катта ахамиятга эга булди. Чунки бу тармок хам савдо сотикнинг ривожланишига уз хиссасини кушар эди. (1825 дунёда биринчи темир йул Стоктом-Дармингтон линияси ишга чик,иб саноат . узгаришини тезлаштирди).
1830 йилда Ливерпуль билан Манчестер оралигида темир йул уз ишини бошлади.
1825 йили Англия уз бошидан биринчи иктисодий кризисни кечирди. Купгина саноат корхоналари ёпила бошлади ёки ярим кунлик ишга утди. Мамлакатда ишсизлар сони ортиб кетди. Шу боис озик-овкат нарх-навоси кутарилиб кетди. Натижада синфий кураш кучая бошлади. Кема к,уриш, металлургия саноати, тукимачилик саноати ишчиларининг стачкачилик харакати кенг тус ола бошлади. Кейинчалик бундай кризис такрорланиб турди. Масалан: 1837, 1842, 1847 йиллардаги кризислар мамлакат иктисодиётига ёмон таъсир курсатди. Бу эса ишлаб чикариш муносабатлари билан ишлаб чикариш кучлари уртасидаги зиддиятни кучайтириб юборди.
Роберт Оуен-(1771~1858йй.) инглиз иктисодида катта роль уйнаб—хаёлий социалистларнинг рояларини реалликка айлантирди. XIX асрнинг 20 йилларида АҲП нинг Индиана штатида Оуэн «Янги Гармония» корхонасини очди. Иш вакти 10,5 соатга туширилди. Ишчиларнинг реал иш хаки оширилди. Уларнинг шароити яхшиланиб квартира тулови кискартирилди.
Адам Смитнинг давомчиси Давид Рекардо (1772~1823йй) узининг соликлар солишнинг сиёсий иктисод бошланричи (1817 йил) китобида товар махсулотининг нархи сарфланган харакат ва мехнатга боглик дейилди. Иш хакининг камайиши капиталистларнинг фойдасини купайтиради. У ер рентаси ва лендлордларига (ер эгалари) карши чикиб унинг фойдаси, саноат буржуазиясининг фойдасини кискартиради дейди. Савдо ва ракобат абадийлигини исботлайди.
XIX аср 20-йилларининг охирида Англияда саноат буржуазиясининг, майда буржуазиясининг, ишчиларининг парламент томонидан утказилган реформага карши кураши авж олиб кетди. Парламентда хали хам йирик ер эгалари молия ва савдо буржуазияси хукмрон эди. Оддий халк оммаси сайлаш хукукига эга эмас эди. Вахоланки Англиянинг 30 млн.ахолисидан факатгина 220 минг одам эга эди.
1830 йилги Франциядаги июль инкилоби Англиянинг хаётига катта таъсир килди.
Англиянинг жанубида кишлок хужалиги ишчиларнинг «Суинг» харакатлари авж олди. Унинг 2 хил маъноси бор: «арғимчок» ёки «дор». Батраклар иш хаккини оширишни талаб килиб кишлок хужалик асбобларини уриб синдирдилар, омборларга ут куйдилар. Ҳукумат «Суинг» харакатини артиллерия ёрдамида тўхтатишга уринди. Дала судлари куплаб батракларни осишга, камокларга хукм килди.
Нихоят хукумат 1832 йили сайлов хакида реформа эълон килди. Реформа гуё ишчилар синфига ён бергандек булсада асосан саноат буржуазиясига купрок имкон яратди. Ишчилар ва батраклар сайлаш хукукидан махрум эдилар.
30-40 йилларда хам Англия саноати усишда давом этди. Айникса тукимачилик саноати яхши усди 1840 йили 45% усди. 1834 йилларда пахтачилик, когоз саноатида 200 минг киши ишларди. (саноатнинг бу тармогида 33 от кучига эга булган пар двигателлари ишларди).Енгил саноат билан бир вактда оғир саноат хамда янги турдаги транспорт сохаси усди. Темир ишлаб чикариш 1834 йил 700 минг тоннадан ошди. (1813-14 йиллардаёк Д.Стефенсон узининг биринчи лакомативини ихтиро килганди). 40 йилларнинг охирларида Англиянинг хамма йирик шахарлари темир йул линиялари билан бирлаштириб булинди.
Англия буржуазияси саноатнинг усиши билан бойиб кетабошлади. Шу билан бир вактда XIX асрнинг 30-40 йилларида ишчиларнинг ахволи нихоятда орир эди. Ишчилар 15—18 соатлаб ишлардилар ва паст иш хакки олардилар. Айникса аёллар ва болаларнинг ахволи ofиp эди, ёш болалар калтак зарбидан халок булардилар. Касаллик айникса сил касаллиги авж олиб кетди
Ишчиларнинг норозилиги туфайли 1831 йилда янги конун жорий килинди конунга кура кечаси сменада энди ёши 18 дан ошмаганлар ишламайдиган булди. Ишга 9-13 ёшдан олинадиган булди. 13-18 ёшликлар 12 соат ишлайдиган булдилар.
1834 йилда камбагаллар хакида конун эълон килинди. (1601 йилдагига ухшаш) яъни ишсиз камбагаллар уйда ишлаши мумкин булди.Бу уз навбатида уй камогидан баттар эди. Чунки ишни вактида бажармаганлиги учун овкат ололмайди, шахарга борадиган булса хужайиндан рухсат олиши зарур. Хуллас бу конун хам ишчиларни эзишга царатилган эди.
1834 йилги бу конун ишчилар синфини уз хукукларини тиклаш учун курашга олиб келди. 1836-38
йилларда Англияда яна саноат кризиси бошланди. Ишчиларнинг ахволи янада огирлашди. Бу эса Англияда йиллик сиёсий харакат чартистлар харакатини бошланишига туртки булди. (Чартер-хартия.)
1836 йил Лондон да сиёсий хукукларга эга, булиш учун кураш авж олди. Ишчилар уз талабларини баён этган ёрликлар тайёрлаб уни парламентга беришга карор килдилар. 1836 йили Лондонда ишчиДар ассоцацияси тузилди («Халк хартияси») уни Лондонлик уста (Столяр) майда буржуазия вакили Уильям Ловвет деган одам бошкарди. Лондон ишчилар ассоцацияси уз талабларини баён килдилар, булар: 1) 21 ёшга етган, бир жойда 6 ой яшаган эркакларга сайлаш хукукини беришни, 21 парламентга хар йили сайлов утказиш, 3; депутатлар мехнатини бахолаш, 4) парламентга сайлаш вактида мулк цензини бекор килиш, 5) вакиллар сайлов округларини тенгилигиини таъминлаш, 6) яширин овоз бериш.
1839 йилда Лондонда чартистлар съезди чакирилди. Чунки чартистлар харакати бошланганданок уз максадларига кай усул билан етишиши буйича ягона фикр йук эди. Бирлари ташвикот йулини танлашса, бирлари маънавий куч, яна бирлари жисмоний куч тарафдорлари эдилар.
1842 йил май ойида 2 петиция топширилди. Унга 3 млн. 300 минг ишчи имзо чекди.
1844 йили 3—петиция топширилди.
40 йилларга келганда Чартистлар уртасида булиниш
содир булди. Бири маънавий, иккинчиси жисмоний куч
ишлатмокчи булиб, натижада келишмовчиликлар чартистлар
харакатини Mar-лубиятга учрашига сабаб булди.
XIX асрнинг I-ярмида Англия агрессив мустамлакачилик сиёсатини давом эттирди. Ирландия халк оммасининг ахволи нихоятда огир эди. Колок аграр мамлакат хисобланган Ирландия Англия лендлорларининг ва буржуазиянинг тазийки остида эди. Ирландиянинг саноати деярли ривожланмаган эди. Ирландия ахолией кашшок ва хукуксиз эдилар. Ахолининг асосий кисмини дехкон-арендаторлар ташкил килар эди. Миллий озодлик харакатида хам асосий рольни дехконлар уйнар эдилар. 1801 йили Британия ва Ирландия Унияси (бирлашма)га карши Ирландияда «Рипилерлар» харакати авж олди. (Инглизчадан бекор килиш маъносида). Бу харакат Унияни бекор килишга каратилган эди.
1841 йили О,Коннел бошчилигида «Рипилерлар ассоцацияси»тузилди. 1842 йил Чарлз Даффи ва Томас Девиз бошчилигида «Ёш Ирландия» ташкилоти тузилди. Улар Рипилерларнинг муътадил тактикасига карши чикдилар. 1845-47 йилларда Ирландия ва Англияда ofиp кахатчилик, вабо, улат касалликлари даври булди. Кишлок хужалиги кургокчилик туфайли каттик зарар курди. Халк .норозилийги кучайди. Ирландиянинг Рипилерлари сафидан буржуазия ажралиб икди ва «Ирландия конфдерецияси» ташкилоти тузилди. Унинг бир каноти Ирландиянинг мустакил демократик республика шиорини олга сурди. Харакат ичида инкилобий демократик канот пайдо булди. Улар Дублин шахрида кузголон тайёрлашга киришишди, лекин бу харакат фош булди. Унинг бошликлари каторга килинди. Шундай килиб Ирландиядаги бу харакат бостирилди. Англиянинг Ирландия устидан хукмронлиги яна давом этди. Англия 1815—50 йилларда океан орти колонияларини кенгайтириш йулида давом этди. 1832 йили парламент мустамлакаларида кулчиликни бекор килиш хакида конун эълон килди. Кулнинг мехнатини ёлланма ишчилар бажара бошладилар. Лекин шунга карамасдан кулчилик айрим аломатлари, мах.наткашларни эзишнинг анънавий усуллари сакланиб колаверди.
Энди британ колонизаторлари асосий эътиборни Хиндистонга каратдилар (300 млн. Ахолией бор эди). 1813 йилда Ост—Инд компаниясининг Хиндистонда монопол савдо хукуки бекор килинди, бошка компаниялар учун Хиндистонга йул очилди. Хиндистон хунармандчилигига каттик зарба булиб тушди. Инглиз мовути хиндилар тукимачилигини синдирди. Англия 1824-26 йилларда Бирманинг катта кисмини босиб олди. 1834-42 йилларда Афронистон билан уруш олиб борди. Бирок Афрон халкининг каршилиги туфайли бу ерда бироз муваффакиятсизликка учради. 1843 йил Афронистоннинг чегарасидаги Синх (Хиндистоннинг шимолида) шахрини босиб олиб вайрон килдилар. Ундан кейин Панлсоб вилоятини босиб олдилар. Бу эса 1849 йили бутун Хиндистонни мустамлакага айлантириш билан якунланди. Панжобни босиб олиш, киндистонни мустамлакага айлантириш Афгонистнга колаверса Урта Осиёга йул очиб берарди. XIX аернинг 30 йилларида Англия Хитойга хужумини тезлатди.Британ савдогарлари Хиндистон кора дорисини контрабанда йуди билан Хитойга олиб кела бошладилар. 1833 йилда Ост-Индия компанияси савдо компанияси сифатида Хитойда афюн савдоси билан шурулланди. 1842 йилги Афюн уруши Нанкиндаги (Хитой шахар) тенгеиз шартнома билан якунланди. Бешта порт Англия ихтиёрига утди. Ганконда (Хитойга карашли орол) Англиянинг абадий хукмронлиги урнатилди ва Хитой Англияга контрибция тулади.
XVIII аернинг охирларидаёк Англия мустамлакачилари Австралияга уз тазййкларини утказа бошлаган эдилар. Дастлаб инглиз боскинчилари Австралия ва Тасмания оролига уз жиноятчиларини сургун тарикдеида жунатиб турдилар. Шу бахонада 20—30 йилларда Австралияга караб катор инглиз эмигрантлари кучиб кела бошладилар. Айникса XIX аернинг урталарида Австралияда янги олтин конларининг очилиши билан борлик кучиб келувчилар сони янада ортиб кетди.
1840 йилда Англия Янги Зелландияни босиб олди. Англия уз харакатларини Канадада кенгайтирди, уз товарлари ва куч микдордаги солицлар оркали Канада хал^ини эксплуатация эди. Чунки инглизлар ерли ахолига факат уз махсулотларини сотиб олиш учун конун жорий килгандилар. Канада халки ва буржуазияси шу конунни бекор килишни талаб килдилар. Натижада 1837 йили Канадада мустакиллик учун кураш бошланиб кетди. Юкори Канададаги кузголонга (купрок ахоли инглизлар) журналист У.Маккензи рахбарлик килди. Куйи Канададаги кузголонга (ахолией купрок французлар) офицер Палино рахбарлик килди. Инглиз кушинлари бу кузролонларни конга ботирдилар, кузролон рахбарлари кочиб кетдилар.
Канадада уз хукмронлигини мустахкамлаш максадида Англия хукумати 1840 йилда юкори ва куйи Канадани бирлаштириб ягона парламент жорий килди. Шунга карамай Канада халкининг уз-узини бошкариш учун харакати анча вактгача давом этди. XIX аернинг 2 чорагида Англия Лотин Америкасида иктисодий ва сиёсий таъсир устиворлигига эришди. Англия дунёда энг катта колониал тизимга эга булган мамлакатга айланди. XIX аернинг уртасида Англия дунё буйича колониал савдо ва саноат гегемонига айланди.
XIX аернинг 50-60 йиллари Англия саноати учун хар томонлама чуккисига чикиш даври булди. Буржуазия мисли куринмаган бойликка эга була бошлади. Чунки бошка мамлакатлар эндигина саноат инкилоби йулига кираётган бир паллада Англияда у тугаётган эди. Парва машиналар ёрдамида илгари эришилган барча ажойиб ютуклар ишлаб чикаришнинг 1850-70 йилларигача 20 йил давомида эришилган барча ютуклар олдида, товар чикариш ва киритиш, бойликлар олдида хеч нарса булмай колганди. Англия иктисодининг ривожланишида иккита хусусият: 1. Бепоён мустамлакалар, 2. Монополиялардан келадиган фойдалардан иборат. Шундай йуллар билан Англия 50-60 иилларда узининг энг чуккисига чикиб «Жахон устахонасига» айланди. Дунёда чуян ишлаб чикаришнинг. тенг ярми Англияники эди. Тукимачилик саноатида биринчи уринда эди. Унинг бир узи дунё пахтасининг 50% дан ортигини узлаштирар эди. 20 йил ичида йигирув чархларининг сони 35 млн. га етдй. Тукув дастгохлари 250 мингдан 440 мингга етди, буг машиналарининг саноат ва транспортдаги куввати 4,5 млн. От кучига етди. Дунё ташки савдо балансининг 25% ёлгиз Англияники эди. 50-60 иилларда Англия капитализмнинг классик мамлакатига айланди. 1870 йилда миллий даромад 2миллиард фунт стерлингдан ошиб кетди.
Ахолининг 2% ташкил этувчи лодлар миллий даромаднинг 36% га эга эдилар. Иктисодий юксалиш сиёсий хокимитни саноат буржуазияси ва унинг классик парламентаризми шаклида булишини талаб к,илди. Англия парламентининг куйи палатаси савдогарлар ва фабрикантлар кучайиб кетиб лордлар палатасини чеклаб куйди. Натижада киролни сиёсатга таъсири хам минимал даражага келди. Торий ок суяклари (подшо хокимиятининг асосий таянчи) нинг ва рухонийларнинг манфаатлари киркилди. 1846 йилда Торий партияси ичида булиниш руй берди вау лардан бир булаги пилитлар деб аталиб Виглар к,анотига якинлашди. Натижада Виглар кучайиб лендлорларни хокимитдан четлатишга харакат килди. Натижада 1846—68 йиллар давомида 17 йил хокимият тепасида Виглар кобинети турди. Виглар партияси тепасида Пармерстон, Рассель каби давлат арбоблари турар эди. Виглар майда ва урта буржуазияга суяниб иш курди. 50 йилларда бошлаб буржуазия сиёсий хокимиятни тула у3 кулига олишга харакат килди. Фабрикант Джон Брайт, йирик капиталистлар, черков, кирол, дворянлар хокимиятини чекловчи сайловлар утказишни таклиф килди. Бу радикал (илгор) буржуача йуналиш кучайиб либерал сиёсий окимга айланди. Уильям Гладстон Виглар партиясини либерал буржуа партиясига айлантирди. Торийлар партияси эски тартиблар тарафдори булиб консерваторлар номини олди. Шундай килиб Англияда куш партияли буржуача парламент тизими шаклланди.
50-60 йилларда Англия фаол боскинчилик ташки сиёсати олиб борди. Крим урушидан кейин Европада кучлар нисбатини уз фойдасига хал килишга харакат килди. Ташки ишлар министри Палмерстон Англия ташки сиёсатина жуда аник тарифлаб бундай деган эди : «Британиянинг доимий иттифокчилари йук, Британиянинг доимий манфаатлари бор». Якин Шарк мамлакатларида Англия гуё . Туркиянинг дахилсизлигига ёрдам бериб Россияга карши иш олиб борди. Россиянинг Крим урушида маглубиятидан усталик билан фойдаланди. Англия ташки экспортининг хажми бутун Европа мамлакатлариникидан бир ярим марта куб булди. 1856-58 йилларда Хитойда Тайпин кузголонидан фойдаланиб Иккинчи Афюн урушини бошлади ва Хитойнинг бир неча портларига эркин кириш хукукига эга булди. Гонконг, Цзюлун ярим оролида ва оролини кулга киритди.
50 йилларда Англия Японияга Кагосима шахрига бомба зарбалари берди, бахона Япон ватанпарварларнинг чет элликларни улдиргани булди.
1865—57 йилларда Англия Эронга карши уруш олиб борди ва унинг ерлари оркали телеграф утказиш хукукини олди. 1867—68 йилларда Сувайш канали курулиши муносабати билан Англия Эфиопия (Хабашистонга) кушин юборди ва савдо хукуини кулга киритди.
1849 йилда Хиндистонда Сикхлар кузголони бахона килиб Англия Панжоб вилоятини босиб олди. 1857—59 йилларда Хиндистон аскарлари Сипохийлар кузролони бошланди. Булар Ост—инд компанияси хизматидаги солдатлар эди. Бундан фойдаланиб Англия Лакхнау ва бошка Хиндистон марказий ша^арларини босиб олди. Австралияда ва Янги Зелландияда инглизлар туб ахолини вахшийларча кириш сиёсатини утказди.
Англия Канадада бошкарув тизимини узгартирди. 1867 йилда турт вилочтни бирлаштириб Канада Англия томонидан куйилган губернатор бошкарадиган доминионга айлантирди. Шу каби Европали ахоли бориб жойлашган колонияларни уз—узини бошкарувчи органлар билан таъминлаш сиёсатини утказди. 1854 йилда африканинг жанубидаги Кап ери, 1856 йилда Наталь вилояти мустакил бошкарув органларига эга булди. Австралияда хам 1855 йили узини узи бошкариш жорий килинди. Янги Зелландия 1858 йилда Конституцияга эга булди.
Бу сиёсатнинг маъноси шу эдики, санаб утилган эски колониялар асосан Европаликлардан иборат булиб уларни Англия мустамлакачилиги режимида тутиш илгариги тарзда олиб борилиши мумкин булмай колган эди.
Капиталистик тараккиёт Англия монополиясида мулкий табакаланишни янада кучайтирди. Кашшоклик кучайди. Бир ховуч капиталистлар тобора бойиди. Англиядан кучиб кетувчи ахоли хаддан зиёд купайди. Саноатда ишчилар ахволи ofиp эди. Улар 10 соатлик иш куни учун курашдилар. Капиталистлар ишчи арестокротияси яратишга харакат килдилар. Профсоюз харакати бошланди. Тредюнионлар деб аталди. Профсоюз амалдорлари пайдо булди. Улар саводли юрист, иктисодчи ва бошка мутахассислар эди. Булар х;аммаси ишчилар оммасини бой капиталистлар билан тотувлигини таъминлашга каратилган гояга эга эди. Ишчилар харакатининг асосий хусусиятини шу нарса белгилдаб берди. Лекин 1857 йилда бошланган жахон кризиси Англия ишчилари харакатида хам жонланиш пайдо килди.
Стачкачилик харакати кучайди. Профсоюз харакатида баъзи бир сиёсий талаблар хам пайдо булди. Масалан: Лондон Тред юниони кенгаши мехнатни химоя рлиш сиёсий манфаатлар ва ижтимоий максадлар йулида курашиш шиори билан иш курди. Бу кенгаш Джунта номини олди. (испанча Хунта сузининг инглизча куриниши, бирлашув демактир).
60-йилларда Англияда сайлов ислохотлари учун кураш кизгин кетди, натижада сайловларда ишчилар синфининг оксуяк катлами сайлов хукукига эга булди. Шахар ахолисидан йилига 10 фунд срерл. ижара хакки тулашга кодир ахоли сайлов хукуки оладиган булди. кишлокда йиллик даромади 12 фунд стерл. Булган ер ижарадорлари хам саиловда катнашадиган булди. Лекин бу тоифа ахоли сайлаш хукукига дахлдор ахолининг учдан бир кисмини ташкил этарди холос. Шунга карамай бу ислохот бир кадам олга демократик силжиш деб бахоланган. Шундай килиб Англия 1815-60 йиллар давомида дунёда йирик ривожланган мамалкатлардан бири булиб қолди.

МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ


1.1. Таълим бериш технологиясининг модели


Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish