2-Маьруза: Конни ишлатиш жараёнида теплофизик xусусиятлари.
Режа:
1.Табиий газларни таркиби ва асосий параметрлари.
2.Нефт-газ ва газоконденсат аралашламасининг зичлиги.
3.Газнинг физик-кимёвий ва теплофизик xусусиятлари
1.Табиий газнинг таркиби ва асосий параметрлари
Газ, газ конденсат ва газ-нефть конларидан қазиб олинадиган табиий газлар тўйинган углеводородлар ва ноуглеводород компонентлардан ташқил топтан кўпкомпонентли системадир. Тўйинган углеводородлар
СnH2n+2 формулага эга ва молекуладаги карбон атоми миқдорига боғлиқ ҳолда нормал шароитларда иккита агрегат ҳолатида бўлиши мумкин: газлар — молекуласида тўрттагача карбон атоми бўлган (СН4 дан С4Н10 гача) углеводородлар; суюқликлар — бешта ва ундан ортиқ карбон атоми (С5Н12+ю) бўлган углеводородлар. Оғир углеводородлар температура ва босимга боғлиқ ҳолла енгил углеводородларда эриши, ёинки суюқ ҳолатда бўлиши мумкин. Табиий газда ноуглеводород компонентлардан азот N2, карбонат ангидрид гази СО2, водород сульфид Н2S ва б. шунингдек, инерт газлар Аг, Сr, Xе, Не бор. Бундан ташқари, табиий газлар, қоида бўйича сув буғлари билан тўйинган бўлади, уларнинг миқдори босимга температура шунингдек, газ ва сув такибига боғлиқ.
Табиий газ таркиби, одатда, бирлик ёки фоизнинг ҳажмий ёки масса бирлиги улушида ифодаланади. Газ аралашмасининг ҳажмий таркиби унинг моль (модда миқдорининг ўлчов бирлиги) таркиби ҳам ҳисобланади, чунки ҳар қандай газнинг бир моль ҳажми 0°С температура ва 760 мм сим. уст. 22,4л/молга тенг бўлади.
Газнинг ҳажмий (моляр) таркибини қўйидаги формула бўйича аралашманинг ҳар бир компоненти учун қайта ҳисоблаш мумкин:
(II.1)
бунда: gi -i газдаги компонентнинг масса улуши; хi —i компонентнинг ажмий улуши, Мi — i компонентнинг молекуляр массаси.
Газни тавсифлайдиган асосий параметрлардан бири-зичлик, яъни газ ҳажмининг масса бирлиги. СN системасида зичлик ўлчови кг/м3, СГС системасида-г/см3. Маълум таркибидаги газнинг зичлиги айрим компонентлар зичлигининг pi уларнинг ҳажмий моляр миқдорига хi кўпайтирилган йиғиндиси билан аниқланади:
ёки маълум молекуляр масса бўйича аниқланади.
Қуруқ газнинг Т ва р даги зичлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда: Р таш - 20°С ва 760 мм сим. Уст.да газнинг зичлиги, кг/м3; ва қуруқ газнинг намлигига ва 730-790 мм симоб устуни босими зичлиги учун тузатишлар келтирилган.
Газ конденсат қудуқларида конденсат миқдори салмоқли бўлганда аралашманинг зичлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда: р рк – сеператордан сўнг мос равишда 200С ва 760 мм сим. уст.да газ ва конденсат зичлиги, кг/м3; Qn Qx – мос равишда 200С ва 760 мм сим. уст.да газ ва кондесан дебити м3/ сутка.
Шундай шароитларда
Бунда: ак - конденсатнинг зоҳирий ҳажмий коиффиценти; Мк –конденсатининг молекуляр массаси унинг СССР даги айрим конлари учун қиймати қуйида берилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |