Bog'liq @ngi uz Quduqlarni Gidrodinamik Tadqiqot qilish 041021231749
Қудуқларни тадқиқ қилиш хақида умумий маълумотлар. Қудуқларнинг жорий ҳолатини назорат этиш, улардан олинадиган маҳсулот микдорини белгилаш ва уларнинг ишлаш технологик режимини тузиш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилади.
Қудуқларнинг тадқиқоти барқарор ва беқарор режимларда бажарилади.
Барқарор режимдаги тадқиқот куйидагича бажарилади. Қудуқ анча вақт ўзгармас микдорда ишлатилади. Бу муддатда қудуқнинг маҳсулот микдори ва туб босими ўлчанади. Биринчи ўлчашдан сўнг маҳсулот микдори ўзгартирилади (оширилади ёки камайтирилади). Бироз вақтдан сўнг қудуқ туби босими урнатилган, улчовлар такрорланади. Бундай улчовлар камида 3-4 марта бажарилади.
Қудуқнинг ишлаш режимини ўзгартириш (маҳсулот микдорини ошириш ёки камайтириш) бу қудуқнинг ишлатиш усулига боглик. Масалан, фаввора усулида ишлайдиган қудуқларда штуцер диаметрини ўзгартириб, компрессор усулида ишлайдиган қудуқларда ишчи агентининг нисбий сарфланишини ўзгартириб, чуқурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларда тебратма дастгох паматерларини ўзгартириб маҳсулот микдорини бошқариш мумкин.
Қудуқнинг ҳар бир режимда ишлаш муддати маҳсулот микдори, қатлам ҳарактеристикаси ва қатламни туйинтирган суюқлик ва газларнинг хусусиятига боглик.
Қудуқлар ишининг технологик режими улардан олинадиган маҳсулот микдорининг нормасини белгилаб беради. Қудуқнинг тадқиқот натижаларитехнологик режим тузиш учун асос бўлиб ҳизмат қилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир қудуқда мунтазам тадқиқот ишлари олиб борилиши керак.
Қудуқнинг максимал (потенциал) имконияти бўйича маҳсулот микдорини белгилаш мумкин эмас. Чнуки бу ҳолда қатлам энергияси норационал сарфланиши, нефт захирасининг тўла ишлатилмаслиги, қатлам емирилиш ва қолонна сиқилиши ҳоллари юз бериши мумкин.
Шу сабаб ҳар бир қудуқ учун узининг оқилона ошлатиш шароитини таъминлайдиган маҳсулот микдори меъери белгиланади.
Меъерни белгилашда қудуқлар икки гурухга бўлинади:
1. Чекланмаган маҳсулот микдори билан;
2. Чекланган маҳсулот микдори билар.
Биринчи гурухга кам маҳсулотли, динамик сатхи паст бўлган ва паст босимли қудуқлар киради. Бу қудуқлардан олинадиган маҳсулот микдори мавжуд ускуналарнинг максимал имконияти ва потенциал микдор оркали белгиланади.
Иккинчи гурухдаги қудуқларнинг микдорини бир неча сабабларга кўра чеклашга тўғри келади. Уюмнинг чекка сувлари фаол шароитда қатлам босими туйинганлик босимидан юқори бўлса, суюқликдан газ ажралиб чиқиши олдини олиш мақсадида маҳсулот микдори чекланади. Бунда туб босими туйинганлик босимига тенг ундан 20-25% паст ҳолда белгилинади.
Чекланишнинг бошқа сабаблари сифатида қатлам сувининг қудуқ тубига кутарилишини олдини олиш, газ дупписининг бир меъерда кенгайишини таъминлаш, қатламдан кум ва механик заррачалар олиб чиқилишининг олдини олиш, йулдош сув микдорини камайтириш ва бошқалар ҳизмат қилади.
Баъзан қудуқнинг маҳсулот микдори техникавий сабабларга кўра чекланади. Масалан паст босимли чуқур қудуқларда динамик сатхнинг пасайиши мустаҳкамловчи қудуқнинг сиқилиб қолишидан сақлаш учун ҳам маҳсулот микдори чекланади.
Газ қудуқларида маҳсулот микдори сув кутарилишнинг олдини олиш ва газ оқимида кум олиб чиқилишини чеклаш шартлари билан белгиланади. Катта маҳсулотли газ қудуқларида меъер қудуқ диаметрига караб белгиланади.
Қудуқларни ва қатламларни тадқиқот этиш усуллари.
Қудуқда гидродинамик ва термодинамик тадқиқот этиш, бошқа маҳсус тадқиқотлар (гидроқимёвий, гефизик) асосида қатламнинг сизиш кўрсаткичларини аниклаш учун чўқурлик ўлчов ишлари ўтказишдир. Алохида қудуқ ёки қудуқлар гурухида тадқиқот ишларини олиб боришдан олинган натижа, қатлам ва қатлам тизимини тадқиқотлашнинг умумий картинасини ташқил этади. Бу деганимиз қудуқни тадқиқот этиш қатламни тадкик этишнинг омили ҳисобланади. Кон тадқиқот натижаларини ишлов беришда олинган сизиш кўрсаткичлари нефтъ казиб олиш технологияси,ишлаш ва захирани ҳисоблаш масалаларини эчишда қўлланилади.
Тадқиқот қилишнинг энг асосий турларидан бўлган гидродинамик ва термодинамикусулларидан энг биринчи ривожлана бошлаган усули гидродинамик усули ҳисобланади.
Кон тадқиқот ишлари қудуқнинг муайян режимида ишлашида ёки муайян оқимда ҳам, худди шу каби номуайян оқимда (тўхтатилгандан кейин, кўшиш вақти ёки режимни ўзгаришида) ҳам бир хил ўтказилади.
Қудуқларнинг жорий ҳолатини назорат этиш, улардан олинадиган маҳсулот миқдорини белгилаш ва уларнинг ишлаш технологик режимини тузиш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилади.