Tasdiqlayman” О’quv ishlari prorektori



Download 1,62 Mb.
bet34/43
Sana08.11.2022
Hajmi1,62 Mb.
#862244
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
@ngi uz Quduqlarni Gidrodinamik Tadqiqot qilish 041021231749

V1.6-жадвая
Чет эл фирмалари чуқурлик манометрларининг техник тавсифи



Курсаткичлар

М-57

РПГ-3




К-3

К-4

Ўлчаш чегаралари,

55, ПО,

0-56 дан

0-70 дан 0-1500 гача

0-56 дан

кгс/см2

160, 225, 320, 450, 550, 700

0-1550 гача







0-845 гача

Хатолик, ўлчаш

0,1-0,2

0,2

0,25

0,25

0,25

чегарасидан, % да
















Максимал

160

370 (3 соат)

260

260

260

температураси, "С
















Вакт уки бўйича

200

127

76

100

63

параметр ёзуви
















узунлиги, мм
















Узунлиги, мм

3500

1670

ИЗО

1200

1070

Диаметри, мм

32-36

32

25,4

31,7

19

Массаси, кг

15

6,8

2,7

4,0

2,27

Узлуксиз иш

5, 15, 30,

2, 3, 12,

3-6-12,

3-6-12,

3-6-12,

вакти, соат

90, 180,

24, 48,

12-24-48,

12-24-48,

12-24-48,




360

72, 120, 144, 168,
180, 360

30-60-120

30-60-120

18-36
72

Аниқлик класси 0,05 дан паст бўлмаган юк поршенли намунали манометрлар.
Термостатлашнинг максимал температураси иш температурасининг юқори чегарасидан паст бўлмаган, температурани сақлаш аниқлиги ±2°С дан кам бўлмаган термостатловчи қурилмалар.
Ўлчов аниқлиги 0,01 мм дан кам бўлмаган ва ўлчов чегараси 200 мм гача бўлган ўлчов микроскопи ёки компараторлари.
ГОСТ 8916—77 бўйича хронометр.
Б-ГУ № 2—6 ГОСТ 215—73 термометрлар комплект.
Манометрни текшириш (У1.6-расм) 20±5°С температурада ва максимал иш температурасида ±5°С фарқ билан амалга оширилади. Мазкур манометр учун тўғри ва тескари йўналишларда ўлчаш уч карра такрорланади, босим босқичма-босқич ошириб борилади, бутун ўлчаш диапазонида босимнинг ортиши 10 босқичдан кам бўлмаслиги керак. Диаграмма бланкидаги ёзув VI.7-расмда акс эттирилганига ухшаш бўлиши керак. Босимнинг ўртача арифметик қиймати хона температурасида ва максимал температурада олтита (3 та тўғри ва 3 та тескари йўналишидаги) ўлчовлар натижаларидан аниқланади.
Босим қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(VI.3)
бунда рп ~ даражаланган манометр кўрсаткичидан паст бўлган, график бўйича аниқланадиган изланганга яқин босим, кгс/см2; — даражаланган манометр курсаткичига яқин бўлган босим, кгс/см2; а — температура шкаласи нуқтаси орқали ўтказилган, ўлчаш температурасига мувофиқкеладиган, ўлчанган ординатанинг L сўнгги нуқтаси ва графикнинг яқин пастки оғма чизиғи билан чекланган вертикал чизиқ кесмаси.
Далилий келтирилган хато қуйидаги ифодадан аниқланади:
(V1.4)
бунда — босимнинг барча босқичлари учун асбобнинг максимал хатоси, мм; — ўлчашнинг юқори чегараси учун ординатанинг ўртача қиймати, мм.
Манометрнинг сезгирлиги босимнинг уч босқичида аникланиб, тегишлича максимат босимнинг 10, 50 ва 90% ни ташкил этади. ҳар бир босқичда ўлчовнинг юқори чегарасининг 0,2 % га тент босим қўшилади.
Бланка чизиғидаги силжиш тўғри ва тескари йўналишдаги ўлчовларда 0,1 мм дан кам бўлмаслиги керак. Сезгирлик қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
(VI.5)
бунда — сигналнинг асбобдан чиқиш пайтида ўзгариши, мм; — босимнинг ўзгариши, кгс/см2.
Асбобларни даражалаш бўйича батафсилрок, маълумотлар уларни тайёрловчи завод томонидан ҳар бир асбоб учун хужжат сифатида бериладиган йуриқномада келтирилади.



6 – расм. Манометрнинг тузилиш схемаси.
1 – термометр; 2 – чуқурлик манометри; 3 – ҳаммом; 4 – тарелкали шток; 5 – намунали манометр; 6 – ёғ солинган бак; 7 – гидравлик пресс; 8 – маховик.
VI.2. Температурини ўлчаш учун асбоб ва аппаратлар.
Гидродинамик тадқиқотлар ўтказиш жараёнида газнинг температурасини ўлчаш қудуқ оғзида (қувур ортида) ва қудуқ стволи бўйича амалга оширилади.
Қудуқ оғзида суюқлиги кенгаядиган (симобли ёки спиртли) термометрлардан фойдаланилади. Термометрлар фаввора арматурасига махсус ўрнатилган ғилофларга ва дебитни ўлчаш узели боғичига жойлаштирилади. Қўлланиладиган термометрнинг бўлиниш даражаси 0,5°С дан ошмаслиги керак.
Қудуқ стволи газ температураси чу­қурлиқ термометрлари билан ўша жойнинг ўзида ёки масофадан қайд этиб ўлчанади. Бундай термик тадқиқотлар қўйидагиларни кўзда тутади: геотермик градиентни қайд қилиш, қудуқ ишлаётганида ва тўхтаб турганида унинг стволида темпе­ратура майдонининг таксимланишини аниқлаш, газ берувчи интервалларни ажратиш ва айрим қатламчаларнинг дебитларини бахолаш.
Турли ташкилотлар томонидан конструкцияланган ва тайёрланган чуқурлик термометрларининг кўрсаткичлари синаш пайтида бир-бирига жуда яқин бўлади. Ҳаракатланиш принципи бўйича уларни кўйидагиларга бўлиш мумкин.
Дилатометрик термометрлар, уларда температураларни ўлчаш учун жисмнинг иссиқликдан кенгайишидан фойдаланилади.
Манометрик термометрлар босим ўзгаришининг доимий ҳажмли идишдаги модда температурасига боғлиқлигидан фойдаланилади.
Буғ билан тўйинтирилган суюқлик қуйилган манометрик термо­метрлар.
Қаршилик термометрлари буларда температуранинг ўзгариши билан сезгир элементнинг қаршилиги ўзгаради.
Частотали сиғимли термометрлар, уларда температуранинг ўзгариши билан тебраниш чегарасининг частотаси ўзгаради.
ВНИИКАнефтегаз институти томонидан МГН-2 геликсли манометрлари асосида «Сириус» типидаги жойида қайд қиладиган нормал қаторли ТГН-1 чуқурлик конденсацион термометрлари ишлаб чиқилди. «Сириус» чуқурлик термометри (VI.8-расм) термоприемнигининг бурама найча 1 шаклида ишланган бўшлиғи геликс 3 билан капилляр 2 ёрдамида уланади. Температура ўзгарганида геликс деформация-ланиб, унинг буш учининг айланишига олиб келади. Бу айланма ҳаракат валик 4 орқали ёзувчи перога ва йўналтирувчи втулкага ўтади. Температурани ёзадиган диаграмма бланки каретка 7 га ўрнатилади, у муфта, редуктор 9 ва ҳаракатланадиган винти 8 орқали соатли узатма 11 дан ҳаракатга келади.
«Сириус» типидаги термометрларнинг ўлчаш чегараси унга қуйилган суюқликка боғлиқ, бу мақсадда хлорли этил, сув, толуол, анилин ва б. дан фойдаланилади. «Сириус» термометрининг техник тавсифи қуйида берилган.
Температурани ўлчаш чегаралари, °С 0-60; 20-100;
40-140; 120-220;
150-250; 200-300;
250-400
Максимал ишчи босим, кгс/см2 1000 гача
Келтирилган хатолик, % 0,2-1,0
Ёзув узунлиги, мм:
температуранинг 60
вақтнинг 120
Иссиқлик инерцияси, минут 5
Узунлиги, мм 2000
Диаметри, мм 32
Массаси, кг 10,0
Ушбу термометрнинг камчиликларига температураларни ўлчаш шкаласи оралиқларининг ҳар хиллигини ҳамда катта иссиқлик инерциясини келтириш мумкин.
Кинематик схемалари бир хил типда бўлгани туфайли термо­метрнинг ишга тайёрлаш чуқурлик манометри (МГН-2) каби амалга оширилади.
Ҳамма типдаги термометрии текшириш ва даражалаш чуқурлик манометрларини даражалаш қурилмаларида амалга оширилади. Уларнинг фарқи шундаки, чуқурлик термометрларини даражалашда идишдаги суюқлик температураси термостат ёрдамида қайд қилинади ва ўрганилади.
Қудуқ стволидаги температура кўрсаткичларини иш жойининг ўзида ёки масофадан туриб қайд қилувчи бошқа чуқурлик термо­метри (мас, ТЭГ-36 ва б.) билан, шунингдек, уларнинг техник тавсифларига асосланган комплексларига кирувчи айрим асбоблар билан ҳам ўлчаса бўлади.
Хориж фирмалари чуқур термометрларининг ишлаш принципи ва техник тавсифлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилганларига ўхшаш.
Иш жойида туриб қайд қилувчи асбобларни «Лойтер», «Аме-рада», «Хамбл» ва «Кастер» фирмалари, масофадан туриб қайд қилувчи асбобларни «Шлюмбержс» фирмаси ишлаб чиқаради.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish