katta leytenant M.Tolebaev
«TASDIQLAYMAN»
MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning tasarrufidagi obyektlari binolarida yong’in xavfsizligini ta’minlashni tashkil etish bo‘limi boshlig‘i
mayor
O’.K.Jumatov
«____»______________2022 yil
|
REJA-KONSPEKT
МАВЗУ 9: Ёнғин (аланга) аниқлангандаги ҳаракатлар. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларидан фойдаланиш. Жароҳат олганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Корхонадаги ёнғинни сезган ҳар бир ишчи ва хизматчи қуйидагиларни зудлик билан бажаришлари шарт:
тезда ўт ўчириш қисмини чақириши;
ёнғин содир бўлган жойга объект бўйича бошлиқни чақириши;
бирламчи ва турғун ўт ўчириш воситаларини қўллаб ёнғинни бартараф этишга доир тадбирлар қўллаши.
Ёнғин рўй берган жойга келган объект раҳбари ўт ўчириш қисми чақирилганлигига ишонгандан кейин қуйидаги чораларни қўллаши зарур:
ёнғин ҳақида тезда корхона раҳбарига хабар бериши;
ўт ўчириш қисмини кутиб олишни уюштириб, ёнғин ўчоғига бориш мумкин бўлган яқин ва қулай йўлни кўрсатиши ва ўт ўчириш воситаларини ишга тушириши;
ёнғинни бартараф этиш билан банд бўлмаган барча ишчилар ва МТХни хавфли ҳудуддан чиқариши;
заруратга кўра, электр энергияни узиб қўйиши, агрегатларни тўхтатиши, коммуникацияларни беркитиб қўйиши, шамоллатиш тизими ишини тўхтатиши ва ёнғин тарқалиб кетишининг олдини олишга доир бошқа тадбирларни бажариши;
ўт ўчиришга алоқаси бўлмаган ишлардан ташқари объектдаги барча ишларни тўхтатиши.
Ўт ўчириш қисми келгунига қадар ёнғинни ўчириш бўйича умумий раҳбарликни объектнинг раҳбари амалга ошириши шарт:
а) тезда барча куч ва воситаларни ишга солиб, одамлар ҳаётига хавф солувчи ҳудуддан ишчи ва хизматчиларни тезда олиб чиқиш, эвакуация қилишни уюштириши шарт.
Ёнғинни ўчириш бўйича раҳбар қуйидагиларни бажариши зарур:
заруратга кўра турғун ўт ўчириш воситаларини ишга тушириши;
ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган одамларни электр токидан шикастланиш, заҳарланиш ва куйиб қолишидан сақлашни таъминлаши;
ёнғинни ўчириш билан бир пайтда технологик ускуналар ва қурилиш конструкцияларига сув сепиб туриб, юқори ҳарорат таъсиридан сақлаши;
ёнғинни ўчиришда хавфсизлик техникасига риоя қилиши.
Ёнғинни ўчирувчи қисм келгандан кейин, шу вақтгача ўт ўчиришга раҳбарлик қилган объект бошлиғи қуйидагиларни бажариши керак:
ўт ўчирувчи қисм раҳбарига ёнаётган объектга хос белгиларни айтиб, ўт ўчиришнинг бориши ҳақида ахборот бериши;
ўт ўчирувчиларни электр энергияси ва бошқа омиллар таъсиридан хавфсизликни таъминлаши.
Келган ўт ўчириш қисмининг бошлиғи ёнғин вазиятига қараб, ёнғинни ўчириш штабини уюштиради.
Штаб таркибига кирган корхона вакиллари қуйидагиларни бажаришлари лозим:
ёнаётган объектга хос фактлар, хавфли ҳудуддаги технологияга, технологик ускуналар, аппаратлар ва идишлардаги маҳсулотга юқори ҳароратнинг таъсири оқибатида рўй берадиган хавф ҳақида консультациялар бериш;
ёнғинни ўчириш раҳбарининг кўрсатмаларига биноан коммуникацияларни узиб ёки бошқа томонга улашни таъминлашлари;
ёнғинни ўчириш билан боғлиқ ишларга ишчилар ва МТХни жалб этишлари;
ёнғинни ўчириш ва тарқаб кетишининг олдини олиш ишлари учун автотранспорт ва техникани жўнатишлари;
ёнғинни ўчириш ишларини бажараётган хизматлар ва айрим шахслар фаолиятини мувофиқлаштиришлари.
Объектда рўй берган ҳар бир ёнғин бўйича маъмурият ёнғин содир бўлиши ва тарқалиши (кенгайиб кетиши)га сабаб бўлган барча ҳолатларни аниқлаши ва зарур профилактик тадбирлар қўллаши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |