- Ҳудудда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, шу жумладан, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари ишлаб чиқилганлиги ва ижроси таъминланганлиги бўйича: Туманда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирокида бир қанча тадбирлар ташкиллаштириб, унга кўра 2020 йил 25 январ куни “ECE TEXTILE” МЧЖ фаолияти юзасидан бизнес саёхат ҳамда 2020 йил
21 январ куни 11-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилар учун ўқув семинари бўлиб ўтди. Бу ўз навбатида 60 нафар ёшларни тадбиркорлик сирлари ҳамда кўникмалари юзасидан тушунчалар берилди.
- “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати белгиланган муддатда кўриб чиқилаётганлиги бўйича: Туман ишчи гурух томонидан 2020 йил учун шакллантирилган Манзилли рўйхатда жами 1 150 млн сўмлик 3 та лойиҳа тадсдиқланган бўлиб, ҳозирги кунда 2 та лойиҳа кредитлари молиялаштирилган, 8 нафар ишчи ўрни яратилган ва 1 нафар лойиҳани тадбиркорлик фаолият жойига эга бўлмаганлиги сабабли, туман хокимлиги томонидан ер ажратиш бўйича хужжатлари кўриб чиқилмоқда.
- Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш ва мол-мулкни лизингга бериш ҳақидаги талабномаларни тижорат банклари томонидан белгиланган муддатда кўриб чиқилаётганлиги бўйича: Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш ҳақидаги талабномалар тижорат банклари томонидан белгиланган муддатда кўриб чиқилмоқда.
- Тумандаги ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари зиммасига юклатилган вазифаларнинг тўлиқ бажарилаётганлиги бўйича: Ушбу банд тегишли эмас.
- Ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилаётганлиги бўйича: Манзилли рўйхатда 980 млн сўмлик 2 та лойиҳа мақсадли равишда молиялаштирилган.
1-лойиҳа: “Салқин ичимликлар ишлаб чиқариш” фаолиятини йўлга қўйиш учун 700 млн сўм ускуна ва жиҳозлар учун йўналтириган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш жараёнида;
2-лойиҳа: “Паррандачилик фабрикасини ташкил этиш” фаолиятини йўлга қўйиш учун 280 млн сўм парранда жўжалари сотиб олиш учун йўналтиришлган. Ҳозирги кунда таъминотчи томонидан парранда жўжаларини етказиб бериш жараёнида (юртимизда пандемия ҳолати кузатилаётганлиги сабабли июль ойи охирига қадар тадбиркорлик фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади).
- Давлат-хусусий шериклик шартларида коворкинг марказлари ва ёшлар меҳнат гузари комплекслари қурилиши учун ҳокимлик томонидан ер участкаси (бўш бино) ажратиш ҳақидаги қарорларнинг қонунийлиги бўйича: Коворкинг марказлари ва ёшлар меҳнат гузари комплекслари қурилиши учун туман ҳокимлиги томонидан ер участкаси (бўш бино) ажратиш ҳақидаги қарор чиқарилмаган.
- Коворкинг марказлари ва меҳнат гузари комплексларидан белгиланган мақсад ва шартлар асосида фойдаланилаётганлиги ҳамда дастур ижросини таъминлашга боғлиқ бошқа масалалар бўйича: “Дурдона-Отажон” МЧЖ мурожаатига асосан 2018 йил 2 ноябрь куни 02-07/09 сонли хат орқали “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида туман ҳокимлигига мурожаат қилинган.