Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача таълим вазирлигига
Бухоро вилоят Қаракўл тумани
Тожикент МФЙ Галабек қишлоғи
65-хонадонда яшовчи фуқоро
Нарзуллаев Раматулла
Ражабоевич томонидан
Телефоним: +99893-965-54-30
Ариза
Мен Нарзуллаев Раматулла Ражабоевич 22 октябр 2021 йилда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан кадирларни қайта тайорлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғилланиш мақсадида «ЭКСПРEСС-ИСТИҚЛОЛ» нодавлат таълим муассасини ташкиллаштириб № 014448 Тасдиқномани олиб фаолиятини бошладим.
Қаракўл туман ва Олот туман мактабгача таълим бўлимидаги ҳодим ва ҳодималар нодавлат ўқув марказ томонидан берилган дипломларни тан олишмаябди ва лекин нодавлат таълим ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт шароитлар яратиш чора тадбирлари тўғрисидаги 2021 йил 25 июнь ПҚ-5161 қарорида кўрсатилган тартиблардан шунингдек Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори 4-иловаси 3-бандида кўрсатилган шунингдек қатор қарор ва фармонларида кўрсатилгандек давлат стандартларига мос холда, давлат томонидан тан олинган ҳужжатлар нодавлат таълим муассаси томонидан берилган ҳужжатларга тенглаштирилади ва касбий фаолияти билан шуғилланиш ҳуқуқини бериши кўрсатилган. Лекин фармон ва қарорларни моҳиятини тушинмасдан ёки менсимасдан, айниқса Бухоро вилояти Қаракўл тумани мактабгача таълим муассаса бошлиғи Қуллиев Маҳмуд шунингдек кадирлар бўлим бошлиғи Сурайё Ҳамраевалар нодавлат ўқув марказ томонидан берилган касб фаолияти бўйича дипломларни тан олмасдан 2022 йил 14 июннида «ЭХПРEСС-ИСТИҚЛОЛ» НТМ томонидан берилган битирувчиларга дипломларни қабул қилмасдан бу дипломлар қалбаки, бу дипломар билан ишлаш мумкин эмас деб айтишган. Бундан мен ҳабар топиб Қуллиев Маҳмуд ва Сурайё Ҳамраеваларга учрашдим. Улар айтишдики нодавлат таълим муассаси томонидан берилган дипломларни биз тан олмаймиз. Олишимиз учун Мактабгача таълим вазирлигидан алоҳида рухсатнома олиб келишимизни айтишди. Воҳаланки таълим инспекциясидан №014448 Тасдиқномани тан олишмади шунингдек менга айтишдики бизнинг вазирликга халақит берманг сиз алоҳида вазирлик. Бу билан нима демоқчи?
Шундай қилиб Олот ва Қоракўл тумани мактабгача таълим тарбия муассасидаги ҳодим ва ҳодималар қонун билан белгилаб қўйилган менинг фаолиятимга тўсқинлик қилишмоқда. Буларнинг ҳадди ҳаракати менинг соғлигимга жиддий таъсир қилмоқда ваҳоланки тадбиркорликни қўллаб қуватлашда 2 та ишчи ўрин яратган тадбиркорни бошимда кўтариб юришга тайёрман деб ҳурматли Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонивоч айтганлар.
Юқоридагиларни инобатга олганда менга амалий ёрдам кўрсатишингизни қонун асосида илтимос қиламан.
Илова: 2 вароқ
«ЭХПРEСС-ИСТИҚЛОЛ» НТМ Директори R.Narzullayev