“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Термиз шаҳар 00-мактаб директори
___________ Ф.И.Ш
“__” “________” “2019 йил
Термиз шаҳар 00-мактаб директори ҳузурида ўтказилган йиғилиш
БАЁНИ
28.11.2019 йил Термиз шаҳар
Раислик қилувчи: Ф.И.Ш-мактаб директори.
Иштирок этувчилар: таълим муассасасининг барча ўқитувчилари ва
ишчи ходимлар.
2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловларини юқори даражада ўтказиш, аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ва ташвиғот ишларини олиб бориш, сайловнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунтириш вазифалари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексининг мазмун моҳияти ҳақида.
Ҳаракатлар стратегияси-ислоҳотларнинг бош омили сифатида ўзгаришлар, янгиланишлар ва ютуқлар тўғрисида.
Йиғилишни мактаб директори очиб, 2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловларини юқори даражада ўтказиш, аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ва ташвиғот ишларини олиб бориш, сайловнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунтириш вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўзни мактабнинг ёшлар етакчиси Ф.И.Шга берди.
Ёшлар етакчиси Ф.И.Ш ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексининг мазмун моҳияти ҳақида қуйидагилар ҳақида тўхталиб ўтди:
Жорий йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган. Эндиликда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин.
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида, чет давлатлардаги ваколатхоналарда, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида эса сайловга 7 кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим қилинади. Кодекс билан кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Жумладан, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайлов жараёнини ёритиш, овоз бериш биноларида, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.
Сайловлар соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Илгари соат 6 дан соат 20 гача ўтказилган. Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади. Сайлов кунигача 21 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Ҳаракатлар стратегияси-ислоҳотларнинг бош омили сифатида ўзгаришлар, янгиланишлар ва ютуқлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан атрофлича муҳокама қилиб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Мактаб директори ва бошқаларнинг йиғилиш юзасидан маърузалари ва фикр-мулоҳазалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Барча фан ўқитувчиларига:
Дарс жараёнида сайлов қонунчилиги, унинг мазмун-моҳияти, Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида тушунтириш, тарғибот ишларни олиб борсин.
Ушбу йиғилиш баёни ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Баённома юритувчи: Ф.И.Ш
Do'stlaringiz bilan baham: |