№
|
Тадбирлар номи
|
Бажариш муддати
|
Масъуллар
|
1
|
Факультет талабаларига қишки таътилни мазмунли ўтказиш, таътилдан сўнг ўз вақтида ўқишни бошлаш, 2019 йилнинг 22 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларида овоз беришда фаол иштирок этишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.
|
2019 йил 12-19 декабр кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
2
|
“Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да белгилаб берилган устувор йўналишларнинг ижроси юзасидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
3
|
Факультетнинг ёш профессор-ўқитувчиларини илмий фаолиятга кенг жалб этиш, кафедраларда илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш мақсадида илмий семинарлар ташкил қилиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
4
|
Факултет профессор-ўқитувчиларини ўқитишнинг кредит-модуль тизимининг зарурий ўқув материалларини яратишга фаол жалб қилиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
5
|
Норматив ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланган ва замонавий информацион-коммуникацион ўқув воситалари билан жиҳозланган намунавий кафедра ва факультет деканати хоналарини жиҳозлашни қайта кўриб чиқиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
6
|
Кафедраларнинг “Ўқув жараёни ва ўқув-услубий фаолиятини модернизациялаш ҳамда инновацион таълим технологияларини жорий этилишини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш.
|
2019 йил январь
|
Кафедра мудирлари
|
7
|
Ўқув адабиётларини яратиш, мустақил таълим учун электрон дарсликлар, фанлар ва мавзулар бўйича терминологик, икки тилли луғатлар, ҳар бир мавзу бўйича назорат саволларини тайёрлаш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
8
|
Профессор-ўқитувчилар учун “Таълимда ахборот-коммуникация технологиялари” ҳамда амалий хорижий тилни ўрганиш интенсив курсларини ташкил этиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
9
|
Мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитилишини янада такомиллаштириш бўйича зарурий ўқув-услубий ҳамда кўргазмали тақдимот материаллари тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
10
|
Факультет таълим йўналишларидаги мавжуд фан тўгаракларининг мунтзам самарали фаолиятини таъминлаш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
11
|
Талабаларнинг таклифлари асосида услубий семинарлар, қизиқишларига кўра машғулотлар, турли мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
12
|
Профессор-ўқитувчилар томонидан бириктирилган умумий ўрта таълим муассасаларида “Маҳорат дарслари”, қизиқарли маърузалар ва семинар-тренингларга тайёргарлик кўриш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Кафедра мудирлари
|
13
|
Инновацион билимлар, илмий ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот-семинарларини ташкил этиш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани,
кафедра мудирлари
|
14
|
Россия Федерацияси, Россия касб-хунар педагогика университети ҳамда Россия Федерацияси, Камчатск области Петропавловск-Камчатка шаҳридаги Витус Беринг номидаги Камчатка давлат университети билан тузилган меморандум доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабаларни ўрнатилган тартибда алмашинувини ташкил этишга тайёргарлик кўриш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани,
кафедра мудирлари
|
15
|
Хорижий тажрибалардан кенг фойдаланиш мақсадида хорижга хизмат сафарига борувчи профессор-ўқитувчиларга ўқув ва илмий жараённи такомиллаштиришга каратилган индивидуал топшириқлар берилишини жорий этиш.
|
2019 йил январь
|
Кафедра мудирлари
|
16
|
Ахборот-ресурс марказларини ўқув адабиётлари ва уларнинг электрон версиялари билан таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳини шакллантириш, уларга тегишли шароитлар яратиш, ўқув адабиётларининг нусхалари ва электрон версияларини ахборот-ресурс марказига жойлаштиришни ташкиллаштириш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Кафедра мудирлари
|
17
|
Факультетдаги ўқитиш махсус аудиторияларини инвентаризация килиш.
|
2019 йил январь
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
18
|
Халқаро ва республика ОТМлари тажрибасини, ўқитишнинг техник воситалари турларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида аудитория хоналарини халқаро талабларига мос равишда жиҳозланганлик даражасини ошириш.
|
Қишки таътил кунлари
|
Кафедра мудирлари
|
19
|
Факультет фан кафедралари бўйича очиқ дарс ва очиқ лекцияларни ўтказиш режаси ижросини тахлил қилиш тегишли хужжатларини тартиблаштириш
|
Қишки таътил кунлари
|
Кафедра мудирлари
|
20
|
Ўтказиган назорат натижаларини гурух журналлари хамда рейтинг қайдномасида қайд этилганлиги ва уларни “Электрон деканат” базасида киритилганлигини ўрганиш, кўрсатгичларни тахлил қилиб чиқиш
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, ўқув ишлар бўйича декан ўринбосарлари
|
21
|
Талабалар учун амалдаги ўқув режа ва дастурларини тўлиқ ўзлаштиришларини таъминлаш мақсадида таътил кунлари фанлар бўйича ўқув-консулътацияларни ташкил этиш
|
Қишки таътил кунлари
|
Факультет декани, кафедра мудирлари
|
22
|
Факультетнинг ўкув ва илмий лаборатория, ўқув хоналарини лаборатория ускуналари, замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан тўлиқ жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқиш
|
Қишки таътил кунлари
|
Кафедра мудирлари
|