Савол 23: Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш? (ЎзРси Мехнат
Кодексининг 95- моддаси)
Жавоб 23: Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. (ЎзРси Мехнат
Кодексининг 95- моддаси)
Савол 24: Кўринмайдиган ҳудудда жойлашган жиҳозни ишга тушириш қандай амалга оширилади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 40-банди)
Жавоб 24: Машиналарни ишга туширишда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тўлиқ хавфсизлигини
таъминлаш зарур. Жиҳозни ишга тушириш олдидан огоҳлантирувчи ёруғлик ёки овозли сигнал берилиши лозим. Кўзга кўринмайдиган ҳудуддаги жиҳозни ишга туширишдан олдин давомийлиги 10 секунддан кам бўлмаган, овози билан ажралиб турадиган ва ишга туширилаётган механизмнинг ҳамма жойига эшитилиб турадиган овозли сигнал берилади. Биринчи сигналдан кейин 30 секунддан кам бўлмаган вақт кутиб турилиб иккинчи, давомийлиги 30 секунд сигнал берилади. Механизм ва жиҳозларнинг ишга туширилиши юқорида кўзда тутилган ишга туширишдан олдинги сигнализация қурилмаси билан блокировка қилинган бўлиши керак. Бундан ташқари, бу қурилмаларни ишга тушириш овозли алоқа воситалари ёрдамида номланиши ва технологик рақамлари айтилиб амалга оширилади. Юқори шовқин мавжуд жойларда қўшимчаравишда ёруғлик сигнализацияси кўзда тутилади. Жиҳозни ишга туширишдан олдинги сигнал бериш тартиби билан ташкилотнинг ушбу механизм ва жиҳозларни ишлатиш ва хизмат кўрсатишга алоқаси бўлган барча ходимлари таништирилган бўлиши керак. Бериладиган сигналларнинг шартли белгилари иш жойларида илиб қўйилган
бўлиши керак. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 40-банди)
Савол 25: Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича билимлар синови қандай амалга оширилади? (ОКМКда Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимлар синовини ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 19-банди )
Жавоб 25: Билимлар синови корхона раҳбари тайинлаган комиссия томонидан цех раҳбарларидан бирининг раислиги остида ўтказилади. Керак бўлганда, шароитлардан келиб чиқиб комиссия таркибига механиклар, энергетиклар ва бошқа мутахассислар жалб этилади.Керак бўлган ҳолатларда ишчининг ўз иши бўйича қоидалар, йўриқномалар талабларини билишини синаш билан биргаликда бошқа қоидалар талабларини билиши ҳам синалиши керак, (масалан, юк кўтариш кранлари билан ишлаганда – “Кранларни ўрнатиш ва уларни ишлатишдаги хавфсизлик қоидалари” ва ҳ.к.)
Бирламчи синовлардан кейин ишчига керакли тартибда расмийлаштирилган билимлар синовидан ўтканлиги бўйича ягона шаклдаги Гувоҳнома берилади. (ОКМКда Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимлар синовини ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 19-банди)