Савол 34: Меҳнат интизомини бузган ишчига қандай интизомий жазо қўлланилади? (ЎзР Меҳнат Кодексининг 181 - моддаси.)
Жавоб 34: Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо
чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси
талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг3 - 4-бандлари).
Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади. (ЎзР Меҳнат Кодексининг 181 - моддаси.)
Савол 35:Участка бошлиғи, катта уста, устаниниг вазифаси? (“Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидагиНизом”нинг14-§, 486-пункти”)
Жавоб 35: Иш жойларини батартиб ҳолда сақланишини, жиҳозлар ва механизмларнинг ишлатилишини, ишларнинг тўғри ва хавфсиз ташкиллаштирилишини таъминлайди. Агар қайсидир иш жойида бу ишларни бажаролмаса, ўша жойда ишчиларнинг ишлашига рухсат бермасдан ўзининг бевосита раҳбарига – цех бошлиғига хабар беради. (“Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидагиНизом”нинг14-§, 486-пункти”)
Савол 36: Қандай ишлар наряд-ижозатга мувофиқ бажарилади. (“Юқори хавфли ишларда наряд-
ижозат қўллаш тўғрисидаги Низом”нинг 16. пункти)
Жавоб 36: Корхона бош муҳандиси тасдиқлаган рўйхатда кўрсатилган ишлар. (“Юқори хавфли ишларда наряд-ижозат қўллаш тўғрисидаги Низом”нинг 16. пункти)
Савол 37:Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қандай қўшимча кафолатлар белгиланган? (ЎзР Меҳнат Кодексининг 181 - моддаси).
Жавоб 37: Меҳнат шартномаси:
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (89-модданинг тўртинчи қисми);
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли (100-модда иккинчи қисмининг 2-банди);
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (106-модданинг 2-банди) бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади. (ЎзР Меҳнат Кодексининг 181 - моддаси).