Савол 20: Таъмирланган ва йиғилган жиҳозларни ишга тушириш ва тўхтатиш қандай амалга оширилади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 41-банди)
Жавоб 20: Жиҳозларни ишлатишга ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия қабул
қилиши лозим. Жиҳозларни йиғиш ва таъмирлашдан кейин ишга тушириш ва тўхтатиш биркали
тизим Низоми асосида ва таъмирлаш ва йиғиш ишларини амалга оширган бригадир,
техник назорат ходими иштирокида хавфли ҳудудда одам йўқлигини текширгандан
кейин амалга оширилиши лозим. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 41-банди)
Савол 21: Йиғиш оралиқлари (монтажные проемы), чуқурликлар (зумпфы), ариқлар (канавы) қандай жиҳозланади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 29-банди)
Жавоб 21: Завод ҳудудида ва биноларда жойлашган барча йиғиш оралиқлари (монтажные проёмы), ўйиқлар (приямки) зумпфлар, қудуқлар, ариқлар (канавы) ва бошқалар паст қисми 0,14 м дан кам бўлмаган ёпиқ тўсиқ (сплошная обшивка)ли 1 метрдан кам бўлмаган зинапоя панжараси(перила) билан тўсилган ёки бутун юзаси тўшама, панжара (настил) билан ёпилган, керак бўлган жойларда эса кенглиги 1м дан кам бўлмаган ўтиш кўприкчалари билан таъминланган бўлиши шарт. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 29-банди)
Савол 22: Меҳнат шартларини ўзгартириш (ЎзРси Меҳнат Кодексининг 88- моддаси)
Жавоб 22: Меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг
муддати ва бошқа шартлар киради. Техникавий, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади. Меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай
тартибда амалга оширилади. Меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга ушбу Кодекснинг 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл
қўйилади. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 29-банди)
[СПиТ:
1.Меҳнат ҳуқуқи / Меҳнат шартининг ишлаб чиқариш омиллари]
[СПиТ:
1.Меҳнат ҳуқуқи / Меҳнат шартининг ижтимоий омиллари]
Do'stlaringiz bilan baham: |