Савол 81: Қандай ишлар наряд-ижозат билан бажарилади? (“Юқори хавфли ишларга наряд- ижозат қўллаш тўғрисидаги Низом”нинг 29-банди)
Жавоб 81: Наряд-ижозат юқори хавфли иш бажариш кўзда тутилган буюрмачининг цехида ёки агар далолатнома-ижозат (акт-допуск) билан қабул қилинган объектда иш бажариладиган бўлса пудратчи ташкилотда расмийлаштирилади.Наряд-ижозатнинг берилиши махсус журналда рўйхатдан ўтказилади. (“Юқори хавфли ишларга наряд- ижозат қўллаш тўғрисидаги Низом”нинг 29-банди)
Савол 82: Уч поғонали назоратнинг иккинчи поғонаси ким томонидан, қандай муддатда ўтказилади ва назорат мобайнида нималар аниқланади? (ОКМКда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом”)
Жавоб 82: Назоратнинг 2-поғонаси, цех бошлиғи ва цехнинг катта меҳнат муҳофазаси вакили бошчилигидаги комиссия томонидан ҳар ҳафтада ўтказилади. Комиссия таркибига цех техник хизматлари бошлиғи (вакили), меҳнат муҳофазаси хизмати вакили ва шу участкага бириктирилган тиббий қисм вакили киради. Меҳнат муҳофазаси бўйича 3 – поғонали назоратнинг 2 – поғонасида куйидагиларни текшириш тавсия қилинади:
- 1 – поғона назоратнинг иш ташкил қилиши ва иш натижалари;
- 2 ва 3 – поғона назоратлари натижалари бўйича белгиланган тадбирлар ва уларнинг бажарилиши;
- корхона ва цех рахбарияти томонидан чиқарилган буйруқ ва фармойишлар касаба уюшмаси қарорлари, жамоатчилик вакилларининг таклифларини бажарилиши;
- назорат органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалари бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши;
- бахтсиз ходисани текшириш материаллари бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши;
- ишлаб чиқариш ускуналари, транспорт воситалари, технологик жараёнлари амалдаги, меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа меъёрий – техник хужжатлар талабларига мослигини ва созлигини;
- электроускуналарда ва электроасбобларда ишлаётганда ишчилар томонидан электр хавфсизлиги коидаларига риоя этилиши;
- ишлаб чиқариш ускуналари, хаво алмаштириш ва аспирация тизимлари, технологик жараёнлар ва йўриқномаларни режа – огохлантирувчи таъмирлаш жадвалига риоя қилиниши;
- ўтиш жойлари ва галереяларнинг ҳолати;
- техника хавфсизлиги бурчаклари, меҳнат муҳофазаси бўйича плакатлар,
огохлантирувчи ранглар ва хавфсизлик белгилари мавжудлиги ва уларнинг аҳволи;
- ёнғин хавфсизлиги бўйича химояловчи ва огохлантирувчи мослама ва воситаларнинг
мавжудлиги ва уларнинг аҳволи;
- зарарли ва ёнғин, портлаш хавфи бўлган ашё ва моддалар билан ишлашда хавфсизлик
техникасига риоя этилиши;
- ишчиларга хавфсиз ишлаш усуллари бўйича йўл – йўриқни ўз вақтида ва сифатли
ўтказилганлиги;
- ишчиларни шахсий химоя воситалари билан таъминланганлиги ва улардан тўғри
фойдаланишлари;
- ишчиларини даволаш – профилактика озиқ – овқатлар, сут махсулотлари ва бошқалар
билан таъминланиши;
- санитар – маиший хоналар ва қурилмаларнинг аҳволи;
- цехдаги меҳнат шароитлари бўйича санитар – техник паспорти тўғри тўлатилганлиги;
- ўрнатилган дам олиш ва меҳнат интизоми тартибига амал қилиниши;
Текшириш натижалари назоратнинг иккинчи поғонаси журналига ёзилади ва журнал цех бошлиғида сақланиши керак. (ОКМКда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом”)