Савол 108: Меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиниши тўғрисида ходимларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқлари? (ЎзР “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонуннинг 20 – моддаси)
Жавоб 108: Корхона ходимлари иш жойларидаги меҳнат шароитларининг аҳволи ва муҳофаза қилиниши, бунда лозим бўлган шахсий ҳимоя воситалари, имтиёзлар ва товон пуллари тўғрисида ахборот талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, маъмурият эса уларга бундай ахборотни бериши шарт. (ЎзР “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонуннинг 20 – моддаси)
Савол 109: Касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқини ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқлари? (ЎзР “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонуннинг 24 – моддаси)
Жавоб 109: Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қиладилар. Касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва келишиб олишда белгиланган тартибда иштирок этадилар. Касаба уюшмалари ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари ишида, ишлаб чиқаришдаги касб касалликларини текширишда, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этадилар. Ходимларнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар қопланиши учун ҳамда уларнинг соғлиги ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда касаба уюшмалари ўз ташаббуси билан ёки ходимларнинг аризаларига биноан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризалари билан судга мурожаат этишлари мумкин. (ЎзР “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонуннинг 24 – моддаси)
Савол 110: Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари? (ЎзРси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги“Қонуннинг 10-моддаси).
Жавоб 110: Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари:
- саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун хужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари;
- саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтишлари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ҳодиса ҳақида тегишли шахсларни дарҳол хабардор қилишлари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт. (ЎзРси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги“Қонуннинг 10-моддаси).