(Волейбол)
Мусобақалар Ўзбекистон Волейбол федерациясининг амалдаги қоидалари асосида олимпия дастури (плей офф) шаклида ўтказилади.
Мусобақалар 3 та партиядан иборат бўлиб, 2 та ютуқгача ўйналади.
Мусобақаларнинг финал босқичида ҳудудий мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари А-лига, В-лига С-лига йўналишида ўтказилади.
Мусобақаларнинг финал босқичида ҳудудий мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари “А” лига, “В” лига ва “С” лига йўналишида ўтказилади.
Бунда, 1-ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари “А” лигада, 2-ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари “В” лигада ва 3-ўринни эгаллаган маҳалла жамоалари “С” лигада иштирок этадилар. Лига ғолиблари ўзаро куч синашади ва ғолиблар аниқланади.
(Енгил атлетика)
Мусобақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги Халқаро енгил атлетика федерацияси қоидалари асосида ўтказилади. Мусобақа
60, 100, 1000 мга масофага югуриш бўйича бўлиб ўтади. Ҳар бир жамоада
3 нафардан иштирокчилар қатнашиш ҳуқуқига эга. Мағлуб бўлган иштирокчилар мусобақани тарк этади.
(Шахмат-шашка)
Мусобақалар Ўзбекистон шахмат ва шашка федерациялари томонидан тасдиқланган амалдаги қоидаларига асосан ўтказилади. Ўйинлар олимпия дастури бўйича ўтказилади ва мағлуб бўлган спортчилар мусобақани тарк этади. Мусобақа ғолиблари шахсий ҳисобда аниқланади. Ҳар бир иштирокчига вақт назорати 20 минут берилади.
Мусобақада ҳар бир жамоада шахматдан 1 нафар, шашкадан 1 нафар жами 2 нафар (1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз бола) иштирокчи қатнашади.
(Стол тенниси)
Мусобақалар Ўзбекистон Стол тенниси федерациясининг амалдаги қоидалари асосида ўтказилади. Мусобақа иштирокчилари яккалик бахслардан иборат. Ўйинлар олимпия дастури (плей офф) тизимида ўтказилади. Мағлуб бўлган иштирокчи мусобақани тарк этади.
Мусобақада ҳар бир жамоада 4 нафар ёшлар (2 нафар ўғил бола,
2 нафар қиз бола) иштирок этади.
(Стритбол)
Мусобақада ўйин вақтида ҳар бир жамоадан 3 нафардан иштирокчи қатнашади. Жамоа талабномасида 5 нафаргача иштирокчи қайд этилиши мумкин. Ўйинлар Ўзбекистон Баскетбол федерациясининг баскетбол қоидаларига асосан эркаклар ва аёллар учун расмий 3х3 ва баскетбол қоидаларига мувофиқ истиснолар билан ўтказилади. Ўйинлар баскетбол майдонининг тенг ярмида 1 та халқада ўтказилади.
Узоқ масофадан зарба бериш зонасидан (баскетболда уч очколик зона) халқага туширилган тўп 2 очко, бошқа тушурилган ҳар қандай ҳамда жаримадан туширилган тўплар 1 очкога тенг. Мағлуб бўлган жамоа мусобақани тарк этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |