«тасдиқлайман» Музработ туман касб-ҳунар мактаби директори: Б. Курбанов



Download 30,32 Mb.
bet18/27
Sana22.07.2022
Hajmi30,32 Mb.
#836018
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Баённомалар йигилиш юзасидан-16,17

Йиғилиш котиби: Ж.Назаров
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Музработ туман касб-ҳунар
мактаби директори:
__________ Б.Курбанов
«__ __»___ __ 2020 йил.


Музработ туман касб-ҳунар мактабида ўтказилган йиғилиш


Б А Ё Н И
«_ ___»___ __ 2020 йил. Ат-Термизий маҳалласи


Раислик қилувчи: Б.Курбанов, касб-ҳунар мактаби директори


Иштирок этди: Музработ тумани ИИБ ВЕЎН ва ХПГ инспектори А.Қодирова, С.Хамраев
Музработ тумани Ат-Термизий МФЙ раиси С.Нурмахматов


Қатнашдилар: Касб-ҳунар мактабининг барча рахбарлари, ўқитувчилари ва ўқувчилари
жами 136 нафар киши.


К У Н Т А Р Т И Б И Д А :

Терроризм ва диний экстремизмнинг ижтиоий моҳияти тўғрисида ўқувчи ёшларга тушунча бериш.


_____________________________________________________________________________
Йиғилишни касб-ҳунар мактаби ММИБД ўринбосари Ж.Назаров “кириш” сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан


Э Ш И Т И Л Д И.

К ун тартибидаги масала юзасидан касб-ҳунар мактаби ММИБД ўринбосари Ж.Назаров сўзга чиқиб, ўз сўзида “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Аслида ҳаётнинг ўзи турли туман ғоялар курашидан иборат. Тараққиётнинг маъно-мазмуни, керак бўлса, фалсафаси ҳам шунда. Аммо ҳамма гап ҳар қандай таҳдид ёки таҳлика олдида ваҳимага тушмасдан, ана шу кураш ва синовларга доимо тайёр туришда, огоҳ ва сергак бўлишда” Кейинги йилларда бутун жаҳон халқларида ташвиш уйғотаётган, энг долзарб бўлиб қолган масалалардан бири- бу терроризмдир. «Терроризм» ўзи нима? Халқаро терроризмнинг хавфини чуқурроқ тушуниш учун «терроризм» сўзининг пайдо бўлишига батафсил тўхталамиз.Террор- лотин тилидан олинган бўлиб, қўрқув, даҳшат деган маънони англатади. Терроризм – аҳолини қўрқитиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига тазйиқ ўтказиш орқали жиноий, сиёсий, мафкуравий ва шахсий мақсадларни кўзлаш жараёнидир.Терроризм оламида 3 та асосий кўриниш бор:


1.Террорчилик ҳаракатларининг жангарилик йўли (қурол ишлатиш йўли).
2.Жиноий йўли.
3.Ижтимоий-сиёсий йўллар билан амалга оширишдир.
Терроризм сўзи биринчи марта 1793-94 йилларда Франция инқилоби даврида истифога киритилган эди. Ҳозирги маъносидан фарқ қилган ҳолда у пайтда ушбу атама кўпроқ ижобий маъно касб этган. Террор тизими ёки режими республиканинг таъсирчан воситаси бўлиб, ҳукуматнинг инқилобга қарши даҳшат солишга қаратилган саъй-ҳаракатларини жамлашга йўналтирилган эди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми бошида индустриал ривожланиш билан боғлиқ улкан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Бу даврда янги мафкуравий оқимлар пайдо бўлди. Улар таъсирида терроризмнинг янги даври вужудга келиб, бунга инқилобий ақидалар ва давлатга қарши қаратилган мафкура асос қилиб олинди”.
Кун тартибидаги масала юзасидан Музработ тумани ИИБ ВЕЎН ва ХПГ инспектори С.Хамраев сўзга чиқиб, ўз сўзида “Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш ниятида Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти Афғонистонда юз бераётган воқеаларни кузатиб, афғон муаммосини ҳал этишда жаҳон ҳамжамияти бирликда иш олиб боришни ёқлаб чиқди. БМТ доирасида «6+2» гуруҳи тузилди. Гуруҳдаги уч мамлакат-АҚШ, Россия ва Хитой-БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари шу минтақа мамлакатлари билан биргаликда «6+2» гуруҳи доирасида Афғонистон муаммосини тинч ҳал этиш йўлларини излашда фаол иштирок этаётгани-бу муҳим воқеадир.
Т еррорчилар Ўзбекистон халқининг ҳам тинчлигини бузди. 1999 йилнинг 16 февраль куни соат 10-55да Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси биноси пойида ва шаҳарнинг беш жойида кучли портлашлар юз берди. Бу қўпорувчилик хуружлари ўнлаб бегуноҳ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлди, лекин бу маъшум воқеалар мамлакатимиз ҳаётини издан чиқара олмади, халқимиз қалбига ваҳима ва саросима сололмади. Вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 16 февраль воқеаларини содир этган бир гуруҳ кимсалар қўлга олиниб тегишли жазога ҳукм этилдилар. Лекин террорчилар ўзларининг ёвуз ниятларини амалга ошириш мақсадида яна 1999 йилнинг августида Қирғизистон республикасининг Боткент вилоятида пайдо бўлиб, республикамизнинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг чегара туманларида қуролли ҳужумлар уюштирдилар. Қуролли кучларимиз ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг тезкор ҳаракатлари туфайли тинчлигимизни бузишга интилган ёвуз террорчилар гуруҳи яксон қилинди.
2000 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз И.А.Каримов Тожикистонга қилган ташрифлари чоғида Тожикистон зиёлилари ва жамоатчилиги вакиллари билан учрашувида: «Токи афғон муаммоси ҳал этилмас экан, минтақамизда кескин вазият кучайиб бораверади, бу эса мамлакатимиз тараққиётига тўсқинлик қиладиган катта хавф-хатардир. Афғонистон ҳозирги кунда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариладиган улкан ҳудудга, халқаро террорчилик ўчоғига айланиб қолди. Бу борадаги қўпорувчилик ҳаракатлари Марказий Осиё минтақасидан ташқарига ҳам ёйилиб бормоқда» деб таъкидлаган эди. Бундай терроризм ташқи муҳитдан қувватланмаса, яъни халқаро таъминотсиз мағлубиятга учраши муқаррар. Шунинг учун этник ва диний рангга бўялган терроризм, геосиёсий тарзда амалга ошади.
Марказий Осиё минтақасида содир бўлган халқаро терроризм бунга мисол бўла олади. Минтақамизда содир бўлган террорчилик чиқишлар таҳлили шуни кўрсатадики, баъзи бир ташқи геосиёсий кучлар диний экстремизм омилини ўйинга ташлаган ҳолда, ўзларининг бузғунчи режаларини амалга оширмоқчи бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни кунларда терроризм иллатига қарши жаҳон ҳамжамияти курашиб келмоқда, қирқдан ортиқ давлатлар «Аксилтеррор» халқаро коалицияга тинчлик, осойишталик ва бунёдкорлик йўлидан бораётган халқлар - огоҳлик ва ҳавфсизликнинг нақадар муҳим эканлигини чуқур англаб, терроризмга қарши курашга киришган тараққийпарвар кучларни қўллаб-қувватламоқда.

Кун тартибидаги масала йиғилиш иштирокчилари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, қуйидагича





Download 30,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish