«тасдиқлайман» Музработ туман касб-ҳунар мактаби директори: Б. Курбанов



Download 30,32 Mb.
bet26/27
Sana22.07.2022
Hajmi30,32 Mb.
#836018
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Баённомалар йигилиш юзасидан-16,17

Э Ш И Т И Л Д И
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Музработ тумани имом хатиби Б.Қосимов сўзга чиқиб, маърузачи ўз сўзида, бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр че каётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Инсон тирик мавжудотлар орасида ақл-идрок берилган онгли мавжудот бўлиб, у ўтган замонларда ҳам озод ва эркин яшашга ҳаракат қилган. Уни эркидан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги дунё ҳамжамияти томонидан тасдиқланган қонунларда ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ, бугунги кунда дунё бўйлаб одам савдосидай ўта хавфли иллатнинг кенг тарқалиши инсон шахси, шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий таҳдид туғдирмоқда. Бу билан боғлиқ жиноятлар жаҳон жамоатчилигини жиддий ташвиш ва хавотирга солаётгани айни ҳақиқат. Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда.
Одам савдосига қарши курашиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, XIX аср охири ва XX аср бошларида аёлларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитъаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган. Бу ҳодисага барҳам бериш мақсадида Парижда 1902 ва 1910 йилларда иккита конференция ўтказилиб, "Оқ қуллар савдосига қарши кураш" номли бутунжаҳон Конвенцияси қабул қилинган. Кейинроқ ушбу конвенция "Аёллар ва болалар савдосини йўқотиш" ва "Вояга етган аёллар савдосини йўқотиш" номли бутунжаҳон Конвенциялари билан тўлдирилган. Одам савдоси муаммосига қарши курашишнинг кейинги тарихий жараёнлари секин-аста ривожланиб, 1948 йилда "Инсон ҳуқуқлари" умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган. Шундан сўнг "Инсон ҳуқуқларининг Европа Конвенцияси", "Қуллик хусусида"ги Конвенция, "Қулликни йўқотиш амалиёти тўғрисида"ги қўшимча Конвенция, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенция, "Аёлларга қарши дискриминациянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенциялар қабул қилиниб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланила бошланди.
Айни пайтда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу турдаги жиноят дунё миқёсида кенг тарқалмоқда. БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил қилмоқда. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Музработ тумани “Нуронийлар” жамғармаси раиси Ш.Норқобилов сўзга чиқиб, маърузачи ўз сўзида, Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга қўшилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида"ги Конвенция, шунингдек, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протокол ҳам ратификация қилинди. Шунингдек, мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзоланди. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилнинг 17 апрелидаги "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ва Юртбошимизнинг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори мамлакатимизда одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг миллий қонунчилик асосларини яратиб берди. Бундан ташқари, одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс характерга эга эканлиги инобатга олиниб, давлат орг анлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилди ва ҳозирги кунда комиссия томонидан одам савдоси ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган бир қатор ташкилий ва профилактик тадбирлар ўтказилиб келинаяпти. Қолаверса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тиббиёт ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлиги таъминланмоқда.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Музработ тумани Давлат хавфсизлик хизмати ходими Э.Эшнаев сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзида, бугун юртимизда амалга оширилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг марказида инсон омили турибди. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун иборасининг амалиётга татбиқ этилгани ҳам бежиз эмас. Буни Юртбошимизнинг "Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади", деган фикрлари ҳам исботлаб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида: "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир", дейилган. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.
Одам савдоси инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг салоҳиятини, танасидаги аъзоларини, ҳаттоки маънавий қадриятларини ҳам бозорга солишга мажбур этмоқда.
ХХI аср умум башариятга техника асри бўлиб кириб келди. У ўзи билан биргаликда бир қанча муаммоларни вужудга келтирди:
• қурол-яроғ савдоси;
• гиёҳванд моддалар савдоси;
• одам савдоси;
• ҳалқаро терроризм;
• глобаллашув муаммолари;
Инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз қавмини, қариндош-уруғларини, маҳалла-куйда яшаб турган маҳалладошларини турлича алдовлар билан Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Кореяда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар. Бундай ҳолат миллатимизнинг фожиасидир. Айниқса, бу ишларга аёлларнинг аралашгани кечириб бўлмайдиган ҳолатдир.
Дунё бўйича турли манбалардан олинган маълумотларга қараганда, одам савдосидан жабр кўрганлар сони салкам 200 миллонга етган, деб қайд қилинмоқда. БМТ маълумотларига кўра эса, ҳар йили дунёда ўртача 2,5-3 миллион киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ҳар йили қарийиб 1 миллион яқин аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда. Расмий маъмумотларга кўра, 2008 йилда Республикамизда мингдан ортиқ шахс одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланганлар. Уларнинг 35-40 фоизини аёллар, 10-15 фоизини эса болалар ташкил этади.
Ҳозир республикамизда тузилган Идоралараро комиссияси томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, одамларни огоҳлантирувчи кўргазмали воситалар шаҳримизда ва вилоятларда кўринадиган жойларга ўрнатилмоқда. Хорижда меҳнат қилиш истаги бўлганлар билан суҳбатлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай ҳозир хорижда минг-минглаб эркак ва аёллар бу балога гирифтор бўлиб жафо чекмоқдалар. Уларнинг кўплари ҳали ҳам ўз ҳуқуқларини англаб етмаган, адашган ва ватанига қайтиш йўлларини излаётган кимсалардир.
Одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш xалқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ҳамда ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Зeро, одам савдоси, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ғайриқонуний равишда айнан ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноятдир.
Кун тартибидаги масала юзасидан Музработ тумани “Ат-Термизий” МФЙ раиси С.Нурмахматов сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзида, Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга оширилаётган бугунги кунда биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳақиқатни такрор ва такрор тасдиқлаб бермоқда. Эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин. Фақат мустақиллик бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар очиб беради.
Шу маънода, мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизда алоҳида муҳим ўрин тутади.
Жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр – эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди.
Биз бугун халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган, истиқлол йилларида босиб ўтган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга оламиз.
Албатта, ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тарихий хизматлари беқиёс бўлганини бугун барчамиз, бутун халқимиз такроран эсга олишимиз табиийдир.
Бугун барчамиз бир фикрда якдилмиз: Биринчи Президентимизнинг Ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари, сўнмас хотираси халқимиз қалбида абадий яшайди.
Юртимизда тинчлик ва осойишталикни, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида бугун олдимизда янада муҳим ва долзарб вазифалар турганини биз ҳар томонлама чуқур англаймиз.
Жаҳон миқёсида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги кескин бир давр барчамиздан янгича ишлаш ва фикрлашни, юқори даражада сафарбарликни талаб этмоқда.
Олдимизда турган ана шу улкан вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик.
Ушбу Стратегияда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни изчил давом эттириш каби масалалар тараққиётимизнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Ҳаракатлар стратегиясида "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлангани албатта бежиз эмас.
Биринчидан, бугунги кунда барча бўғиндаги ҳокимлар, вазирлик ва идоралар, прокуратура, суд-ҳуқуқ ва ички ишлар органлари раҳбарлари, депутат ва сенаторлар бевосита жойларга чиқиб, ўз фаолияти бўйича халқ олдида ҳисобот бермоқда.
Маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, одамларнинг ҳаётий муаммоларини ўрганмоқда, уларни қонуний асосда ҳал қилиш учун амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Иккинчидан, биз иқтисодиётимизни модернизация ва диверсификация қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва шу тариқа жаҳон бозорида муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллашга асосий эътибор қаратмоқдамиз.
Шу мақсадда ўтган қисқа даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида минглаб лойиҳалар амалга оширилиб, юқори технологияларга асосланган замонавий завод ва фабрикалар барпо этилаётгани, янги иш ўринлари ташкил қилинаётганини таъкидлаш лозим.
Бугунги ва эртанги тараққиётимиз бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштиришга инвестициялар жалб қилинаётгани сизларга яхши маълум.
Мамлакатимизнинг барқарор тараққиётини таъминлаш мақсадида "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган тамойилдан келиб чиқиб, бугунги кунда юртимизда ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш учун янги имконият ва имтиёзлар яратилмоқда.
Энг муҳими, бу соҳа минг-минглаб фуқароларимиз, аввало, ёшларимиз учун ҳалол меҳнат қилиб, даромад топиш, эл фаровонлигини оширишда мустаҳкам замин бўлаётгани барчамизни хурсанд қилади.
Учинчидан, ижтимоий соҳалар, айниқса, одамларда энг кўп эътироз уйғотаётган соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, табиий газ ва электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, коммунал хизмат, йўл қурилиши соҳаларида мавжуд аҳволни ижобий томонга ўзгартириш, ички ишлар идораларининг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлардан ҳам албатта хабардорсиз.
Узоқ йиллардан буён халқимизни қийнаб келаётган ўткир бир муаммо – арзон уй-жойлар масаласини ҳал этиш мақсадида биз 2017-2021 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур қабул қилдик.
Бу ишларни изчил давом эттириш ҳақида гапирар эканмиз, инсонларнинг дарду ташвишини ўйлаб яшаш биз учун одамийликнинг энг олий мезони, энг муҳим вазифа бўлиб қолишини алоҳида таъкидламоқчиман.
Чунки халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни келажакда эмас, балки бугун кўришни, улардан бугун баҳраманд бўлишни истайди.
Аҳолимизнинг ана шундай табиий истак ва талабларини бажариш барча раҳбар ва етакчиларнинг асосий бурчи ва вазифасига айланиши шарт.
Тўртинчидан, биз парламент ва фуқаролик жамиятининг муҳим институтлари бўлган сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари фаолиятини янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор бермоқдамиз.
Айниқса, мамлакатимиз ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилгани ва бу ташкилотнинг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, унга янги имтиёз ҳамда имкониятлар бериш бўйича амалга ошираётган ишларимиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.
Чунки мамлакатимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, бу йўлда бор билим ва салоҳиятини сафарбар этишга қодир бўлган, азму шижоатли ёшларни тарбиялаб вояга етказиш – биз учун энг муҳим масаладир.
Бешинчидан, республикамизда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш, диний экстремизм ва терроризм хавфига қарши кураш олиб бориш бўйича ишлар ҳам янгича ёндашувлар асосида ташкил этилмоқда.
Биз бир ҳаётий ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Яъни хато қилган, йўлдан адашган одамни "ёмон” деб четга суриб қўйсак, у ёмон бўлиб қолаверади. Ёмонни яхши қилиш, уни дўстга айлантириш – бу фақат соғлом жамиятнинг қўлидан келади.
Жамиятимизда соғлом фикр, соғлом куч устувор бўлиши учун биз маънавий ҳаётимизни юксалтириш, аҳоли, аввало ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида мунтазам ўйлашимиз, фаол иш олиб боришимиз зарур.
Бу борада амалга ошираётган ислоҳотларимиз, хусусан, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини муносиб қадрлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар сизларга яхши маълум, албатта.
Олдимизга қўйган юксак мақсад ва режаларимизни реал натижага айлантириш учун ҳаммамиз бор куч ва билимимизни аямасдан, фидокорона ва виждонан меҳнат қилишимиз, ташаббус кўрсатиб ишлашимиз зарур.
Бетакрор Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толмайлик, чарчамайлик!
Барчамизга, жонажон юртимизнинг камолини, фарзандларимиз ва набираларимизнинг бахту иқболини кўриш насиб этсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!.

Кун тартибидаги масала йиғилиш иштирокчилари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагича



Download 30,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish