Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1.Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан маърузачиларнинг маърузалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Касб-ҳунар мактабининг барча ўқитувчи ва ишчи ходимларига касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтадиган ишлаб чиқариш йиғилишларига доимий равишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, терроризм ва диний экстриемизм мавзуси юзасидан тушунчалар берилиб борилсин.
3. Ўтказилган йиғилиш тўғрисида Музработ тумани Ҳокимлигига, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий Бошқармасига, Музработ тумани ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларига ва “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгашига ёзма равишда ахборот берилсин.
4.Ушбу қарор ижроси бажарилишини таъминлаш касб-ҳунар мактаби ММИБДЎ Ж.Назаров зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш котиби: Ж.Назаров
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Музработ туман касб-ҳунар
мактаби директори:
__________ Б.Курбанов
«__ __»___ __ 2020 йил.
Музработ туман касб-ҳунар мактабида ўтказилган тадбир
Б А Ё Н И
«_ ___»___ __ 2020 йил. Ат-Термизий маҳалласи
Раислик қилувчи: Б.Курбанов, касб-ҳунар мактаби директори
Иштирок этдилар: Музработ туман ҳокимининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосари
Ш.Азимов
Музработ тумани Ат-Термизий МФЙ раиси С.Нурмахматов
Музработ тумани Юртим жамоли МФЙ раиси Н.Қосимова
Қатнашдилар: касб-ҳунар мактабининг барча раҳбарлари, ўқитувчи, ишчи ходимлари ва
ўқувчилари жами 153 нафар
К У Н Т А Р Т И Б И Д А :
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида сўзлаган нутқида белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан.
Байрам табдирини касб-ҳунар мактаби директори Б.Курбанов “Кириш” сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан
Э Ш И Т И Л Д И
Кун тартибидаги масала юзасидан Музработ тумани ҳокимининг ёшлар масаласи бўйича 1-ўринбосари Ш.Азимов сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзини Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзлари билан бошлади: Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланаётган бу йилги Мурожаатнома, ўтган йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келмоқда.
Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда. Бундай улкан фалокат жаҳон миқёсида сўнгги юз йилда рўй бермаган, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Охирги маълумотларга кўра, дунёнинг 191 мамлакатида 81 миллион киши коронавирус билан касалланган. Улардан 1 миллион 765 минг нафари вафот этган.
Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун – шунга эътибор беринг – ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Бугунги кунга қадар дунё бўйича 500 миллионта иш ўрни йўқотилган.
Афсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди. Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини яна бир бор синовдан ўтказди.
Do'stlaringiz bilan baham: |