Биринчиси, минтақа давлатларининг ўз ҳарбий хавфсизлик тизимини шакллантириш жараёнлари билан ифодаланса,
Иккиничиси –Россия ва Украинада бўлиб ўтаётган ҳарбий можарони бартараф қилиш масалаларини қамраб олади. Ҳар икки жиҳатни Марказий Осиёда юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзаро бир-бирига боғлиқ муҳим омиллар сифатида кўриб чиқамиз.
Марказий Осиё ва жаҳондаги ҳарбий - сиёсий вазиятнинг ўзгариш тенденсияси ва унга таъсир этувчи омиллар. Ҳозирга даврда ҳарбий сиёсий вазият барқарорлиги, иқтисодий пасайиш, дунё ахолининг минг одамларни ишсиз қолиши, террористик ташкилотларни фаоллаши ҳамда дунёнинг етакчи давлатлари орасида қуролларни пойгаси билан изоҳланади.
Қирғизистон - бу давлатда ҳам 17 йилдирки ички сиёсий ва иқтисодий муаммолар гирдобида қолиб, иқтисодий ривожланиш бир мунча ортда қолмоқда. 2005-йилдан буён икки келишмовчиликлар сабаб 4 маротаба амалдаги ҳукумат ағдарилган. Бундан ташқари Марказий Осиё давлатларида бўлгани каби Қирғизистонда ҳам қўшни давлатлар билан чегара муаммоси долзарб бўлиб, Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасига қарашли чегара хизматининг маълумотига, 2021-йил 28-апрел куни “Головной” сув тақсимлаш жойида тожик томон электр симёғочига уч видео камера ўрната бошлаган. Қирғизистон ҳарбийлари бу ишни тўхтатишни талаб қилишган. Шу куни соат 1225лар атрофида тожик томон овчилик қуролларидан ўқ отган. Ушбу тўқнашувлар сабаб, ҳозирги вақтда кескинлик сақланиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда тўқнашувларнинг асосий сабаби сифатида чегара чиззиқларининг нотўғри тақсимланиши, икки давлат орасида ҳозиргача давлат чегарасини делимитатсия ишлари амалга оширилмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Тожикистон - Бу давлат ҳозирги кунда Афғонистон шимолидаги Пашжишер вилояти билан боғлиқ салбий ҳолатлар сабаб “Толибон ҳаракати” билан зиддиятларга бормоқда. Натижада икки давлат ҳам чегара олди ҳудудларида ҳарбий тузилмаларини жойлаштирган. Бундан ташқари Афғонистоннинг шимолий вилоятларида “ИШИД” жангари гуруҳларининг фаоллашуви кузатилмоқда.
Тожикистон ҳукумати чегара ҳудудларини кучайтириш бўйича Россия Федерацияси билан ҳамкорликда вақти-вақти билан тактик ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Бундан ташқари Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумига қарши мудофа тизими бўлган С-300 тизимини харид қилиб, чегара ҳудудларига жойлаштирди.
Бундан ташқари Тожикистон томони миллий кадрларни тайёрлашга, қуролл яроғ
ва харбий техникани жанговар шай холда сақлаб туришга, хаво хужумига қарши воситаларни модернизатсиялашга эътибор қаратилмоқда.
Афғонистон - Бу давлат муҳим стратегик минтақада жойлашганлиги учун
43-йилдирки уруш ўчоғи бўлиб келмоқда. Бу давлат ҳудудида бир қанча миллатлар вакиллари, Пуштунлар, Тожиклар, Хазоралар, Ўзбеклар ва Туркманлар истиқомат қилади. Улар ўртасида ўзаро келишув ва бирдамликнинг йўқлиги сабаб, учинчи кучларнинг таъсири остида уришлар келиб чиқади.
2021-йил кузида НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетди. Бунинг натижасида, “Толибон ҳаракати” томонидан амалдаги ҳукуматни аҳдариб, Ислом Амирлиги тузилганлигини эълон қилди. Бу давлатни дунё ҳамжамияти тан олмасада, Алиянс қўшинлари қолдириб кетган қудратли ҳарбий мулк ва техникага эга бўлганлиги, ўз-ўзидан Марказий Осиё давлатларига қайсидир маънода ҳарбий хавф сифатида қаралмоқда.
“Толибон ҳаракати” давлат тузилмаларини тиклаш билан машғул бўлган вақтда, Афғонистон ҳудудида “ИШИД” фаоллашуви юз бериб, турли ҳудудларда Толиблар билан қуролли тўқнашувлар, портлашлар авж олиб кетди. Афғонистонда халқнинг турмуш даражаси аввалгидан ҳам қашшоқлашишига олиб келди. Минглаб фуқаролар қочқин сифатида бошқа давлатлар ҳудудига қочиқ ўтишган мажбур бўлмоқда. Қурол яроғ
ва наркотик моддалар савдоси авж олиб кетди.
“Толибон ҳаракати” Пашжишер вилоятидаги урушлар сабаб Тожикистон билан дипломатик муносабатларнинг кескинлашувига олиб келди.