Маълумот ўрнида. АҚШдаги хусусий Global Firepower ташкилоти анъанавий равишда ҳар йили эълон қилинадиган дунёнинг энг кучли армиялари рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон позицияси ўзгаришсиз қолган - 140 та давлат орасида 51-ўрин.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон армияси 70 минг ҳарбий хизматчидан иборат бўлиб, унинг таркибида 194 та ҳаво техникаси, 420 та танк, 98 та ёппасига ўқ узиш тизимлари, 1,2 минг зирҳли техника, 60 та артиллерия қуроли мавжуд.
2021 йилги рейтингда биринчи ўринда АҚШ, Россия ва Хитой жой олган.
Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаган. Қозоғистон - 61, Афғонистон - 75, Туркманистон - 86, Қирғизистон - 93, Тожикистон -
99-ўринда.
Global Firepower рейтинги 55 та кўрсаткич инобатга олинган ҳолда тузилади. Рейтингни тузишда географик омиллар, табиий захиралар, молиявий барқарорлик
ва маҳаллий саноатнинг ривожлангани ҳам аҳамиятга эга. Армиялар қудратлилигини баҳолашда ядро қуроли борлиги, денгизга чиқишга эга бўлмаган давлатларда флот йўқлиги ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британияда ўтказилган «Кембрия патрули» мусобақасида 2-ўринни эгаллагани, «АрМИ-2021» халқаро армия ўйинлари якуни бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган.
Коллектив хавфсизликнинг моҳияти, авваломбор, кучни ишлатмасликка эмас, халқаро ташкилотни халқаро ҳамжамият томонидан кучни қўллашдан тийиб туриш қобилиятида намоён бўлади14.
Минтақавий хавфсизлик кесимида ҲСВни ўрганиш қуйидаги категориялар билан амалга оширилади: ҳарбий-сиёсий манфаатлар, ҳарбий куч, коллектив мудофаа тизими, кучлар мувозанати, чегара хавфсизлиги, умумий ҳарбий таҳдид, коллектив хавфсизлик тизими ва бошқалар.
Марказий Осиёдаги вазиятни баҳолаш.
Марказий Осиё ўзининг муҳим геосиёсий жойлашуви ва минерал-хомашё ресуесларининг улкан заҳиралари мавжудлиги туфайли кучли эътибор объектига ҳамда жаҳондаги энг йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари тўқнашадиган ҳудудга айланмоқда;
дунёдаги ва минтақавий йирик давлатларнинг Марказий Осиё ҳамда қўшни минтақалардаги табиий ресурслардан фойдаланиш ва бу ресурсларни ташиш йўналишларини назорат қилиш учун кураш борган сари мураккаб ва жадал тус олмоқда;
йирик давлатларнинг Марказий Осиё мамлакатларининг сиёсий йўли
ва ривожланишини белгилашга, бу ерда ўз ҳарбий-сиёсий иштирокини кенгайтиришга бўлган интилиши кучайиб бормоқда. Минтақада ўз шахсий манфаатларини кўзловчи ташқи кучларнинг рақобати кескинлашмоқда;
минтақанинг айрим мамлакатларида давлат ҳокимияти институтларининг заифлиги, ижтимоий сиёсий кескинликнинг кучайиб бораётганлиги, сиёсий ва миллатлараро келишмовчиликларнинг чуқурлашиб бораётганлиги туфайли жиддий таҳдид ва хавф-хатарлар юзага келмоқда;
енг муҳим денгиз портларига чиқишни таъминловчи транспорт-коммуникация йўлакларининг ишончли тизими йўқлиги Марказий Осиё давлатларининг мавжуд имкониятларини ва иқтисодий ривожланиш истиқболларини жиддий чеклаб қўймоқда;
қўшни мамлакатлар ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш жараёнлари тугалланмаганлиги вазиятни мураккаблаштирмоқда, бу эса минтақа давлатларининг қатор муҳим сиёсий, иқтисодий ва хўжалик муаммоларини хал этиш бўйича ўзаро самарали ҳамкорлигига тўсқинлик қилмоқда;
трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш масаласида Марказий Осиё мамлакатларининг ягона нуқтаи назари йўқлиги сабабли ҳамда сувдан биргаликда фойдаланиш соҳасидаги давлатлараро муносабатларни тартибга соладиган халқаро ҳуқуқ нормаларни айрим давлатлар томонидан инкор этилиши оқибатида трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш каби муҳим ҳаётий муаммолар ҳал қилинмасдан қолмоқда;
Бугунги кунда халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётган Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг ҳарбий-сиёсий масалалари икки жиҳатга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |