Тасдиқлайман” Мактаб директори : А. Қурбонов



Download 16,57 Kb.
Sana21.11.2022
Hajmi16,57 Kb.
#869405
Bog'liq
1.11-profilaktika bayonnoma


Тасдиқлайман”
Мактаб директори : А. Қурбонов
24.01.2019 йил
Жарқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 37-умумий ўрта таълим мактабида ҳар ҳафтанинг пайшанба “Профилактика куни” муносабати билан ўтказилган йиғилиш.
Б А Ё Н Н О М А С И №
24.01.2019 йил 37-мактаб
Йиғилиш раиси: А. Қурбонов
Котиби: М.Аллаярова
Қатнашганлар: Синф рахбарлар ва 1-11-синф ўқувчилари.
Кун тартибида:

  1. Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тўғрисида.


  1. Ўқувчиларнинг мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилиши ва одоб-ахлоқ қоидаларига оид мажбуриятлари.



  1. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш .

Йиғилишни мактаб директори А. Қурбонов очар экан биринчи масала вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тўғрисида қуйидагиларни гапириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганлар бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш” тўғрисидаги 360-сонли Қарори чиққан бўлиб бу қарорнинг мақсади ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш,тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга мутасадди бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари ва бошқа идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги мавжуд комиссиялар фаолиятини янада такомиллаштириш. Вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу йўналишда масъул бўлган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштиришдан иборат. Вояга етмаганнинг назоратсизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиги учун хавф туғдирадиган ёхуд уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлган ёхуд ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этаётган вояга етмаганлар ҳисобланади деб ўз сўзини якунлади.
Иккинчи масала ўқувчиларнингмактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилиши ва одоб-ахлоқ қоидаларига оид мажбуриятлари бўйича мактабнинг М.М.И.Б.Д.Ўринбосари

М.Аллаярова сўзга чиқиб қуйидагиларни гапириб ўтди. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоқ ва мажбуриятларига таълим муассасаси худудида қуйидагилар киради;


-Мактабга машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин таълим муассасаси уставида белгиланган ўқувчилар либоси (формаси)да келиш
-Тоза ва ораста кийиниш,саранжом саришта юриш сочларини озода ва тартибга келтирилган холда тутиш (ўғил болалар сочларининг узунлиги меъёр 2-3 см дан ) ошмаслиги, қизболаларнинг ихчам зиракдан ташқари бошқа тақинчоқларни тақмаслиги лозим.
-Чиқиндиларни фақат махсус белгиланган идишларга ташлаш;
-Устозлар ва мактаб мехмонлари билан учрашганда салом бериш;
-Ўқув машғулотлари вақтида худудда сабабсиз юрмаслик;
-Таълим муассасаси мулки (парта,стол,стул, доска, ўсимликлар ва хайвонот дунёси )га эхтиёткорона муносабатда бўлиш;
-Мактаб йўлакларида тинчликни сақлаш,баланд овозда гаплашмаслик;
-Мактабга ўқув қуроллари дарс жадвалида белгиланган дарслар ва дафтарлар билан келиш (ўқувчилар учун мўлжалланган папка тутиши кундалик дафтарининг бўлиши, маънавиятга зид расмлар туширилган ёзув дафтарларидан фойдаланмаслиги) хақида гапириб ўтди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан ММИБДЎ М. Аллаёрова сўзга чиқиб 2019-йил 22 январ куни бўлиб ўтган туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш натижасига кўра тумандаги вояга етмаган ёшлар ўртасида “Биз ёшлар одам савдоси, диний экстремизм ва гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида театрлаштирилган томошалар ва концерт дастурлари жадваллари ишлаб чиқилганлиги, туман маданият ходимларига вазифа қилиб белгиланганлиги ва жорий йилнинг 1 феврал куни жадвал асосида 37-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиши белгилаб қўйилганлиги тўғрисида тушунчалар берди ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди ва ўз сўзини якунлади. Йиғилиш якунида
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И.

1.Бугунги йиғилишдаги барча маърузалар маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш
борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
3. Ўқувчиларнинг мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилиши ва одоб-ахлоқ қоидаларига оид мажбуриятлари хақида хар-кунги “эрталабки сафланиш” тадбирида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
.
4. Жадвал асосида белгиланган 2019 йил 1 феврал кунида ташкил этиладиган театрлаштирилган томоша ва концерт дастурига ўқувчиларнинг тўлиқ таъминлаб берилиши синф раҳбарлар зиммасига юклатилсин.
5.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш мактабнинг М.М.И.Б.Д.Ўринбосари
М.Аллаярова ва мактабнинг бошланғич ёшлар иттифоқи рахбари Д.Баратов зиммасига юклатилсин.

Баёнлаштирди: М.Аллаярова
Download 16,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish