Ёш давлатмиз мураккаб синов кунларини бошидан кечираётган бир
пайтда, қанчалик қийин бoлмасин, биз фақат oз куч ва имкониятларимизга
таяниб ва суяниб иш тутишга мажбур эдик.
Ана шундай вазиятда кщплаб oткир ва кескин саволларга жавоб излаш ва
топишга тoғри келди.
Масалан, қайси давлат бизга қанча ва қандай шартлар билан сармоя ва
қарз беради? Қарз берган давлатларнинг сиёсий шартлари бoлмайдими?
Бировдан қарз олиб, кейин унинг сиртмоғига тушиб қолмаймизми? Олган
қарз-кредитларимиз бoйнимизда оғир юк бoлиб қолиб кетмайдими?
Қарз олиш осон, бу ҳаммамизга малум, лекин уни бир кун келиб тoлаш
ҳам керак. Биз фақатгина бугунги кунни эмас, балки эртамизни, келажак
авлодларни ҳам қйлашимиз керак. Биз ҳозир хато қилиб қoйсак,
фарзандларимиз келажакда қоқилиб қолишини ҳисобга олмасак, бу катта
гуноҳ бoлади.
Бугун, орадан неча йиллар oтганидан кейин oзиган хос миллий тараққиёт
йoлини танлаган дастлабки даврни кoз олдимизга келтирадиган бoлсак,
бизнинг ислоҳотлар сиёсатимизда манавий
мезонлар доимо хал ыилувчи
омил бщлиб келаётгани янада яыыол аён бoлади. Oша пайтда собиқ иттифоқ
ҳудудидаги айрим мамлакаталрда “шок терапияси” деган усул билан бир
сакраб бозор иқтисодиётига oтиш ёки алоҳида бир давлатда “демократия
оролчаси” барпо этиш ҳақида қанча-қанча шов шувлар кoтарилган эди.
Бугун табиий савол туқилади: қани oша даoволарнинг амалий натижаси
? қани oша бутун-бутун халқлар ва мамлакатларга мисли кoрилмаган
бахтли ҳаёт, фаровонлик вада қилган зотлар?
Oша пайтда собиқ совет ҳудудида эндигина мустақиллика эришган ёш
давлатларга нисбатан айрим қудратли мамлактлар ва сиёсий марказларнинг
манфаатларига жавоб берадиган ана шундай таги пуч тавсияларни таклиф
қилиш, уларни турли йoллар билан жорий этишга уриниш ҳаракатлари
ниҳоятда кучайган эди. Бундай кескин бир шароитда яккаю ягона тoғри
йoлни адашмай танлаб олиш ва уни ҳар қандай хуружлардан қатиян ҳимоя
қилиш осон эмас эди.
Биз oшанда четдаги “маслаҳатчи” ларнинг “доно кенгашлари”дан
эмас, балки халқимизнинг хоҳиш-иродаси, юртиимздаги ҳақиқий вазиятдан
келиб чиққан ҳолда оғир-вазминлик билан, ҳар томонлама чуқур oйлаб
сиёсат олиб бордик.
Албатта, мураккаб oтиш даврида бошқа кoпгина муҳим вазифалар қатори,
халқимизнинг бугунги ва эртанги ҳаёти, унинг манавий оламига зарар
етишига, ижтимоий адолат тамойилларининг бузилишига, жумладан,
аҳолининг бир қисми oта бойиб, аксарияти oта қашшоқликка юз тутишига
йoл қoймаслик масаласи ҳам доимо диққат-эoтиборимиз марказида турди.
Аслида, ҳар қандай ислоқотнинг энг муқим самараси аввало халқнинг
манавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш жараёнлари, унинг онгу
тафаккурининг юксалиши, мамлакатда, юз бераётган oзгаришлар унинг
ҳаётига, тақдирига дахлдор бoлганлигини чуқур ъис ыилиши ва шундан
хулоса чиқариши билан белгиланади. Биз амалга оширилаётган
миллий маoнавиятимиз хусусиятлари билан уйғунлаштиришда ғоят муҳим
аҳамият касб этди.
Малумки, мустабид тузум давридаги иқтисодиёт бирёқлама
ривожланган, мамурий-буйруқбозлик усулига асосланган бoлиб, халқнинг
манавий қарашлари ва интилишларидан йироқ эди. Ана шундай мушкул бир
вазиятда давлатнинг ислоҳотчилик ролини тан олмаслик, бу масалани
oзибoларчилик ҳолатига ташлаб қoйиш – эски тизимдан қолган ночор ва
хаста иқтисодиёт oз-oзидан эркин бозор иқтисодиётига, совет жамияти эса
демократик жамиятга айланиб қолади, деб хомхаёл қилиш билан баробар
эди.
Шу oринда такидлаш жоизки, демократия авваломбор манавий
мезонлар асосида бошқариладиган, кучли ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик
жамияти демакдир. Айтиш мумкинки, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти
демократиянинг oзаро узвий боғлиқ бoлган икки жиҳати икки қанотидир.
Айнан шу боис биз “Кучли давлатдан-кучли жамият сари” концепциясини
ишлаб чиқдик ва бу ғояни изчил амалга ошириш масаласига биринчи
даражали аҳамият қаратиб келмоқдамиз
Эoтиборли томони шундаки, ислоҳотларнинг дастлабки босқичидан
бошлаб ҳозирги қадар кенг кoламли сиёсий, иқтисодий-ижтимоий дастур ва
режаларимизнинг барчасида халқимизнинг манавий ҳаёти, билан боғлиқ
масалалар алоҳида устувор йoналиш сифатида кун тартибига қoйилмоқда.
Табиийки, бир тизимдан иккинчи тизимга oтиш жараёнида
одамлар
онгида, жамият мафкурасида туб oзгаришлар содир бoлади. Бироқ, бази
бировларнинг ҳадиксираб, эркин бозор шароитида манавий-аҳлоыий
қадриятларнинг қиммати тушиб кетади, маданият иккинчи даражали нарсага
айланиб қолади, деган хавотирлари oринсиз экани
Oзбекистондаги бугунги
oзгаришлар мисолида яна бир бор яққол аён бoлмоқда. Ҳозирги
кунда
мамлакатимизда давлат бюджетининг 50 фоизидан зиёди ижтимоий соҳага
йoналтирилгани ҳам буни тасдиқлайди.