Тасдиқлайман” Ғаллаорол туман мактабгача таълим бўлими мудири Д. Хамидова



Download 23,99 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi23,99 Kb.
#132159
TuriСеминар
  1   2
Bog'liq
5-ДМТТ баённома


Тасдиқлайман”
Ғаллаорол туман мактабгача
таълим бўлими мудири
________________ Д.Хамидова
____” __________ 2020 йил
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси томонидан ташкил этилган ўқув тренинги ва Мактабгача таълим ташкилотида ривожлантирувчи мухитни ташкил этиш бўйича амалий-семинар


Б А Ё Н Н О М А С И
___ _______ 2020 йил №______ Ғаллаорол туман


Раислик қилувчи:

Д.Ҳамидова - Ғаллаорол туман Мактабгача таълим бўлими мудири.



Котиби:



Н.Қодирова - Ғаллаорол туман МТБ Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизмат кўрсатиш шўъбаси мудири.



Таклиф этилганлар:

Б.Рашидова - Жиззах вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларини жорий этиш бўлими методисти.







Қатнашдилар:

Ғаллаорол туман МТТ директорлари, МТТининг методистлари, тарбиячилар.

КУН ТАРТИБИДА:


1.Мактабгача таълим ташкилотларида “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ва “Илк қадам”ўқув дастуридан мактабгача таълим ташкилотларида самарали фойдаланишни ташкил этиш.
2. Мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантрувчи муҳитни ташкил этиш.

(Д.Хамидова,Б.Рашидова,Н.Қодирова, Д.Хамидова.)

Йиғилишни Ғаллаорол туман мактабгача таълим бўлими мудири Д. Хамидова очиб, семинар қатнашчиларини яқинлашиб келаётган янги 2021 йил билан табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ушбу семинар ташкил этилганлиги ва келгусида барча вилоятларда ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим ташкилотларида босқичма-босқич ўқув-семинарлар ва тренинглар ташкил этилаётгани хақида гапирди.
Эшитилди Ғаллаорол туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 22 сонли ДМТТ методисти Қосимова Мавжуда сўзга чиқиб мактабгча таълим ташкилотларида “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ва “Илк қадам” ўқув дастуридан мактабгача таълим ташкилотларида самарали фойдаланишни ташкил этиш, тўғрисида тушунча ва маълумотлар берди. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенсиявий ёндошув. Мактабгача ёшдаги (6-7) ёш боланинг умумий муҳим компетенсиялари. Коммуникатив компетенсия, ўйин компетенсияси, ижтимоий компетенсия, билиш компетенсиялари хақида гапириб ўтди. Боланинг ривожланиш сохалари компетенсиялари булар жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш таризининг шаклланиши, ижтимоий- хиссий ривожланиш, нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари, билиш жараёнининг ривожланиши, ижодий ривожланиш сохалари хақида маълумотлар берилди. Ҳар бир бола учун қулай шароитларни яратиш. Боланинг эҳтиёжига кўра, тегишли машғулотларни режалаштириш ва фаоллик марказларини ташкил этиб, болаларга танлаш имконини бериш.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 1-сонли ДМТТ директори Н.Ўринбоева сўзга чиқиб мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга таълим тарбия бериш сифатини яхшилашда, ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш, омиллари тўғрисида тушунчалар берди.
- Қуриш ясаш ва математика маркази: Конструкторлар, мозайкалар, лего, кубиклар, геометрик шакиллар, саноқ чўплар, қурилиш блоклари.
- Санъат маркази: Расм, дафтар, рангли қаламлар, рангли қоғоз, клей, қайчи, пластилин, рангли ҳамирлар, тасвирий кўргазмалар.
- Тил ва нутқ маркази: Сюжетли расмлар, тарқатма материаллар, китоблар, алифбо.
- Сюжетли, ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази: Ниқоб, белгилар, атребутлар, кийимлар, жиҳоз.
- Фан ва табиат маркази: Глобус, яшил ўсимликлар, сув, қум, тош, туз, компас, шакар, дуккакли донлар.

Қурилиш маркази болаларга бинолар қуриш, баландлик нима, оғирлик нима эканлигини англаш имконини беради. У болаларнинг математик қобилиятларини ривожлантиришга, ижтимоий кўникмаларни ҳосил қилишларига ёрдамлашади, муаммоларни ҳал этиш тажрибасини беради. Бу ерда, шунингдек, ижодий ёндашишни намойиш этиш ва бажариладиган ишга диққатни жалб этишни ўрганиш мумкин. Ушбу марказга тарбиячилар, болалар ва ота – оналар истак-хоҳиши билан кўплаб турли нарсаларни –ўйинчоқ машиналар, юк машиналари, одамлар ва ҳайвонларнинг шаклчалари, самолетлар, газлама бўлакларини тўплаш мумкинлиги хақида айтиб ўтилди.


Санъат марказида болаларнинг ўз ижод қобилиятларини синовдан ўтказиш ва амалга оширишга ундайди, уларга қувонч, ҳаяжон ва қониқиш ҳисларини бахш этади. У турли функцияларни бажаради ва энг аввало болаларнинг қизиқувчанлиги, тассаввури ва ташаббусига озиқ беради. Бу ерда бўёқ, қоғоз, қайчи, бўрчалар, рангли қаламлар, газлама бўлаклари ва кесиш ҳамда елимлаш учун барча қийқимлар йиғилади. Шунингдек, табиат материаллари – дарахт, барг, қум-тупроқни ҳам қўшиб қўйиш фойдадан холи эмас.
Тил ва нутк марказида болалар илк бор саводхонликка ўргатилади. Ушбу марказда китоблар, эшитиш анжомлари, ўқув қуроллари мавжуд бўлади. Бу тинч бурчак бўлиб, унда болалар китобларни қараб чиқишлари мумкин, шунингдек, бу ерда тарбиячи ёки кўнгилли ёрдамчи болаларга китобни овоз чиқариб ўқиб бериши мумкин. Адабиёт маркази- “ Болага йўналтирилган таълим” дастурида ўқув кунининг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Болаларга китобчаларни ўз қўллари билан ясаш, мавзу (сюжет) ларни ўйлаш ва ўйнаш, ҳикоялар эшитиш таклиф этилади.
Сюжет-ролли ўйинлар ва драматизация марказида болалар ешига мос булган сюжетли ролли уйинлар сахналаштирилган уйинлар болалар ўз ижодларини намойиш этишлари учун имконият яратилади. Болалар ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўйинлар ташкил этилади.Болаларда саҳналарни ўйнашга хоҳиш-истак уйғотиш учун зарур бўлган чиройли кийимлар ва бошқа хар ҳил қўлда ясалган костюмлардан фойдаланиш мумкин. Марказга нарсаларни тарбиячилар, ҳомийлар, ота - оналар ёрдамида танлайдилар. Улар бу нарсаларни иш режасига кўра, бир ҳафтага «кир ювиш» ўйини учун, бошқа ҳафтага «космонавтлар» ёки «цирк» ўйини учун, учинчи ҳафтага ҳайвонларга қараш ўйини учун таклиф этишлари мумкин.
Илм –фан ва табиат марказида болалар тадқиқотлар ўтказишга ўрганадилар. Ушбу марказ ўз қиёфасини болаларнинг қизиқишлари ўзгаришига, йил фасллари ўзгаришига ва дастур бўлимлари мавзулари ўзгаришига қараб ўзгартиради. Натижада тажрибада болаларни физика объектлари бўлмиш магнитлар, сув, ер тортилиши кабилар билан таништириш мумкин. Болалар сайр қилиш пайтида ўсимликлар, дарахтлар ва ҳайвонларни кузатган ҳолда табиатшунослик фани асосларини тушуниб етадилар, атроф-муҳитни ўрганадилар. Тарбиячилар ривожлантирувчи мухитни тўғри ташкил этиши хақида чуқур тушунчалар берилди. Суҳбат қизиқарли ва сермазмун шаклда ўтди, семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқарли саволларига жавоблар олдилар.

Download 23,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish