Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги xorazm вилоят мактабгача таълим бошқармаси Xiva туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги



Download 0,89 Mb.
Sana19.09.2022
Hajmi0,89 Mb.
#849391
Bog'liq
Men va mening boqcham ishlanmasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Xorazm вилоят мактабгача таълим бошқармаси
Xiva туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги
мактабгача таълим ташкилоти
«МЕН ВА МЕНИНГ БОҒЧАМ»

ФАОЛИЯТ ИШЛАНМАСИ шахар



Ой мавзуси: Ўзбекистон менинг Ватаним.
Мавзу: Мен ва менинг боғчам.
Таълимий мақсад: болаларда жамоа бўлиб ишлаш кўникмасини шакллантириш, ўзаро хамдардлик қобилиятларини ривожлантириш, боғча ва унда ишловчи ходимларнинг қадрига етиш, уларни хурмат қилиш каби юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялаш.
Тарбиявий максад: Боғчани муқаддас билиб, хурмат билан ундаги тартиб-қоидаларга амал қилишга ундаш. Болаларга дўстлик, яхши ниятнинг кучи ҳақида тушунча бериш.
Ривожлантирувчи максад:Болаларда “Мен“ консециясини ривожлантириш.Мустакил фиқрлаш нутқини фаоллаштириш. Тарбияланувчилар ўзига бўлган ишончини ошириш.
Кутилаётган натижа: Болаларнинг боғча, бурч, хуқуқ хақидаги тушунчалари мустахкамланади. Фаолият натижасида хар бир бола боғчанинг тартиб-қоидаларига риоя қилишни ўргатиб бориш, ўйинчоқ, марказлардаги кўргазмалар ва таркатмаларнинг авайлаб асраб ишлатишга ўргатиш, тарбияланувчилар орасидаги муносабатлар қандай бўлиши кераклиги, ўзаро мехрибонлик, ғамхўрлик, ёрдам тушунчасини билиб оладилар, келгусида бир бирларига бўладиган муносабатини яхшилаш каби кўникма хосил бўлади.
Керакли жихозлар: Альбом, рангли қалам, оқ қоғоз, рангли бўёқлар ва мўйқалам, сув, салфетка, боғча ходимлари тўғрисидаги слайд.

  1. Тил ва нутк фаоллик маркази:

Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: - Ассалому алайкум , менинг кувноқ ва ақлли бегубор болажонларим. Бугунги ўйин фаолиятимизнинг мавзуси: “Мен ва менинг боғчам” деб номланади. Болалар, сиз бахтилисиз.Хаммангизнинг ўз уйингиз, оилангиз бор ва ўзингизни севимли боғчангиз бор. Ҳар куни ота-онангиз ёқи опа-акангиз сизни ушбу масканга олиб келади. Эътибор бериб каранг деразадан сизлар нималарни кўряпсизлар?
Болалар: Ўйин майдонидаги биз ўйнайдиган сирпанчиқ, кум майдончаси, сув хавзаси, жисмоний тарбия майдонидаги анжомларни, чиройли гуллар, шакл берилган дарахтларни, деволга чизилган чиройли эртак қахрамонларини, эртак қахрамонлар хайкалларини ва албатта боғчамиз ходимларини.
Тарбиячи: Боғча деганимизда кўз ўнгимизга энг аввало нима кўз олдимизда нима гавдаланади? Боғчада кимлар ишлайди ва тарбияланадилар ?
Болалар: психолог ва методист опаларимиз,мусиқа раҳбари, боғча опамиз, ошпаз опаларимиз, хамшира опаларимиз, тарбиячимизга яқиндан ёрдам бериб келаётган ёрдамчи тарбиячи опаларимиз, тил ўқитувчиларимиз, жисмоний тарбия йўриқчи опамиз, кир ювувчи ва албатта боғчамиз мудираси. Бизни доимо назорат қилиб турувчи кўриқчи акаларимиз бор улар бизни хавфсизлигимиз учун ..
Тарбиячи: Тўғри боғча қадрдон масканимиз, мехрибон тарбиячи опаларимиз бизнинг иккинчи онамиздур, ота-оналаримизни ва ўртоқларимизни хурмат қилиш бизнинг бурчимиз. Чунки ота-она буюк зотлардир. Улар сизни дунёга келтириб, тарбиялайдилар, асраб-авайлайдилар. Ва шу қаторда боғчадаги опаларимиз сизни тўғри овқатланишингизга, бир-бирингизни хурмат қилишга ва боғчамиз жихозларини авайлаб асрашга ва одобга ўргатадилар. Ватанимизга буюк инсон бўлиб етишиларга якиндан ёрдам беради.
Боғча“ мавзусида слайд намойиш этилади. Намойиш давомида тарбияланувчилар билан ўйин тарзида савол-жавоб ўтказилади.
Тарбиячи: Бугун боғчада ишловчи ходимларнинг исмларини қайта тақрорлаб оламиз.
Масалан: Боғча мудирамиз Далибоева Мухайё Мўминовна.
Хамшира опамиз: Ёдгорой Мамаризаева.......
Ким нима билан шуғулланади?
Ходимларнинг касблари ҳақида сўралади.
Ким қандай вазифани бажаряпти? Боғчада ким нима ишларни бажаради?
Бурч нима? Ким айтади?
Болаларнинг жавоблари: Ошпаз опамиз бизга ширин овқатлар тайёрлайдилар, хамшира опамиз бизни соғлигимизни назорат қилади, тил ўқитувчиларимиз бизга сўзлашишни ўргатадилар, боғча опаларимизнинг насихатларига қулоқ солиш. Опаларимиз ва ўртоқларимиз қилаётган ишларига кўмаклашиш, уларни ранжитмаслик, уларга қўпол сўзламаслик, юзни буриштирмасдан сўзлаш.
Т арбиячи: Тўғри, болажонлар, бу ўғитларни чин кўнгилдан бажарсак, опаларимиз ва ўртоқларимиз олдидаги бурчимизни бажарган бўламиз, уларни севиб ардоқланг, хеч қачон дилларини ранжитманг.
Боғчада сизнинг қандай хуқуқларингиз бор? Ким айтади?
Болаларнинг жавоблари.
1- бола. Билим олишга ва ўртоқларимиз билан бирга яшаш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш хуқуқига эгамиз.
2-бола. Бизга яратилаётган шароитларни авайлаб асрашга.
3-бола. Болалар ўз фикрларини ифода этиш хуқуқига эгадирлар.Боғчада боланинг манфаатларига таалуқли хар қандай масала хал қилинаётганида бола ўз фикрини айтишга хақли.
4 -бола – Биз турли ўйинлар ўйнаймиз, спорт билан шуғулланамиз, шеърлар ёдлаймиз, расмлар чизамиз.
Тарбиячи:Ҳар бирингизнинг соғлом ўсишингиз ва баркамол инсон бўлиб вояга етишингиз учун боғчадаги ҳар бир ходим сидқидилдан меҳнат қилади. Қоровулдан тортиб то фаррошгача эрта тонгдан сизларни чиройли жойда кутиб олиш учун ҳамма ёқни озода сақлайдилар. Тарбиячилар эса сизларга қизиқарли ўйинлар, фаолият ўтиш учун бир кун олдиндан турли дидактик маткриаллар тайёрлаб қўядилар.


  1. Мен ва менинг боғчам” мавзусида расм чизишингиз мумкин.

Якуний кисм: Болажонлар биз айтиб ўтканимиздек боғчамизни гуллаб яшнаши учун биз ҳам ўз хиссамизни кўшайлик.
Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish