«тасдиқлайман» Бухоро давлат университети илмий ишлар ва инновациялар


Илмий семинар раиси проф. Н.О.Сафарова −



Download 256 Kb.
bet10/14
Sana25.02.2022
Hajmi256 Kb.
#274730
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-баённома-1

Илмий семинар раиси проф. Н.О.Сафарова − яна кимда савол бор? Агар савол, фикр ва мулоҳазалар бўлмаса, Ҳурматли Илмий семинар аъзолари, энди сўз навбатини диссертантнинг расмий тақризчиларига берсак. Марҳамат! Ички тақризчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Я. Яхшилиқов таклиф қиламиз. Марҳамат!
Тақризчи ф.ф.док. проф. Ж.Я.Яхшилиқов:. Диссертация ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммосига бағишланган. Мазкур диссертация ҳозирга қадар бу масала махсус диссертация объекти сифатида ўрганилмаган. Шунинг учун диссертант диний манбаларда экологик муаммолар ечими масаласи тадқиқотчилар томонидан айрим жиҳатлари тадқиқ қилинган. Тадқиқотчи мазкур диссертацияда диний манбаларда экологик масалалар қандай қўйилганини тадқиқ қилиб, диссертациянинг долзарблиги асосланган, яъни диний манбаларда ҳам барқарор экологик вазиятни атроф-муҳитнинг табиий мусаффолигини сақлаш ва уни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликка зарар етказмаслик, экологик ҳалокатларнинг олдини олиш, табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш каби масалалар диссертацияда ўз аксини топган. Экологик муаммоларнинг олдини олишга боғлиқ бир қанча Президент ва вазирлар маҳкамаси қарорларига таянилган. Тадқиқотчи муаммонинг ўрганилганлик даражасида диний ва замонавий илмий адабиётларда экологик муаммолар умумбашарий муаммо эканлиги қайд этилган. Ўрганилганлик даражасида шу муаммо билан тадқиқот ишлари олиб борган Ўзбекистон ва хорижлик олимларнинг илмий ишларига эътиборни қаратган, энг муҳими диссертацияда диний манбалардаги экологик муаммолар ва уларнинг ечимига оид фикрлар сояда қолиб кетганлиги, ҳозирга қадар бир диндаги табиатга муносабат билан иккинчи бир диндаги табиат оламига муносабат орасидаги ўхшашлик ва фарқлари ўз аксини топмаган. Шунинг учун ҳам диссертант зардуштийлик, яҳудийлик, христианлик ва ислом динида келтирилган ғоялар мисолида тадқиқ қилган. Муаллиф томонидан диссертация тадқиқотининг мақсади, вазифаси, объекти, тадқиқот усуллари ҳар томонлама асосланилган. Энг муҳими диссертация янгилиги 5 пункт асосида кўрсатилган бўлиб, унда диний манбалардаги экологик қарашлар, ҳамда диний манбалардаги табиат борлиғи, унга инсоннинг муносабати, маъсуллиги ва бурчлари ёритилган. Шу билан биргаликда оламнинг тартиблилиги, эзгулик қилувчилар, ақл билан мушоҳада этувчилар – бу узвий тизим таҳлили бизни диний адабиётлардаги инъикосининг биосферадан ноосферага ўтиш пойдевори ислом фалсафасида тамал тоши қўйилганлигини қайд этади. Диссертациянинг I-боби экологик
муаммоларнинг назарий-фалсафий асослари деб номланиб, мазкур бобда мамлакатимизда мавжуд турли диний конфессиялар вакиллари ҳамда турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, айнан шу орқали табиат борлиғини асраш биосферани ноосферага айлантириш масаласига қаратилган. Диссертацияда ислом манбаларида экологик қадриятга – табиатга оқилона муносабатда бўлишга, ҳар бир алломанинг асарларида илм, диний ва дунёвий илмлар, уларнинг алоқадорлиги ҳамда оламни асраш учун илмнинг аҳамияти тўғрисидаги ғоялар илгари сурилган. Диссертацияда динларнинг пайдо бўлиши, ривожланиш хронологияси, тарқалиши, халқларнинг ҳар бир динга ҳозирги кунда ҳар бир динга жаҳонда эътиқод қилувчилар сони ҳам берилган. Диссертант фикрича,атроф-муҳитга муносабат кўп асрлик тарихга эга бўлиб, ўзбек халқининг диний тасаввурлари тарихида бобо деҳқон сиймоси қадимдан маълум бўлиб, бобо деҳқоннинг одамларга хўжалик, деҳқончилик ишларида мадад беради деб тасаввур қилган. Деҳқонлар ерга дон сепаётганда менинг қўлим эмас, бобо деҳқоннинг қўли деб дуо қилишган ва экин экишни бошлашган. Бу инсонларнинг табиат билан оқилона муносабатда бўлишини билдиради. Муаллиф таъкидлашича зардуштийлик Ҳиндистонда кенг тарқалган динлардан бири бўлганлигини таъкидлайди ва Заратуштра туя боқувчи деган маънони англатишини изоҳлаб берган. Тадқиқотчи фикрича Зардуштийликда табиатга, ерга, бутун жонзотларга, дарахт-ўсимликларга меҳр билан қараш тарғиб қилинган. Оламнинг дастлабки беш унсурлари – ер, олов, табиат, сув ва ҳаво улуғланган. Зардуштия таълимотининг қимматли томони шундаки, беҳуда қон тўкмасликка, ўтроқ, осойишта ҳаёт кечиришга, меҳнатга, деҳқончилик,чорвачилик билан шуғулланишга даъват этилган, айниқса йилқичиликни йўлга қўйиш, сувни муқаддас тутиш шарт бўлган. Зардуштийлар моҳир соҳибкор, боғбон ва деҳқон бўлганлигини узоқ вақтгача май тайёрлаш, сотиш ишлари билан шуғулланганлар... деб таъкидланган. Зардуштийликда қуёш нурлари жаҳондаги наботот ва ҳайвонот ҳаётини таъминлайди, қуёш тафтисиз ҳаёт бўлмайди, ҳар бир ўсимлик, ҳар бир жонзотда қуёш зарраси мавжуд, деб қаралган. Қўриқ ер очиб уни боғ-роғга айлантирган одам илоҳият раҳматига учрайди, аксинча, боғлар, экинзорлар, суғориш иншоотларини бузганлар катта гуноҳга қоладилар. Авестода табиатдаги боғларни, фойдали ва фойдасиз наботот ва ҳайвонот оламини асраш, сувларнинг тозалигини сақлаш, сувни муқаддас тутиш шартлиги, тупроқ, олов ва бошқаларнинг софлигини асраш ҳақида қизиқарли фикрлар айтилган. Заратуштра орқали одамлар табиат борлиғининг бир-бирига алоқадорлигини тўғри англаган. Мазкур диссертацияда болалар ёшлигиданоқ дарахт, кўчатларни ўтқазиши шарт бўлган. Ер, сув, ҳаво, оловни асраш
қоидаларини бузган киши 400 қамчи жазосига маҳкум этилган. Авестода энг муҳим экологик талаб сифатида бир турдаги табиий объектни бузгани учун иккинчи бир турдаги объектни тўлдириш шартлиги меёр қилиб олинган. Итни ўлдириш катта гуноҳ ҳисобланган. Масалан, сувни ифлос қилган ёки ов итини ўлдирган киши 10 000 руҳиятни тетиклаштирадиган ўсимлик барги териши, 1000 эчкиэмар, 1000 та сув қўнғизи ва касаллик тарқатувчи пашшани ўлдириб, гуноҳини ювиши лозим бўлган. Вандидодда яйлов ва экинзорларни пайҳон қилган, хонаки ҳайвонлар, ов ва чўпон итига озор етказган, уларни қасддан ёхуд билмасдан ўлдириб қўйган кишиларга қўлланиладиган жазо, жарима тартиб-меъёрлари батафсил баён қилинган. Вандидод китобида қасамлар сони 6 та бўлиб, бу қасамларнинг барчаси табиатга оқилона муносабатни жамлаган бўлиб, бу қасамларда табиат, табиат тозалиги, атроф-муҳитга оқилона муносабат, экологик маданият куртаклари бўлган, табиат ва атроф-муҳитни булғайдиган, турли касалликларни тарқатадиган ҳайвон ва ҳашаротларни йўқотишга даъват этилган. Атроф-муҳит тозалиги ва ҳар бир инсоннинг катта-кичиклигидан, эркак ёхуд аёллигадан қатъий назар шахсий тозалигига катта эътибор берилган. Ҳар бир зардуштий кунига бир неча марта ювиниб, покланиб, қуёшни олқишлаб сиғиниши шарт бўлган.
Авестода инсон саломатлигини тиклашга ёрдам берадиган турли ичимликлар, дорилар тайёрлашни билишган. Нотирик табиат борлиги ҳам, тирик табиат борлиғи ҳам бирдай авайланган. Баъзи ҳайвонларни ўлдириш ва истеъмол қилиш гуноҳ ҳисобланган. Табиат борлиғини, унинг таркибидаги табиат неъматларини тозалигини сақлаш энг асосий муаммолардан бўлган. Зардуштийликда ер муқаддас, ўлган ҳар бир нарса ҳаром, муқаддас ерни ифлослантирмаслик учун уни ерга кўмиб бўлмайди, ўликлар суяги гўштлардан ажратилиб остодонга солиб ерга кўмилган. Ўша даврдаги одамларнинг табиатга экологик муносабати шу тарзда қўйилган. Ерга ишлов берадиган киши энг аввало ўзи покланган,биринчидан, тоза либосларда ерга ишлов беришни бошлаши лозим бўлган, у инсон ер илмидан хабардор бўлиши шарт бўлган. Ер ҳақидаги чуқур илмли, тоза кийимли инсон ерга ишлов берганда ... бу заминда осойишталик, буғдой ва гиёҳларнинг унумдорлиги ҳамда ҳосили тўқ булади деб ифодаланган.
Энг муҳими диссертацияда таъкидлайдики, Авестода мингдан ортиқ фойдали доривор ўсимликларнинг хусусиятлари ёритилган. Тадқиқотчи фикрича, ўша даврлардаёқ ерга ишлов берадиган киши энг аввало ўзи покланган, тоза либосларда ерга ишлов беришни бошлаши лозим бўлган, у ер илмидан хабардор бўлиши, илмли, тоза кийимли инсон ерга ишлов берганда ... бу заминда осойишталик, буғдой ва гиёҳларнинг унумдорлиги ҳамда ҳосили тўқ булади дейилган. Энг муҳими, фақат тоза ерга уруғ экишга рухсат берилган. Бундан ташқари Авестода илк экологик ҳуқуқ нормаларига риоя қилишнинг тамал тоши қўйилганлиги, атроф-муҳитни, кўча-куйни,
бутазорлар, ўтлоқларни, ерни ифлос қилган ва уни асраш қоидаларини бузган шахсларга 400 қамчи уриш, хонадон эгаси кўчани супуриб, ахлатни ўз вақтида олмаган киши 25 қамчи, ҳовуз ва ариқдан нопок кўза ёки челакда сув олган кишига 25 қамчи уриш жазоси берилган. Ариқ ва анҳор бўйларида мол боқиш, отларни боғлашга рухсат берилмаган, қудуқ ва ҳовуз сувларини ифлос қилган кишиларга катта жарималар солинган. Энг муҳими диссертацияда ижтимоий ахлоқ қоидаларини ҳар қандай қисмини бузган кишилар фақат атроф-муҳитни тозалаш, ободонлаштириш, кўприклар қуриб бериш, ҳайвонларни кўпайтириш йўллари билан ўз жазоларини ўтаб бериши келтирилган. Масалан, зинокорлар 14 ариққа кўприк қуриб бериш билан жазоланган. Тадқиқотчи ўз хулосасида бугунги ривожланган жамиятда атроф-муҳит тозалиги, ўсимлик оламининг хилма-хиллигини асраб қолиш, аҳоли ва табиат ўртасидаги ўзаро боғлиқ бўлган фалсафий қарашлар асосида, диний экологик тарбия орқали, ёшлар онгида табиат инсоннинг бир бўлаги эканлиги ғоясини сингдиришдан иборат. Табиатни асраш ҳақида Таврот даги диний-фалсафий қарашлар параграфида табиат ва жамиятга оид ғоялар ўз аксини топган. Мазкур параграфда истеъмол қилишда ҳалол ва ҳаром ҳайвон ва жониворлар турлари келтирилган, ҳамда тавротда дунёнинг яратилиши ҳақида ҳам фикрлар ёритилган. Тавротда ибтидо Дунёнинг яратилиши бобида тун ва кунни, осмон ва ерни, яна Худо ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туман мевали дарахтларни ундирди - дейилган. Худо кейин ... ўзингизга ўхшаш одамларни яратайлик. У денгиздаги балиқлар, ер юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин ... дейилган.
Худо давом этиб : мана, мен сизларга бутун ер юзидаги уруғ берадиган ўт-ўланнинг ва уруғли мева берадиган дарахтнинг ҳаммасини бердим; сизларга овқат учун ярайди... Шунингдек, тирик жони бўлган бутун ёввойи ҳайвонларга:кўк юзида учиб юрувчи барча паррандаларга ва ер юзида ҳаракат қилувчи барча махлуқларга ҳам емиш учун кўк ўтнинг ҳар турли навини бердим дейилган. Диссертацияда диний манбада флора, фауна ва инсонни озиқлантирадиган табиат компонентларини ҳам яратгани эътироф этилган, яна бир томони, улар орасидаги ўзаро алоқадорлик, боғлиқлик, яъни детерминизм принципи намоён бўлишини англаш қийин эмас,- деб таъкидлайди диссертант. Тадқиқотчи фикрича яҳудийликда экологик маданият борасида 3 принципга таянади:

  1. Тирик мавжудотга азият етказмаслик қоидаси ва ҳайвонот оламига шафқат билан муносабатда бўлиш;

  2. Экологик компонентларга шафқатсизларча муносабатни таъқиқлаш.

  3. Табиат борлиғи тириклик воситаси эканлиги жуда тўғри ёритилган.

Диссертант фикрича, таврот оятида келтирилишича, ҳатто бирор шаҳарни узоқ вақт қамал қилиш даврида ҳам у ердаги дарахтларни вайрон этишдан қайтарилиб, балки улардан фойдаланишга буюрилади. Бундан табиат борлиғининг ҳеч бир заррасини вайрон қилмаслик принципи
ётганлигини англаш мумкин. Тадқиқотчи бугунги кунда ...Ягоналик ва ўзаро алоқадорлик принциплари атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳам қўл келади, деб таъкидлайди. ...океан ифлосланишининг олдини олиш, озон қобиғини асраш, атмосфера димиқишини олдини олиш; радиоактив ифлосланишлар олдини олиш; чўллашувлар олдини олиш ҳамда барча-барча экологикфожеалар олдини олишда жаҳон мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга, деб таъкидлайди диссертант.Ислом дини манбааларида инсон-табиат муносабатлари уйғунлиги масалалари параграфида – Қуръони Карим, ҳадиси шарифларда атроф-муҳитни асраш, ҳайвонларни боқиш, ўсимликларни парвариш қилиш тўғрисида ҳамда баъзи ҳайвонларни овлаш, дарахтларни кесиш, ўрмонзорларни нобуд қилиш ман этилганлиги тўғрисида кўрсатмалар берилган. Инсон саломатлиги учун керак мева (хурмо), балиқ... Бухорода бедана қўриқ, Қўқонда Худоёрхон қўриқлари қонун йўли билан қатъий муҳофаза қилинган. У ерларда рухсатсиз ов қилиш, балиқ овлаш, ўрмон кесиш, ўт ўриш, қамиш қирқиш, чорва боқиш қатъий таъқиқлаганлар дейилади. Ислом таълимотига оид ҳар бир адабиётда учрайдиган илм калимаси инсониятни фақатгина диний илмларни ўрганишгина эмас, балки дунёвий илмларни ҳам ўрганиб, уни жамият ва табиат борлиғини асрашга, инсониятни фаровон турмушини яхшилаш учун чуқурроқ ва кенгроқ ўрганишга чақиради. 2030 сув танқислиги 67% аҳоли инсон саломатлигини сақлашда сув ва ҳаво тозалигининг аҳамияти уқтирилган.
Тасаввуф таълимотида табиат ва жамият бирлиги бобида соф қалбли бўлишни, бутун борлиққа маъсулликни, инсон қалбини авайлаш каби бутун мавжудотни ҳам авайлаш масалаларини қамраб олган.Энг муҳими тадқиқотчи фикрича, дин ва тасаввур чамбарчас боғлиқ бўлиб, тасаввур ниҳоятда серқирра чуқур исломий-фалсафий таълимот ... ҳисобланади. Энг муҳими диссертацияда ... тасаввур қисмларига-шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмида меъёр алоҳида мазмунга эга бўлиб, ҳар бир пиллапоядан ўтган сари унинг мазмуни бойиб бораверади, барқарорлиги ҳам ошиб бораверади. Тадқиқотчи фикрича, тасаввуф – диний ва дунёвий илмларни икки қанот қилиб, қалбда эзгуликларни жойлаш тартиби ҳақидаги илмдир. Унингча ҳар бир тасаввуф оқимида табиат борлиғи, унинг хилма-хил турларини асраб-авайлаш борасида қимматли фикрлар билдирилган. Табиатда энг кичик мавжудот, энг нозик, майин наботот оламига ҳам зарар етказмаслик, уларни меҳр билан парваришлаш инсоннинг бурчи саналганлигини изоҳлаган, ҳар бир баргда худо яшайди, табиат – Оллоҳ тажалласи деб улуғлангани кўрсатилган. Тадқиқотчи томонидан, тасаввуфнинг ҳар бир тариқатида табиат неъматларини сув, ҳаво,
ўсимлик ва ҳайвонот олами, тупроқ, уларнинг ҳар бир заррасини авайлаб-асраш борасидаги ғоялар илгари сурилган ва илоҳийлик билан дунёвийликнинг бирлигини кўрсатиб берган. Бу диссертациянинг янгилиги ҳам ҳисобланади. Диссертант Юсуф Ҳамадонийнинг бутун табиат борлиғи инсонга фойдали муносабатда бўлиб, Диссертацияда Юсуф Ҳамадонийнинг инсон ва коинот ҳақида рисоласида борлиқнинг кўринишлари ва инсоннинг борлиққа муносабати, табиат борлиғидаги ўрни масаласини қуйидагича изоҳлайди, яъни сен табиат борлиғида яшайсан, коинотдан фойдаланасан, коинотдаги ҳар бир зарра, ҳар бир жонивору наботот, ҳар бир сув, ҳар бир олов, ҳар бир тупроқ сен истаган ҳожатинг миқдорида ва мақсадинг ҳаддига мувофиқ бўлса фойдалидир дейилган. Демак, барча экологик компонентларни меъёрдагина ишлата олишимиз шарт, бу биринчи қонун; иккинчидан: булардан ҳожатинг доирасида ишлатсанг, сенга фойдалидир, лекин ҳожатдан ортиб кетса, сени ўлдиради, маҳв этади, ҳалок қилади дейилган. Коинотнинг табиат борлиғи деб аталадиган қисми ўзига қўпол, меъёрсиз,ҳожатдан ортиғи билан муомала қиладиганлардан албатта ўч олади, дейилган. Диссертант фикрича, буюк мутафаккирнинг эҳтиёжларнинг хилма-хиллигига эътибор берилганлиги, оқилона эҳтиёжга эътибор берилганлиги муҳимдир. Экологик инқирозлар,экологик хатолик ва тангликлардан қутилишнинг асосий йўли сен қилишинг керак бўлган йўл – уларнинг миқдор ва даражасининг салоҳияти ҳақида мулоҳаза юритишинг керак, ундан зарурий ва фойдали бўладиган миқдорини белгилаб, қабул қилиб, зарар кўрсатувчи ва ҳалок этувчи ортиқчасини ташлашинг керак дейилган. Ўз борлиғингни асраш учун энг олдин табиат борлиғини асрашинг кераклиги ифодаланган. Ўз борлиғингни асраш учун энг олдин табиат борлиғини асрашлиги, сен – инсон, бутун инсоният, борлиқ учун маъсулдир. Борлиқ сенинг қўлингда, сенинг хизматингда ҳамда борлиқ ҳақидаги илк тамал тош, онтологиянинг мустаҳкам пойдевори Юсуф Ҳамадоний томонидан қўйилгани кўрсатилган. Шу билан биргаликда тадқиқотчи Ҳазрат Шайх Худойдод Валий Маноқоби Шайх Худойдод Валий асарида Олимлик бу амалиёт билан илмнинг бирлашмаси деб тушунтириб, ўз шогирдларини тўплаб, атрофдаги далаларни тозалаш, ариқ қазиш каби амалларни бажарган, атроф-муҳитнинг мусаффолигини асраш, экологик муҳит учун қайғуриш каби туйғуларни инсон онгига сингдиришга ҳаракат қилганлигини кўрсатиб берган. Тадқиқотчи фикрича, Махдуми Аъзам оламни яшнатишга, гуллатишга, поклашга ва одамларни шу соҳада фаоллаштиришга даъват этган, оламни яшнатиш, инсонни ер юзида тартиб, меъёр ва осойишталикка шахсан маъсул эканлиги масаласи қўйилганлиги ҳам илмий жихатдан очиб берилган. Ўша вақтда ҳар бир пок қалбли инсонни тириклик оламини
асрашга, оламни яшнатиш ғояси биосферани, табиат борлиғини асраш ҳеч қандай экологик офатларга йўл қўймаслик, оламни янада гўзаллаштириш ўз эътиқодига айлантиришни яшаш мақсади даражасига олиб чиққанлигини кўрсатиб берган. Яна шу нарсага эътибор қаратилган-ки, асалари оилаларини асрамоқ учун энг аввало ҳавола ғайритабиий ҳидлардан бошқа ҳид бўлмаслиги шарт.
ХХI асрда экологик из, биологик салоҳият, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодиётни экологиялаштириш каби тушунчаларга атрофлича изоҳ бериб, кимлар томонидан илмий муомалага киритилганлиги ҳақида изоҳ берган. Шу билан биргаликда тадқиқотчи муаллиф фикрича тайяр де Шарден фикрига кўра ноосфера бу ижтимоий коллектив онги, қайсиким геокимёвий, геотектоник, геобиологик жараёнлар уруши туфайли илк ҳужайралар моддийлашиб, тараққий этиб нерв тизимларини вужудга келтирган... геогенездан биогенез, сўнг психогенез... психогенездан инсонга келинди. Энди эса психогенез ўзининг энг юқори функционал чўққисига чиқиб олдин туғилиш, сўнг эса руҳ тараққиётини, ривожланиш болалаб – неогенезга ўтади. В.И.Вернадский фикрларига кўра, инсониятнинг биосферадаги барча жараёнларига биогеокимёвий айланишга таъсири кучайиб кетганини англагани туфайли биосферани оқилона, мақсадли бошқаришга, илмий асосланган бошқаришга бутун ақлнинг йўналганлиги ноосфера ғояси мағзини ташкил этади, деган фикрни ривожлантириб, табиатни асрамай туриб барқарор тараққиётни таъминлаб бўлмайди, деб асослайди. Изланувчанлик, яратувчанлик, ривожланиш, тараққиёт – булар бари биз яшаб турган биосферани у ёки бу даражада ўзгартиради-да, ўз фикрини хулоса қилади.
Диссертациянинг янгилиги шундан иборатки, инсон саломатлтгига зарар етказадиган экологик фалокатлар ҳақида, масалан, Тожикистондаги Талка заводи келтираётган зарарлари тўғрисида флюороз касаллиги кўринишлари орқали конкрет фактик мисоллар билан изоҳлаб, улар атроф муҳитнинг, сувнинг заҳарли ва зарарли кимёвий бирикмалар билан ифлосланиши туфайли юзага келишини кўрсатиб, ундан қутилишнинг йўли қалб ва тана поклиги орқали олам поклигига эришиш орқали қўйилган мақсадга эришиш мумкин деб таъкидлайди. Диссертант ўз фикрини раҳбари Ҳ.Ю.Саломованинг фикрига таяниб, инсоният олам тартиблигини бузмаслиги шарт. Олам тартиблиги сақлаш деярли барча динлардаги умумийликдир. Олам тартиблигининг замонавий илмий ифодаланиши – бу биосферанинг ҳаёт кўрсаткичлари бўлиб, кўрсаткичларни асраш экологик мувозанатни асраш омили эканлигини кўрсатиб, экологик муаммоларни ҳал этишнинг амалий воситаларини кўрсатиб берган.
Энг муҳими диссертацияда экологик муаммолар ечимини ҳал қилишга қаратилган конкрет 9 та тавсия берилгани диссертациянинг мазмун моҳиятини белгилайди. Бу тавсиялар амалиётга татбиқ этилса мамлакатимизда экологик вазиятнинг барқарорлашишига қўшилган ҳисса бўлар эди. Шу билан биргаликда диссертант томонидан Урганч Давлат Университети ҳамда Бухоро давлат Университети талабалари ўртасида (300+300=600) ўтказилган социологик тадқиқот ва тадқиқот натижалари диссертацияда илова тарзида берилган. Социологик тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, талабаларнинг экологик дунёқараши, тасаввурлари ҳар хил эканликлари намоён бўлган, улар ўртасида экологик тарбияни кучайтириш зарурлиги тўғрисида хулосага келинган.
Диссертация тугалланган, лекин диссертацияда айрим камчиликлар учрайди. Биринчидан, диссертацияни яхшилаб таҳрир қилиш зарур.
Иккинчидан,мавзу жуда катта муаммога қаратилган, уни сал ихчамлаштирганда яхши бўларди.
Учинчидан,мавзу тасаввуф фалсафасида экологик муаммолар ва ечими дейилганда яхши бўларди. Бу камчиликлар диссертациянинг мазмун-моҳиятига салбий таъсир этмайди. Диссертация ОАК талабларига жавоб беради. Диссертация муаллифи фалсафа доктори (PhD) олишга лойиқ. Диссертацияни илмий кенгашда ҳимоя қилишга тавсия қиламан.

Download 256 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish