Тасдиқлайман бошқарма бошлиғи А. Бобомирзаев “ ” май 2021 йил



Download 16,61 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi16,61 Kb.
#276455
TuriСеминар
Bog'liq
Маънавият баённома


ТАСДИҚЛАЙМАН
Бошқарма бошлиғи
___________А. Бобомирзаев
_____” май 2021 йил
Тошкент шаҳар статистика бошқармасида ўтказилган “Маънавий-маърифий тадбирлар юзасидан” семинар учрашуви
Баён №_____


2021 йил 07 май Тошкент ш


Йиғилишни олиб борди: Ш. Умидов-бошқа бошлиғининг
биринчи ўринбосари
Қатнашдилар: И. Шерматов- бошқарма бошлиғи
ўринбосари, бўлим бошлиқлари
ҳамда ходимлари (рўйхат бўйича)


КУН ТАРТИБИ:
9-май “Хотира ва қадирлаш” куни муносабати билан
Инсон азиз хотира муқаддас” мавзуси тўғрисида
(Умидов, Шерматов, Боймуродов, Рустамов, Шакаров, Чутбаев, Умидов)

Кун тартибидаги мавзу юзасидан бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Ш. Умидов сўзга чиқиб, юртимизда уриш ва меҳнат фахрийларини қадирлаш,уларга ҳурмат эътибор кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланганлиги, айниқса 9 май-“Хотира ва қадирлаш куни” деб эълон қилиниши сўронли уриш майдонларида, беомон жангларда ҳалок бўганлар хотирасини ёдга олиш, энг асосийси, бугун сафимизда омон бўлган, ҳаётимизга файз бағишлаб келаётган маҳтарам фахрийларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлиги борасида тўхталиб ўтди.


Шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон халқини ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан хисса қўшди. Хусусан 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлганлиги, шу билан бирга, уриш даврида Республикамиз фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳа ва бошқа воситаларни етказиб берадиган муҳим таъминот марказларидан бирига айланган. Айниқса юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёшларни бағрига олиб, оғир дамларда уларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатган.
Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонат, олижаноблик, меҳр-мурувват ва юксак маънавият барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарвар ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илхомлантириб келмоқда.
Шунинг учун босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букулмас ирода ва мардлик намаён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш ва фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш юртимизда эзгу анъанага айланган.
Мамлакатимизда 9 май умумҳалқ байрами – Хотира ва қадирлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жахон уришида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида хҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини такидлаб ўтди.
Шундан сўнг бошқарманинг Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларин ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Б. Боймуродов “Инсон азиз, хотира муқаддас” мавзусидаги маърузаси билан сўз олиб, Хотира ва қадирлаш- халқимизнинг азалий қадриятлари, улуғ фазилатларидан бири эканлиги, ҳар йили юртимиз озодлиги ва осайишталиги йўлида мардонавор курашган ҳамда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг муқаддас хотираси ёдга олиниб, қирғинбарот жанглардан соғ-саломат қайтган, эркин ва фаровон диёр равнақига ҳисса қўшиб келаётган фахрийларимиз алоҳида эъзозланиб, қадирланиб келинаётганлиги ҳақида тўҳталиб, бугунги кунга келиб, аёвсиз уриш майдонларидан омон қайтиб, тинч ва осуда кунларга етиб келган фидоий фахрийлар юртимизда бармоқ билан санагулик эканлиги, шундай экан. Уларга янада кўпроқ ғамхўрлик кўрсатиш, эъзозлш барчамизнинг чин инсоний бурчимиз эканлигини таъкидлади.
Ҳеч бир аскар номаълум эмаслиги, қайсидир мотомсаро онанинг боласи эканлиги, шу боис “Номаълум аскар қабри” , деб номланган зиёратгоҳларни қайтадан қуриш, уларнинг номини Хотира майдонлари” деб аталганлиги ва ўша жойларда “Мотамсаро она” ҳайкали қад рослаганини такидлаб, мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида 1999 йилда “Хотира” ҳиёбони барпо этилганлиги ва бу жойда “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов 1999 йилнинг 1 мартидаги “9 майни Хотира ва қадирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлигини ҳамда умумхалқ байрами сифатида нишонланаётганлиги, диёримизнинг барча ҳудудларидаги “Номаълум аскар қабри” ёдгорликлари қайтадан таъмирланиб, “Хотира” ҳиёбонларига айлантирилганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Аждодларимизнинг пок руҳларини шод этадиган, фахр билан хотирланадиган бу кунда Мотомсаро она ҳайкали қошига зиёратга келган ҳар бир киши юрагида ғурур ва ифтихор ҳислари янада жўш уриб, қалбан таскин топиши такидланди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан мавжуд саволларга ўқув семинар қатнашчилари ва маърузачи томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокамаси асосида жавоблар берилди.
Бундан ташқари 9 май Хотира ва қадирлаш куни муносабати билан бошқарма ходимлари Самарқанд вилоятига зиёратга боришлари ҳамда тарихий обидалар ва биринчи Президентимиз И.А. Каримовнинг қабрларини зиёрат қилишлари айтиб ўтилди.


Баённома тузувчи К. Жамолов
Download 16,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish