Електр хавфсизлиги
Ток ўтказувчи қисмларга эрлагичларни ўрнатиш ва олиш тартиби қандай?
Ўчирилган контакт тармоқларининг электр узатиш линияларида ва ҳаво линияларида
ишлашда асосий хавфсизлик чораларидан бири ҳимояловчи кўчирма эрлагичлар
ҳисобланади. Ҳимояловчи эрлагичлар ўчирилган участкаларга тўсатдан кучланиш
берилганда, ўзгарувчан токли линияларда эса бошқа линиялардан магнит майдони орқали
ҳосил бўлувчи кучланиш (наведённое напряжение) дан ишчиламинг хавфсизлигини
таъминлайди. Ҳимояловчи кўчирма эрлагичлами ўматишда аwало эрлагич штангани
релсга (ерга) улаш зарур, сўнгра ишлаш режалаштирилган симларга. Узиш тескари равишда
амалга оширилади.
Електр қурилмаларда қайси ишлар наряд бўйича, қайсилари фармойиш бўйичаамалга оширилади?
Наряд - бу иш ҳудуди (жойи) ни, гуруҳи ва уни амалга ошириш шартларини,
бошлаш ва тугатиш вақтларини, зарур бўлган хавфсизлик чораларини, бригада таркибини ва
шахсларини, ишни хавфсиз амалга оширишга жавобгар шахслами белгиловчи, ўматилган
шаклдаги бланкада тузилган ёзма равишдаги ишни амалга ошириш топшириғи.
Фармойиш - бу шунинг мазмунини, жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (агар улар
зарур бўлса) ва уни амалга оширишга тайинланган шахслами белгиловчи топшириқ.
Ишлаётган электр ускуналарида: Поездлами соатига 250 км. тезлик билан ҳаракатланишини
таъминловчи 27,5 кВ кучланишдаги контакт тармоғи ускуналарида; контакт тармоғи
устунларидаги ва мустақил устунларда симлами экранловчи ва кучайтирувчи
тўйинтирадиган ва сўрадиган линияларда; контакт тармоғини ушлаб турувчи
конструктсияларда ва алоҳида турган устунларда жойлашган 0,4; 10(В); 27,5 кВ ҳаво
линиялари (шу жумладан 27,5 кВ ли “битта сим-релс” (ОПР) ва “Иккита сим - релс” (ДПР)
тизими) ва тўйинувчи СМБ ускуналарида; оптик толали алоқа линиялари (ВОЛС кабеллари) ва
поезд радиоалоқасининг тўлқин тарқатувчи линиялари (контакт тамиоғининг устунларида
осиш меъёрлари) да; сектсиялаш постларини қўшиш ускуналари, стрелкали ўтказгичлами
електр иситиш ва тайёрлаш пунктларида йўловчи таркиблами электр иситиш ускуналарида;
юқори кучланишдаги линиялар (ВЛ) га уланган барча турдаги тўлиқ тўпламдаги
трансформаторли нимстантсиялар (КТП), сигнал нуқталарини тўйинтириш учун кучланиш
устунларида. юқорида санаб ўтилган электр узатиш линияларига тааллуқли кабелли
линияларда; контакт тармоғининг устунлари ва қаттиқ кўндалангларида ҳамда мустақил
устунларда (прожектор мачталаридан ташқари) ўматилган ташқи ёритиш ускуналари
(гирляндлини қўшганда ҳам) да; эрлаш ускуналарида техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш
ва синаш бўйича барча ишлар нарядлар ёки фармойишлар билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |