1.14 Ҳаққоний ва беғараз тасаввур этиш.
Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларда субъектнинг молиявий ҳолати, амалиётларнинг натижалари ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва беғараз тасаввур ҳосил қилиши керак.
1.15 Тугалланганлик.
Ишончлиликни таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги ахборот тўлиқ бўлиши керак.
1.16 Изчиллик.
Ҳисоб сиёсати турли ҳисобот даврларида молиявий ҳисоботларни солиштириш мақсадида бир даврдан иккинчисига изчиллик билан амалга оширилади.
1.17 Ўз вақтидалик.
Молиявий ҳисоботлар уларни тегишли органларга тақдим этиш муддати давомида тузилиши керак.
1.18 Қайдларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро ҳисобга олиниши бўлмаслиги керак, Фойда, зарарлар, шунингдек бундай амалиётлар ва ҳодисалар билан боғлиқ харажатлар якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам муҳим бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Агар даромадлар ва харажатлар ўзаро ҳисобга олинган бўлса, шунга қарамай хўжалик юритувчи субъект муҳимлик принципига асосланиб, молиявий ҳисоботларга изоҳларда бу миқдорларни очиб кўрсатиш эҳтиёжини қараб чиқиши керак.
1.19 Холислик.
Молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий ҳолатини, фаолиятининг молиявий натижаларини ва пул маблағларининг ҳаракатини холисона кўрсатиши керак, хўжалик амалиёт бухгалтерия ҳисобида фақатгина унинг бажарилишининг ишончли ҳужжатли далили бўлса акс эттирилади.
2. Молиявий ҳисоботлар “Amin Mulla” ХКнинг 546 сон билан 22 январь 2003 йилда рўйхатга олинган гувоҳномаси асосидаги қуйидаги реквизитларига мувофиқ расмийлаштирилади:
Корхона номи –“Amin Mulla” Хусусий Корхонаси
ОКПО коди - 71150
Асосий фаолият тури коди ИФУТ - 45310
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ТҲШТ - 110
Корхона жойлашган манзили, тўлиқ код МХОБТ 1733401
Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами 05.07.1994 йил № 129 -L
Почта манзили Урганч шахар Фаёзов 10.
СТИР 200 407 720
3. “Amin Mulla” ХК ҳисоб сиёсатининг мақсади молиявий ҳисоботдир.
Молиявий ҳисоботда ҳисобот санаси ва ҳисобот даври қайд этилади.
Молиявий ҳисоботларни ҳисоблаш учун валюта – миллий валюта – сўм, унинг улуши-тийин ҳисобланади.
1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.
4. Бухгалтерия амалиётларини акс эттириш учун 21-сонли БҲМС (Ҳисоб сиёсатига 1-илова) асосида ишлаб чиқилган ягона ҳисоб-китоб режаси қўлланилади, бу қуйидаги принципларни ҳисобга олади:
- ҳисоб юритиш мезонларининг бирлиги тамойили;
- ҳисобларнинг бир хиллиги ва фарқланиши тамойили;
- бир хил тартибда ҳисоб-китобларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойили, яъни иқтисодий фаолият фактлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилиши даражасини таъминлайди;
- ҳисобларнинг иш режасини тўлдириш имкониятини берувчи захира позицияларига эга бўлиш тамойили;
- рационаллик тамойили
Do'stlaringiz bilan baham: |