Тасдиқлайман: “Amin Mulla” хкнинг «26» Декабрь 2020 йилдаги № сонли буйруғига асосан


Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш



Download 380 Kb.
bet14/27
Sana23.02.2022
Hajmi380 Kb.
#136300
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Amin Mulla Xisob siyosati

12. Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш
Amin Mulla” ХК 12-сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби" БҲМСга мувофиқ молиявий инвестициялар ҳисобини юритади.
Таъриф
Молиявий инвестициялар — хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) даромад олишга мўлжалланган, инвестиция қилинган капитал қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компаниянинг бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар.
Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар — муомалада бўлиш муддати 12 ойдан ошмайдиган осон реализация қилинадиган инвестициялар.
Узоқ муддатли инвестициялар — қисқа муддатли (жорий) инвестициядан ташқари барча инвестициялар.
Кўчмас мулкка инвестиция — инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер майдонларига ёки иморатларга инвестициялар.
Жорий қиймат — бир-бирига қарам бўлмаган, лекин сотиб олишни хоҳлаган хабардор харидор билан сотишни хоҳлаётган хабардор сотувчи ўртасида актив алмаштириладиган сумма.
Бозор қиймати — бу инвестицияларнинг актив бозорда аниқланадиган суммаси.
Бозордаги — бозор қиймати (ёки бозор қийматини ҳисоблаш имконини берадиган бошқа бирор кўрсаткич) аниқланадиган актив бозорнинг мавжудлигини билдиради.

Услуб
Amin Mulla” ХК молиявий инвестицияларни харид қилишда сотиб олиш қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатларни киритади. Агар инвестиция тўлалигича ёки қисман акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан харид қилинаётган бўлса, у ҳолда харид қилиш қиймати чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қийматига эмас, балки уларни жорий қийматига тенг бўлади. Агар инвестиция тўлалигича ёки қисман бошқа активга алмаштириш йўли харид қилинаётган бўлса, у ҳолда унинг харид қиймати берилаётган активнинг жорий қиймати бўйича аниқланади.
Amin Mulla” ХК харид қилинган пайтгача бўлган давр учун фоизлар улуши ҳисобланган дивидендларни ўз ичига олган қиймат бўйича харид қилинган молиявий инвестициялар харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар суммасини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Amin Mulla” ХК қарз қимматли қоғозларга инвестицияларнинг харид қиймати билан тўлаш қиймати ўртасидаги тафовут (дисконт ёки харид қилишдаги мукофот) инвестициялар бўйича доимий даромад мавжуд бўлиши учун инвестор томонидан харид қилинган пайтдан бошлаб қарз тўлангунга қадар ҳисобдан чиқариб боради.
Amin Mulla” ХК Қисқа муддатли (жорий) активлар сифатида тасниф қилинган инвестициялар бухгалтерия балансида Харид қиймати ва бозор қийматидан иборат икки қийматнинг энг кичиги бўйича ҳисобга олиши керак, бунда баланс қиймати инвестиция портфелининг умумий қиймати асосида аниқланади. “Amin Mulla” ХК Бозор қиймати бўйича қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олганда, инвестицияларнинг баланс қийматининг пасайиши ёки кўпайиши улар содир бўлган ҳисобот даври даромадлари ёки харажатлари сифатида акс этади.
Баланс қийматининг вақтинча пасайишини истисно этган ҳолда инвестициялар қиймати пасайганда барча узоқ муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати пасайтирилади. Бунда ҳар бир алоҳида молиявий қўйилма бўйича аниқланади ва тайёрланади.
Узоқ муддатли инвестициялар харид қиймати бўйича ҳисобга олинади. Узоқ муддатли инвестицияларнинг қиймати қайтарилмайдиган, пасайган, пасайиб борган ҳолларда бу инвестицияларнинг баланс қиймати ҳар бир инвестиция бўйича алоҳида камайтирилиши керак. Бунда хатарнинг турлари, инвестиция қилинаётган субъектда инвесторнинг улуши эътиборга олинади.
Узоқ муддатли инвестициялар баланс қийматининг вақтинча пасайиши ҳисобда акс эттирилмайди.
Узоқ муддатли активлар сифатида тасниф қилинган инвестициялар бухгалтерия “Amin Mulla” ХК балансида харид қиймати бўйича ҳисобга олиниши керак.
Инвестицияларни сотишда сотишдан олинган тушум билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ тегишли харажатларни (брокер ёки дилер хизмати ҳақи) чиқариб ташлангандан сўнг даромад ёки харажат сифатида тан олинади.
Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар балансда портифел усули бўйича харид қиймати ёки бозор қийматидан иборат икки қийматнинг энг пасти бўйича ҳисобга олинган бўлса, уларни сотишда даромад ёки зарар реализация нархи билан харид нархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Агар инвестиция илгари қайта баҳоланган ёки бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган, баланс қиймати эса қўшимча баҳолаш қийматини ҳисобга олган ҳолда кўпайтирилган бўлса, хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатини тасдиқлаши ёки қўшимча баҳолашни қолдиқ суммасини даромад счётига кредитлаши ёхуд уни тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказиши керак. Бу ҳисоб сиёсати 3-сонли БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» га мувофиқ доимий асосда қўлланилиши керак.
Агар узоқ муддатли молиявий инвестициялар илгари қайта баҳоланган бўлса, уларни қисқа муддатли (жорий) инвестициялар тоифасига ўтказишда ва бу қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган бўлса, қайта баҳолаш қиймати баланс қийматидан чиқариб ташланиши керак.
Агар қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматидаги ўзгариш даромадга киритиладиган бўлса, қўшимча баҳолашнинг қолган ҳар қандай миқдори даромадга ўтказилиши керак.
Қисқа муддатли молиявий инвестицияларни узоқ муддатли молиявий инвестициялар тоифасига ўтказиш харид қилиш қиймати ва бозор қийматидан энг кичиги бўйича ёки бозор қиймати бўйича, агар инвестиция илгари шу қиймат бўйича ҳисобга олинган бўлса, амалга оширилади.
Amin Mulla” ХК молиявий натижаларига қуйидагилар киритилади:

  • Молиявий инвестициялар бўйича қуйидаги кўринишдаги даромадлар/харажатлар:

  • Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақлари;

  • Қисқа муддатли молиявий инвестицияларни сотишдан даромадлар ва зарарлар;

  • Бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бўйича реализация қилинмаган даромадлар ва зарарлар;

  • Харид қиймати ва бозор қийматидан иборат икки қийматнинг энг кичиги бўйича баҳоланган қисқа муддатли молиявий инвестицияларни тақдим қилиш учун талаб қилинадиган бозор қийматининг камайтирилиши ва бундай камайтиришнинг қайтадан тикланиши;

  • Узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг вақтинча пасайишини истисно қилган ҳолда баланс қийматининг камайиши ва бундай қисқаришларнинг қопланиши;

  • Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни сотишдан даромадлар ва зарарлар.


Download 380 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish