Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганда;
Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда;
Хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
Битим билан боғлиқ қабул қилинган ёки кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда.
Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат амалиёт билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Хизматлар (ишлар) реализациясидан тушган даромад Узок муддатли шартномаларда Хизмат кўрсатилганда, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) ни ўз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгилаш мумкин бўлса, битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин:
Даромад суммасини;
Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
Битимнинг тугалланиш босқичи бухгалтерия баланси ҳисобот санасигача юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланади;
Битимни бажаришда амалга оширилган харажатлар ва уни тугаллаш бўйича харажатлар юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши мумкин бўлганда.
Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) дан даромад фақат шу амалиёт билан боғлиқ бўлган иқтисодий самара хўжалик юритувчи субъектга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
“Amin Mulla” ХКқуйидаги бандлар бўйича битимда иштирок этувчи бошқа шахслар билан келишувга эришгандан сўнг ишончли тарзда баҳолаши мумкин бўлади:
Томонларнинг хизмат кўрсатиши ва қабул қилиши хусусида даъво қилиш кучига эга бўлган ҳуқуқлари;
Алмаштириш кўзда тутилаётган тўловлар;
Ҳисоб-китоб усули ва шартлари.
Оралиқ тўловлари ҳамда харидорлардан олинган бўнаклар қиймати бўйича даромадлар тан олинмайди.
Агар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича битимнинг натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса, у холда даромад фақат қопланадиган амалга оширилган харажатлар суммасида тан олинади. Агар битим натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса ва қилинган харажатларнинг қопланмаслиги эҳтимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.
Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар қуйидаги асосда тан олиниши лозим:
Активдан олинадиган ҳақиқий даромадни ҳисобга оладиган вақтинчалик нисбат асосида фоиз тан олинади;
Акциядорларнинг тўловни олиш ҳуқуқи белгиланганда дивидендлар тан олинади.
Қуйидаги ҳолларда:
Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда;
Даромад қуйидаги асосда тан олинади:
Даромад фақат амалиёт билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Бироқ, даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.