Тасдикланган


Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларга пул билан бахо бериш



Download 153 Kb.
bet4/16
Sana22.06.2022
Hajmi153 Kb.
#690228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 бхмс

Хўжалик операциялари, активлар ва пассивларга пул билан бахо бериш

19. Барча хўжалик операциялари, вокеалар, активлар ва пассивлар бир хил бирликда ўлчаниши - пул билан бахоланиши лозим.


Ўзбекистон Республикасида пул бирлиги - сўм, унинг бўлаклари - тийинлардир.


Ишончлилик

20. Ахборотда мухим хато ёки гаразлилик бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, ишончли хисобланади.


Операциялар ёки вокеаларнинг ишончлилиги одатда дастлабки хисоб хужжатлари билан тасдикланиши лозим.


Эхтиёткорлик

21. Эхтиёткорлик тамойили молиявий хисоботда активлар ва даромадлар нархининг оширилиб юборилишига ва мажбуриятлар ёки харажатлар бахоси камайтирилишига йўл кўйилмаслиги лозимлигини билдиради.


Бу тамойилнинг кўлланиши яширин захираларни барпо этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга хукук бермайди.


Мазмуннинг шаклдан устунлиги

22. Ушбу тамойилнинг мазмуни шуни билдирадики, агар хисобга олиш хужжатларидаги ва молиявий хисоботдаги ахборот операциялар ва вокеаларнинг мазмунини тўгри акс эттирса, бу ахборот молиявий хисоботда хисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим.




Кўрсаткичларнинг киёсийлиги

23. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли хисобот даврларидаги ахборотларга киёсланадиган бўлиши керак. Хисоботдан фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий хисоботни тайёрлаш чогида фойдаланган хисоб сиёсатидан, бу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва бундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлиши керак.


24. Молиявий хисоботда ундан олдинги даврга нисбатан бутун киёсий ахборотни очиб бериш зарур. Олдинги даврдаги молиявий хисоботларнинг шархлари ва баён килувчи ахборотлари жорий хисобот даври учун хам такдим этилиши ва жорий хисобот даври молиявий хисоботларини холисона такдим этиш учун зарур бўлса, янгиланиши керак.
25. Молиявий хисоботнинг кўрсаткичларини тузатиш ёки унинг моддаларини тасниф этиш чогида жорий хисобот билан киёсийликни таъминлаш учун киёслама микдорлар кайтадан тасниф этилиши ва айни пайтда бундай таснифнинг характери, микдори, сабаби очиб берилиши лозим. Бунинг имконияти бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект кайта тасниф этиш сабабини ва агар микдорлар кайтадан тасниф этилган бўлса киритилган ўзгартишларнинг характерини очиб бериши лозим.
26. Агар ахборот факат такдим этиш учун, масалан, маълум бир давр бошидаги ва охиридаги номоддий ва моддий активларнинг сальдосини текшириш учун хизмат килса, бундай холларда киёсланадиган ахборот талаб килинмайди.
Янги стандартларни ишлаб чикиш ва мавжуд стандартларни ўзгартириш бобида киёсланадиган ахборот такдим этишга талаблар доираси камайтирилиши мумкин. Янги ва кайта кўриб чикилган стандартлардаги ўтиш коидалари стандартдан биринчи марта фойдаланилаётганда киёсланадиган ахборот такдим этишни талаб килмаслиги хам мумкин.
27. Шундай вазиятлар хам борки, жорий давр билан киёслаш максадида киёсланадиган ахборотни кайта тасниф этиш мумкин бўлмайди. Масалан, бундан олдинги даврдаги ахборот кайта тасниф этиш мумкин бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. Бундай вазиятда киёсланадиган микдорларга киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг характери очиб берилиши лозим.
28. Киёсийлик тамойилига риоя килиш учун куйидаги шартларни бажариш керак:
28.1. Бутун ахборот микдорига нисбатан талаблар;
28.2. Хисобот йилида хисоботни такдим этишга ёндашув ўзгарган такдирда ундан олдинги давр ахбороти киёслаш максадлари учун кайтадан тасниф этилиши лозим.
28.3. Агар амалий мулохазалар билан кайта тасниф этиш мумкин бўлмаса, башарти кайта тасниф амалга оширилганда содир бўладиган ўзгаришларнинг сабаблари ва характери очиб берилиши лозим.



Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish