Тасдикланган



Download 153 Kb.
bet1/16
Sana22.06.2022
Hajmi153 Kb.
#690228
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 бхмс


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.08.1998 й. N 474


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИКЛАНГАН
26.07.1998 й. N 17-17/86
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


БХМС N 1


ХИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ХИСОБОТ
Кириш
Асосий тамойиллар
Молиявий хисоботларнинг асосий идентификациялаш реквизитлари
Хисобот даври ва хисобот тузилган сана
Молиявий хисоботни такдим этиш
Бухгалтерия баланси
Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот
Асосий воситалар харакати тўгрисидаги хисобот
Пул окимлари тўгрисидаги хисобот
Ўз сармояси тўгрисидаги хисобот
Молиявий хисоботга изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар
КИРИШ

Умумий коидалар


Стандарт максади
Амал килиш сохаси
Молиявий хисобот таркиби
Кўшимча ахборот
Умумий коидалар

1. Ушбу Бухгалтерия хисоби миллий стандарти (БХМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалгерия хисоби тўгрисида"ги Конуни асосида ишлаб чикилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисобини меъёрий асосда бошкариш тизимининг унсури хисобланади. Ушбу стандарт бошка БХМСлар билан биргаликда кўлланилади.


Стандарт максади

2. Ушбу БХМС хўжалик юритувчи субъектнинг турли хисобот даврларидаги молиявий хисоботлари, шунингдек турли хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хисоботлари киёсланишини таъминлаш максадида хўжалик юритувчи субъект молиявий хисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради.


Бу максадга эришиш учун мазкур стандартда хўжалик юритувчи субъектларнинг хисоб сиёсати ва молиявий хисоботига асос бўладиган концепциялар хамда молиявий хисоботнинг мазмунига энг кам микдордаги талаблар кўзда тутилган.
Айрим операциялар ва вокеаларни акс эттириш, уларни ўлчаш ва очиб бериш учун батафсил талаблар бошка БХМСларда баён килинади.
Мазкур стандарт молиявий хисоботдан ташкари такдим этилиши лозим бўлган ахборотларга талабларни баён килмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий хисоботга кўшимча ахборот сифатида молиявий шархларни такдим этишлари мумкин.
3. Ушбу стандартда хисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг рахбари бухгалтерия хисобини юритиш ва молиявий хисобот тузиш учун кабул киладиган усулларнинг йигмаси тушунилади, молиявий хисобот шу усулларга мувофик ва уларнинг коидалари ва асосларига мувофик равишда тузилади.
Бухгалтерия хисобини гурухларга ажратиш ва хўжалик фаолияти фактларига бахо бериш, активлар кийматини тўлаш, хужжатлар айланмасини, мол-мулкни рўйхатга олишни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия хисобида хисоботларни кўлланиш усуллари, хисоб регистрлари тизими, ахборотларни ишлаб чикиш ва ўзга тегишли усуллар, услубиятлар бухгалтерия хисобини юритиш усулларига киради.
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг хисоб сиёсати субъект рахбари томонидан хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий хисоботда келтириладиган молиявий кўрсаткичлари бир-бирига киёсланадиган бўлиши учун ушбу БХМС асосида шакллантирилади.
5. Молиявий хисобот хўжалик юритувчи субъект алохида мустакил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг жамланган гурухига киришидан катъи назар шу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини кўрсатувчи молиявий ахборотни такдим этиш усулидир.
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ахволи, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўгрисида хамда пул маблагларининг харакати хакида иктисодий карорлар кабул килиш учун фойдаланувчилар кенг доирасига зарур бўлган ахборотни такдим этиш молиявий хисоботлар максади хисобланади.
Молиявий хисоботлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг рахбарияти томонидан ресурсларни бошкариш натижаларини кўрсатади.
7. Ушбу стандарт максадига эришиш учун молиявий хисоботларда улардан фойдаланувчиларга пул маблаглари харакати истикболини белгилашда, хусусан пул маблаглари ва уларнинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари хамда эхтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган куйидаги ахборотлар бўлиши керак:
7.1. Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар тўгрисида (накд пул маблаги тушумларининг ёки бошка иктисодий манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўгрисида);
7.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг (пул маблагларининг эхтимол тутилган камайиши ёки бошка иктисодий манфаат манбалари бўлган) мажбуриятлари тўгрисида;
7.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг иктисодий ресурсларига (субъект эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлардан ташкари) ўзгартиш киритадиган таксимланмаган фойда тўгрисида;
7.4. Пул маблагининг харакати тўгрисида (келгусида пул окимларининг эхтимол тутилган харакати кўрсаткичлари сифатида).
Бундай ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вактида хисоб-китоб килиш имкониятларини бахолаш учун молиявий хисоботдан фойдаланувчилар учун зарур бўлади.
8. Хўжалик юритувчи субъектнинг рахбари хисоб сиёсати конунларга мос бўлиши учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий хисоботини тайёрлаш ва такдим этиш учун жавобгардир.

Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish