Тасдикланган


Тўгри ва бегараз тасаввур



Download 153 Kb.
bet6/16
Sana22.06.2022
Hajmi153 Kb.
#690228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 бхмс

Тўгри ва бегараз тасаввур

39. Молиявий хисоботлар улардан фойдаланувчиларда субъектнинг молиявий ахволи, операцияларнинг натижалари ва пул маблагларининг харакати тўгрисида хакконий ва бегараз тасаввур хосил килиши керак.




Тугаллик

40. Ишончлиликни таъминлаш учун молиявий хисоботлардаги ахборот тўла бўлиши керак.




Изчиллик

41. Молиявий хисоботдан фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг турли хисобот даврларидаги молиявий хисоботларини унинг молиявий ахволидаги ўзгаришлар тамойилларини аниклаш учун киёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.


42. Хўжалик юритувчи субъект операциялари характеридаги мухим ўзгаришлар ёки хисоботни такдим этиш шаклини тахлил килиш хисоботни такдим этиш шаклини ўзгартириш максадга мувофиклигидан далолат бермаса, молиявий хисобот моддаларини такдим килиш ва тасниф этиш сакланиб колиши керак.
43. Субъект операция ўтказиш фаолиятининг характеридаги айрим мухим ўзгаришлар ёки вакти-вакти билан катта микдордаги харид килиш ёхуд кўп микдордаги мулкнинг чикиб кетиши ёки молиявий хисоботнинг шархи молиявий хисоботларни ўзгача тасаввур этиш максадга мувофиклигига олиб келади. Бундай холларда хўжалик юритувчи субъект мухимлик ва киёсийлик тамойилларига риоя килиш ўртасидаги мувофикликни таъминлаши лозим. Хўжалик юритувчи субъект кайта кўриб чикилган ички тузилиш узок давр давомида сакланса ёки мукобил тасаввурнинг афзаллиги равшан бўлса, факат шундай холлардагина молиявий хисобот тўгрисидаги тасаввурни ўзгартириши мумкин. Хисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади.


Замонавийлик

44. Ахборот ўз вактида берилган такдирдагина у фойдали бўлади. Агар молиявий хисоботлар ундан фойдаланувчилар тасарруфига тузилган вактдан кейин окилона вакт ичида такдим этилмаса, унинг фойдаси колмайди. Хисобот ахборотлари асоссиз равишда ушлаб колинса, у ўз ахамиятини йўкотиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект ушбу БХМСнинг 62-65-бандларида кўрсатилган муддатларда молиявий хисоботни тузишга кодир бўлиши керак. Хеч кандай омиллар, хатто хўжалик юритувчи субъектнинг операциялари мураккаблиги хам хисоботни вактида такдим этмасликка сабаб бўлмаслиги керак.


Молиявий хисобот "Бухгалтерия хисоби тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конунига мувофик тарзда эълон килиниши керак.
45. Агар хисоботни тузиш ва такдим этиш унинг хамма жихатлари маълум бўлган пайтгача кечиктириладиган бўлса, энг ишончли ахборот хам кам фойда беради, чунки хисоботдан фойдаланувчилар бу ахборотни олмай туриб, карор кабул килишга мажбур бўлади. Ахамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш максадида иктисодий карорларни кабул килиш чогида хисоботдан фойдаланувчиларнинг эхтиёжларини кандай килиб яхширок кондиришни хал этиш керак.



Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish