Малака талаби:
Ўрта-махсус маълумога эга бўлиб, камида уч йил иш стажига эга бўлиши шарт.
Жавобгарлиги:
Ҳар бир почта жўнатмаси ва бўлим ҳолати учун масъул ва амалдаги қонунлар асосида жавоб беради.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
«Тасдиқлайман»
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
___________ И.Шералиев
«____» ______ 2011 йил
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқа тармоғи коммунал тўловлар бўйича назоратчисининг лавозим йуриқномаси
1. Умумий қоида
1.1 Коммунал тўловлар бўйича назоратчи ушбу лавозимга «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали директори томонидан белигланган қонунлар асосида туман, шаҳар почта алоқаси тармоқлари бошлиқларининг тавсияси билан ишга қабул қилинади ва ишдан озод этилади.
1.2 Ихтисослиги бўйича талаблар: ўрта махсус маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлиши керак.
1.3 Коммунал тўловлар бўйича назоратчи туман, шаҳар почта алоқаси тармоғи бошлиғига бўйсунади.
1.4 Назоратчи иш фаолиятини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, Жиззах филиали буйруқлари, фармойишлари, Почта қоидалари, йўриқнома ва кўрсатмалар, шунингдек соҳага тегишли меъёрий ҳужжатлар, уларни тўғри қўлланилиши асосида амалга оширади.
2. Вазифалари.
2.1 Туман, шаҳар почта алоқаси тармоғи коммунал тўловлар бўйича назоратчиси алоқа бўлимларидан аҳолидан қабул қилинган ва тўланган коммунал тўловлар (газ, электр энергия, сув, телефон хизмати ва ҳоказо) бўйича ҳисоботларни талаб қилиб олади ва уларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиб, умумлашган ҳисоботлар тайёрлайди. Ҳар ҳафталик коммунал тўловлар бўйича пул маблағларини ҳисоблаб чиқиб, ҳисоботларни қиёслаб боради. Тайёрланган ҳисоботлар асосида тармоқ ҳисобхонасига маълумотлар тайёрлайди.
2.2 Барча алоқа бўлимларида қабул қилинган коммунал тўловлар маблағларини марказлаштирилган ҳолда назоратини олиб боради. Аҳолидан олинаётган пул тўловларинининг ортиқча ёки кам тўланиши ҳолатларининг олдини олиш учун керакли чоралар ишлаб чиқади. Ҳар бир алоқа бўлим учун алоҳида тўлов пул маблағларини қайд этиб боради.
2.3 Коммунал тўловлар бўйича иш олиб борадиган корхоналар билан доимий иш олиб боради. Янги пул тўлов тарифлари ҳамда келиб чиқадиган айрим муаммоли ҳолатлар бўйича амалдаги қонунларга асосан иш юритади.
2.4 Алоқа бўлимлари бошлиқлари, операторлар томонидан тақдим этилаётган шакл, ҳисобот ва унда илова қилинаётган бирламчи ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини солиштириб боради. Ҳар ой якуни бўйича барча алоқа бўлимларида тарифларни тўғри қўлланилиши бўйича текширув ўтказиб, аниқланган кам ҳақ олиш ёки кўп ҳақ олиш ҳолатлари бўйича чоралар кўриб, тармоқ раҳбариятига ёзма ахборот тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |