Малака талаби:
Ўрта-махсус ёки ўрта маълумога эга бўлиб, камида бир йил иш стажига эга бўлиши шарт.
Жавобгарлиги:
Ҳар бир почта жўнатмаси учун масъул ва амалдаги қонунлар асосида жавоб беради.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Тайёрлади
Танишдим
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзбекистон почтаси»ОАЖ
Жиззах филиали директори
___________ И.Шералиев
«____» _______ 2011 йил
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқа тармоғи суғурта бўлими оператори лавозим йўриқномаси
Ишнинг тавсифи:
Мижозларга юқори сифатли ва маданий алоқа хизмати кўрсатишни таъминлайди.
Режа топшириқларини бажарилиши, қўл остидаги иш жойларга молиявий ва ишлаб чиқариш режаларини етказиш, ўз вақтида пул маблағларини топшириш, кирим қилиш, ҳужжатларини баҳоли почта жўнатмаларини ва пул маблағларини сақланишини таъминлаш, почта алмашувини амалга ошириш, почта жўнатмаларига таърифни тўғри қўллаш ва кирим қилиш, филиалда ўтказилган ҳар бир ишлаб чиқариш мажлисида қатнашиши ва шу мажлисда муҳокама қилинган муаммоларни, янгиликларни алоқа бўлим ходимларига етказиш, мижозлар томонидан шикоят ва таклифлар устида ишлайди.
Билиши шарт:
Алоқа бўлими фаолиятини изоҳлаб берувчи ҳолат, йўриқнома қўлланма ҳужжатларини, почта алоқасини ташкиллаштириш асосларини, тенологик ишлов бериш жараёнини, почта ва телеграф қоидаларини, почта тарқатиш худудини, алоқа хизмати тарифларини, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғинга қарши ҳимоя ва техника хавфсизлиги асосларини, почта алоқа ходимларининг меҳнат интизоми ва бошқа меъёрий ҳужжатларни билиши лозим.
Мажбур:
- Алоқа бўлими очилиши вақтида ходимлар билан;
- алоқа бўлими ходимлари иштирокида кладовойни очиш;
- керакли ишлаб чиқариш ҳужжатларини, почта тўлови белгиларини номланган мухрлар ва баҳоли назорат остидаги дафтарларни иш жойига бериш;
- кунлик муҳр нусхасини текшириш;
- иш куни бошланиши олдидан иш жойлари ва операция ўтказиш залнинг тайёрлигини текшириш;
- иш кунининг охирида пул жўнатмаларининг ўз вақтида тўланганини, тезномалар, почта жўнатмалари ва уларни етказилганлиги тўғрисидаги хабарномаларни тарқатилганлигини текшириш;
- баҳоли жўнатмалар ва бўлим хазинасини текшириш;
- операторлардан ҳисоботни қабул қилиш;
- қабул қлинган почта жўнатмаларини жўнатишдан олдин уларга қўлланилган тарифни тўғрилигини текшириш;
- бўлим бошлиғи ўз иш вақтини бир қисми давомида операция залларида бўлиши мижозлардан тушаётган оғзаки ариза ва шикоятларга дархол эътибор бериш;
- қўл остидаги ишчиларга нисбатан эътиборли бўлиши;
- бўлим хазинасига тушадиган ҳар кунлик даромад ҳисоботини доимий равишда назорат қилиб бориши;
- ҳар бир ишчи жойини ва бўлим фаолиятини шахсан назорат қилиб боришни амалга ошириши;
- бўлимдаги ишлаб чиқариш жараёнини мукаммал билиши ва доимо ўзининг билим ва малакасини ошириб бориши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |