ўринбосарининг лавозим
ЙЎРИҚНОМАСИ
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали директорининг ўринбосари ўз хизмат вазифасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Республика ҳукуматининг соҳага тегишли қарорлари, Республика қонунлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ йўриқномалари, буйруқлари ва фармойишлари, почта алоқа хизмати Низоми, почта қоидалари, махаллий бошқарув органлари қарорлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали директорининг буйруқлари, ўз иш режаси асосида амалга оширади.
Директор ўринбосарининг хизмат вазифалари:
Директор ўринбосари филиал ва унинг туман, шаҳар почта алоқаси тармоқларида бозор иқтисоди шароитида иқтисодий ҳолатни яхшилаш, почта хизмати бўйича коммунал тўловлар қабул қилинишини назорат қилишни амалга оширади.
Почта алоқа тармоғи ва объектларининг доимий ишлашини ва хавфсизлигини таъминлаш, Қонунга зид равишда почта жўнатмалари сифатида қурол-аслаха, портловчи моддалар, бактереологик, радиоактив, захарловчи ҳамда бошқа шунга ўхшаш нарсаларнинг мавжудлигини аниқлайди ва олдини олади.
Почта алоқаси объектларида ички кириш-чиқиш тартибларига амал қилинишни таъминлайди. Пул ва почта жўнатмаларини қайта ишлаш, жойларда топшириш ҳамда транспортда ташиш холлари ва сақланишини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этади.
Почта жўнатмаларини ўғирлаш, камомад, почта жўнатмаларининг бузилиши, йўқолиши, жўнатма ва пенсия пулларининг камомади аниқланган тақдирда Почта қонунларини, Бутунжахон почта иттифоқи регламент ва Конвенцияси қоидалари бузилганлигинини аниқлаш мақсадида хизматга доир текширувларни ташкил этади.
Юқоридаги масалалар бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни амалда қўлланишини таъминлайди ва назорат қилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди, амалга оширилишини назорат қилади.
Почта хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат бошқарув органлари, махаллий ҳокимиятлар ва ҳуқуқни химоя қилиш идоралари билан хамкорликда тадбирлар тузиб амалий иш олиб боради.
Соҳага тегишли ходимлар учун семинар-ўқув машғулотларини ташкил этади.
Почта алоқаси тармоғи бинолари, тегишли хоналарнинг муҳофазаланиш холатини назорат қилиб боради.
Меҳнатни ташкил этиш, ижро интизомини мустахкамлаш, хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича ходимлар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб боради.
Шу билан биргаликда рахбарият томонидан берилган бошқа барча топшириқларни бажаради, тегишли вазиятларда навбатчиликни ташкил қилади.
Эслатма: Директор ўринбосари филиал директорининг буйруғига асосан директор ёки директорнинг биринчи ўринбосари вақтинча ишда бўлмаган вақтда вазифасини бажаради.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |