Цех ва завод худудини тозалашда ҳавфсизлик талаблари.
Ҳудудларни тозалашни ёзда супурги билан қишда қор учун маҳсус лапата (курак) билан амалга ошириш.
Ҳудудни асосий одамлар оқими ўтишидан олдин тозалаш.
Иш вақтида транспорт ҳаракатига ҳалақит бермаслик.
Буксаланаётган автомобил ёнида ёки орқасида туриш таъқиқланади.
Қишки пайтда жароҳатларни олдини олиш мақсадида йўлакларга қум сепиб қўйиш.
Ахлат, чиқинди, ойналарни қўлқопда йиғиштириш, ахлатни челакка зич жойламаслик, ҳудудда машина ўтиш йўллари, пиёда йўлакларда ахлат қолдирмаслик, маҳсус белгиланган жойга ташлаш.
Ахлат контейнерининг маҳсус хизмат томонидан ўз вақтида бўшатилишини, текшириб туриш керак.
Ҳудудни тозалашда ток ўтувчи қисмларга бадан билан ёки асбоб билан тегиб кетмаслик.
Узилган ток симлари, кабеллари турганда раҳбарга хабар бериш керак.
8 м яқинликда симга келиш таъқиқланади.
Ахлатларни, мойлар , ариқлар, канал ва колодецларга супуриш мумкин эмас.
175. Юклаш-тушириш ишларида ҳавфсизлик талаблари.
Кўтарилган юк тагида туриш, ўтиш таъқиқланади.
Агар юқорида одамлар ишлаётган бўлса, бу жойни айланиб ўтиш керак, тепадан бирор предмет тушиб кетиши мумкин.
Раҳбар руҳсатисиз юкни автомашинага юклаш мумкин эмас.
Бу ишга алоқаси бўлмаган шаҳсларни яқинлаштирмаслик.
Юкни аравачада ташишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
Юк арава платформасига бир текис жойлашади, тушиб кетмаслиги керак.
Аравача бортлари ёпиқ ҳолда бўлади.
Ишчи сарфлаган куч 15 кгдан ортмаслиги керак.
Юкни полга қиялатиб олиб кетаётганда ишчи орқада кетиши керак.
Меъёрдан ортиқ юк юкланмайди (аравачага).
Электр таль билан юкни кўтарганда крюк обоймасини охирги выключателгача олиб бориш таъқиқланади, юк кўтаришни автоматик тўхтатиш охирги выключател билан фойдаланиш.
Белгиланган меъёрда юк кўтариб тушириш ишлари амалга оширилади. Эркаклар учун 50кгдан, аёллар учун 15кгдан ошмаслиги керак.
80дан 500кг.бўлган юкларни тушириш-юклаш юк кўтариш ускуналари (таль блок, лебедка) ёрдамида амалга оширилади.
Қўлда юк тушириш ва юклаш вақтинча майдончаларда раҳбар бошчилигида бир кишига 50 кгдан ошмаган холда амалга оширилади.
500кгдан ортик юкларни тушириш юклаш юк кўтариш машиналари ёрдамида амалга оширилади.
Юкни қўлда ташиганда, қуйидагиларга амал қилиш керак:
Ётқизилган юк устида юриш, олдинда кетаётган ишчини кесиб ўтиш, ҳаракатланаётган транспорт олдидан ўтиш таъқиқланади.
80кггача ташиш мумкин оралиқ масофа 25мдан ошмаса, бошқа ҳолатларда тележка, таллер қўлланилади. 80кгдан ортиқ юкни 1 киши ташиши таъқиқланади.
50кгдан ортиқ юкни 2 киши кўтариш керак. 50кгдан ортиқ юкни елкага бошқа ишчи юклаб туширади.
Агар юк кулда ташилса бир неча киши бўлиб ҳар бир одам оёққа қараб бирга харакат килади.
Думалатадиган юкни ўзидан итариб, орқа томонда туриб амалга оширилади.
Узун юкларни (бревно, балка, рельс) ташишда маҳсус ушлагичлар ишлатилади, бунда оғирлик ҳар бир кишига 40кгдан ошмайди.
Юк оғирлиги ноаниқ бўлса, уни аниқлагандан сўнг амалга оширилади. Юк кўтариш ускунаси юк кўтариш меъёридан юк оғирлиги ошиб кетса, руҳсат этилмайди.
Юк кўтариш меҳанизмларни ишлатишда керакли инструкция ва уларни ҳавфсиз қўйилган қоидаларини ўрганиш керак. Автопогрузчик ва электрпогрузчиклар билан юк ташиганда риоя қилиш керак. Вилкали ушлагич погрузчиклари билан юк ташиганда юк бир текисда, ушлаш элементларига нисбатан, туради. Бунда юк полдан 300-400-ммга кўтарилади. Майдон максимал қиялиги погрузчик рамаси қиялиги бурчагидан ошмайди.
Идишларни олиб ўтиш биттадан амалга оширилади.
Катта ўлчовдаги юк ташиш погрузчикни орқа ход билан ҳаракатланишга ва маъсул шаҳс бошчилигида амалга оширилади, у погрузчик ҳайдовчисига огоҳлантириш сигналини беради.
Ҳавфли юкларни олиб ўтиш, транспортировка қилиш, туширишда риоя қилиш керак.
Завод-ишлаб чиқарувчи техник ҳужжатлари талабларига асосан, ҳавфли юк тури ва ҳавф даражаси кўрсатилган ҳолда.
Идиш ёки ўрам носоз бўлса, бу ишлар таъқиқланади.
Заҳарли (токсик) моддалар тўкилган жойлар тозаланади, ювилади, заҳарсизлантирилади. Ҳавфли юкни юклаш, тушириш фақат двигател ўчирилганда амалга оширилади.
Кузов бортида ўтириш, оёқ томонда, кабина томонда ҳаракатланиш, ҳаракатланаётганда туриш, ундан сакраш мумкин эмас.
Нефт маҳсулотлари бўлган бочкалар юкланганда, бочкани оғирлиги 100кгдан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |