I. Умумий хавфсизлик коидалари
Ушбу меҳнат муҳофазаси инструкцияси конун норматив хужжатлар асосида ишлаб чикилган.
2.Пайвандчи сифатида ишга 18- ёшдан катта бўлган, тиббий кўрикдан ўтган. Мутахассислиги бўйича курсли ва индивидуал ўқишдан ўтган, эксплуатация техникаси қоидаларига ва техника хавфсизлиги қоидаларига (электроускуналари эксплуатация қилиш) мувофик аттестациядан ўтган шахслар қабул қилинади.
3. Электрохавсизлик буйича II-дан кам бўлмаган группага эга бўлиши керак.
4. Пайвандчи “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси томонидан газосваркачи аттестация қоидаларидан ўтиб рухсат этилади.
5. Аёллар пайвандлаш ишларида ёпиқ емкост, 5 метр баландликдан ортиқ тепаликда ишлаши мумкин эмас,ҳамда плазмали ишлов беришда ишлаш ман этилади.
6. Ишга қабул қилишида кириш йўриқномаси иш жойда меҳнат хавсизлиги бўйича бирламчи инструктаж ва ҳар 6 ойда 1 марта даврий инструктаж ўтказилади.
7. Ҳар бир янги ишга кирган ёки бир ишдан бошқа ишга ўтган ишчи иш бошлагунча қадар бевосита иш жойда хавсиз иш услублари бўйича инстуктаж ўтиши керак. Сунг 12 смена давомида хавфсиз иш услублари бўйича тайинланган малакали ишчилар қўлида ўқувдан ўтиши керак.
8. Ўқув муддати тўгагач, ишчи меҳнат хавсизлиги билишлари синовидан ўтиши керак, мустакил ишга имтиҳондан кейин қўйилади.
9.МҲ ва СҲ бўйича имтиҳондан ўтмаган ишчи 2 хафтидан сўнг қайта топширади ва малакали ишчи билан ишлаб туради.
10.Қайта имтиҳонда қўниқарсиз баҳо олган ишчи (МҲ ва СҲ бўйича ) ишдан четлатилади.
11. Ишчи мажбурияти:
Юк кутариш механизмлари билан ишлашда стропалшик ёки ГПМ бошқарувчи МҲни қоидаларни билиши керак.
Рахбарият томонидан буюрилган ишнигина бажариш лозим. Қўшимча иш, наряд олганда қўшимча йўриқнома талаб қилиниши керак ва меҳнат муховазаси йўриқномасини билиши керак.
Иш вақтида эътиборли бўлиш ва бошқа ишчиларни чалғитмаслик лозим.
Бегона кишиларни кириши тақиқланади.
Носоз иш ускуна ва қурилма билан ишлаш тақиқланади.
Буюрилган ишнигина бажариши керак, йўриқнома асосида МҲ ва СҲ билиш керак.
Иш жараёнида етишчиловлик, носозликлар юзага келса смена бошлигига хабар бериш керак.
ИХВ иш худудидан ташқарига чиқариш ман этилади, иш жойидагина фойдаланиш керак.
Иш жойни тоза тутиш, кераксиз тўсиқлар, ахлатларни йиғмаслик керак.
Завод, цех худудида эсда тутинг:
Харакатдаги автойўлов, электрокара, тележка, кран сигналларига хазир бўлиш.
Худудда пиёда юришда автойўлов, темир йўлларидан этиётлик талаб қилинади.
Ўтиш йўлларида юк ва автойўлов оралиғидан ўтиш ман этилади.
Махсус йўлаклардан юриш керак.
Юк усти, остидан ўтиш мумкин эмас, юқорида ишлаётган ишчилар тагидан ўтиш тақиқланади.
Механизмларни рухсатсиз ёқиш ўчириш.
Электр токни очиқ симларига яқинлашиш, умумий еритиш арматураларидан, кисмдан нарироқ туриш.
Ток яшикни очиш, ўзбошишчалик билан созлаш.
Темир йўлдан ўтиш ёки тагидан кесиб ўтиш, олдидан югуриш.
Ишчига таъқиқланади:
Томларга бесабаб чиқиш.
Изоляциясиз қурилмани ушлатиш.
Ерда ётган электр симини босиш.
Носоз эл. қурилмани созлаш.
Харақатдаги механизмлар.
Бахтсиз ходиса руй берса 1 чи ердам кўрсатиш, мед. пунктга олиб бориш, хабар бериш.
Носозлик келиб чиқса ишни тўхтатиб раҳбариятга хабар бериш керак.
Ёнғинда огоҳлантириш: иш худудида енгил ёнувчи (керосин, бензин) сақламанг.
ЙҲВ бутлигини эсда титиш.
Худудида ёнғин хавфсизликни олдини олиш ишларида иштирок этиш.
Қул фонардан фойдаланиш мумкин.
36В –дан ошмаган (хавфли зоналарда 12 В)
Пайвандлаш ишида кўзда оғриқ бошланса тез ёрдам пунктига мурожат қилинг.
Нефт махсулотлари мавжуд жойларда пайванд иши мумкин эмас, кўзга зарарли махсулотлар.
Пайванд иши хавфли зонада олиб борилса, ишчи томонидан кузатиб туриш лозим, химоя белбоғи ва қул чироқ зарур, химоя канати бошқа ишчи қўлида бўлиши лозим.
Бир вақтини ўзида сварка ва электр иши олиб бориш хавфли.
Ўрта хавфли ва оғир ишни бажаришда, рухсатнома ёзиб, алохида техника хавфсизлиги чораси кўрилади.Сосуд таъмири вақтида пайванд иши олиб борилмайди босиши бўлса.
Резервуар, қудуқ ичида ишлашдан аввал зарарли газ ва газсимон кимёвий захардан огох бўлинг. Мастерни рухсатисиз иш бошламаслик, лаборатория текширувини ўтказиш.
Ёмкост идишларни таъмирдан олдин қайноқ сув буғ каустик содали, тринатрий фосфат аралашмали сувда ювиш керак. Қайнатиш парлаш лозим. Пайванд ишида резина ковуш кейинг, резина қулқоп, шим, ётиб ишлаганда резина гилам солиш керак.
Пайванд ускунасидан фойдаланишдан олдин ёқиш ўчириш, созлигини текшириш электротехник уста билан ошиб бориш.
Ишчи ички меҳнат интизомлиги риоя қилиши керак. Врач келгунича 1-ламчи тез ёрдам кўрсата билиши керак.
Спиртли алкогол ичимлик истеъмоли қатий ман этилади.Чекиш махсус зонада рухсат этилади.
Ушбу йўриқномага риоя қилмасликда интизомий, маъмурий жавобгарликка тортилади. Корхонага моддий зарар етказишда ишчи етказилган зарар учун жавобгарликга тортилади.
Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари:
Механик жарохат.
Ток уруши.
Куйишлар.
29.Химоя воситалари:
Брезент кийим ёки пахта матоли.
Қишда қишги иссиқ кийим бош.
Қишда қишги иссиқ шим.
Пойабзал чарм.
Брезент қулқоп.
Пайванд химоя кўзойнаги.
Кислород баллон билан ишлашда х/б қулқоп.
Пайванд шити.
Шахсий гигиена қоидасига риоя қилиш керак, овқатланишдан олдин қўл ювиш, иш худуддида озиқ-овқат ва кийим бош сақламанг.
Ҳар бир ишчи хавф туғдирувчи авария холатига эътиборли бўлиши, ўзини ва атрофдаги ишчини эътиборда тутиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |