Эшитилди: Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директории У.Кодирова сузга чикди. У уз сузида А.Навоий таваллудининг 573-йиллиги юртимизда кенг нишонланиши, шу муносабат билан жамоа олдида килинадиган ишлар хусусида тухталди. Эшитилди:Шундан сўнг сўзни она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Н.Хожиакбаровага берилди. У ўз сўзида Алишер Навоий 1441 йили 9 февралда темурийлар хукумронлигида бўлган хуросон давлатининг пойтахти Хирот шахрида сарой амирларидан бўлмиш Ғиёсиддин Кичина хонадонида таваллуд топди. Кичик ёшидан таълим олиб, мактабда ўқиб юрган кезлари форсий тилдаги тасаввуфий адабиётнинг асосчиларидан бири хисобланмиш Фаридуддин Атторнинг машхур “Матиқ ут-тайир” достонини севиб берилиб ўқиган. 1483-1485 йиллари шоирнинг энг буюк асари 5 достондан иборат “Хамса” яратилди. Умрининг сўнги ўн йили мобайнида хам Навоий жуда кўп бадиий, илмий, тарихий асарлар бунёд этган. Бу улуғ зот 1501 йилнинг 3 январ куни хиротда вафот этди. Ўзбекистон хукумати бобоколон шоримиз қабрини обод қилиш режасини тузмоқда. Мамалакатимиз пойтатидаги “Ўзбекистон миллий боғи” да Алишер Навоийнинг улуғвор хайкали қад ростлаб турибди деб беллашув иштирокчилари таништириб ўтди. Эшитилди:Йигилиш сўнгида директор уринбосарлари Г.Ахмедова сўз олиб у ўз сўзида беназир инсон буюк аллома, дахо ижоткор А.Навоий хаёти, ижоди у зотнинг кўплаб асарлари, уларнинг мазмун мохияти тўғрисида анча тасаввурга эга эканликлари хақида гапириб, беллашув ғолибларини эсталик совғалар билан тақдирлади. Юқоридаги масала юзасидан йигилиш КАРОР КИЛАДИ: 1. Юкоридаги уртокларни фикрлари асос учун кабул килинсин. 2. Мактабнинг юкоридаги масала буйича тузган тадбири тасдикланиб, ижроси таъминлансин. 3. Маънавият сабоқларида Алишер Навоий таваллудига бағишлаб очиқ дарслар ташкил этилсин. 4. Ушбу буйруқни назоратини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Ахмедова зиммасига юклатилсин.