9-Февраль куни сўз мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навойи хазратлари таваллудиинг 579 йиллиги мактабда мактаб етакчиси томонидан ташкил этилди. Ташкил этилган Навойихонлик кечасида ўқувчилар томонидан Навойининг хаёти ва ижодига назар солинди. Устоз қаламларига мансуб ғазал ва рубойилар айтилиб, “Хамса” асаридан парчалар ижро этилди.
Кечада куй қўшиқ,рақслар ижро этилди. Тадбир кўтаринки рухда булиб ўтди.
11-Февраль “Бутунжахон беморлар куни” муносабати билан “Саломат булинг” акцияси ташкил этилди. Мактаб етакчиси,мактаб хотн-қизлар қўмитаси раиси ва мактаб ўқитувчилари томонидан “Саломат булинг” акцияси доирасида мактаб ўқувчилари учун сухбат уюштирилди. Сухбат давомида шахсий гигиена,тозалик,саломатлик хақида маълумотлар айтилди. Сухбат жараёнида аёллар саломатлигига аълохида этибор берилди,аёллар,қизларга асосий маслахатлар айтилди.
14-Февраль куни Буюк саркарда,шох ва шоир З.М. Бобурнинг 537 йиллиги муносабати билан “Шаъну хукумиз тимсоли”мавзусидаги ўтказилган маънавий –маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактаб рахбари,ММИБДЎ,мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда шоир қаламига мансуб бўлган ижод наъмуналаридан тингланди. Шохнинг хаёти ва ижоди хақидаги сахна кўринишлари нимоиш этилди. Тадбирда З.М. Бобурга тегишли кўплаб маълумотрлар,куй –қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тадбир кўтаринки рухда булиб ўтди.
20-Февраль куни “Диний экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига тахдид”мавзусида тадбир ташкил этилди. Йиғилишда ММИБДЎ Ш.Сарсенов сўзга чиқиб мустақил хаётни бошлаётган ёшларимизни турмушда уларни оғир синовлар кутиб турганини,хусусан,бизнинг юртимиз,халқимизга дўст бўлмаган,сохта ғоялар билан хали хаётий тажрибага эга бўлмаган ўсмирларимизни оиласи ва Ватанидан айириб,ўз манфаатлари йўлида қурбон қилишдек ғараз мақсадларга эга кучлар борлигидан огохлантирди. Йиғилишда 35 нафар ўқувчилар,мактаб ўқитувчилари,ММИБДЎ,психолог ва мактаб етакчиси иштирок этди.
25-Февраль куни Президентимиз томонидан илгари сурилган 5-ташаббусни амалда куллаш максадида Мактаб етакчис томонидан “5-Ташаббус,5-Имкон” мавзусида байрамона тадбир ташкил этилди. Тадбирда 5 ташаббуснинг барча йуналишлари буйича хар-хил чикишлар намоиш этилди. Расмлар кургазмаси,куй-кушиклар ва ракслар хам намоиш этилди. Тадбирда мактаб рахбари,ММИБДУ,мактаб укувчилари ва укитувчилари иштирок этишди. Тадбир жуда хам кутарингки рухда булиб утди.
Do'stlaringiz bilan baham: |