- Гигиена (hygieinos - грекча сўздан олинган) даволовчи, саломатликни сақловчи деган маънони англатади.
- Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш саломатликни сақлаш ҳамда мустахкамлашда энг муҳим омилдир.
- «Шундай ҳақиқат борки, уни
- ҳамиша такрорламоқ даркор».
- Гигиенанинг асосий аспектлари
- тана гигиенаси
- қўл гигиенаси
- соч гигиенаси
- оғиз бўшлиғи
- гигиенаси
- кийим гигиенаси
- хонадон гигиенаси
- овқатланиш гигиенаси
- Тоза тери касаллик қўзғатувчи микробларга қарши ғовдир.
- Одам ювиниб озода бўлиб юрса дили равшан бўлади.
- Ҳафтада икки марта ҳаммомга бориб туринг.
- Душ ҳар куни қилиниши шарт (жисмоний ҳаракатдан сўнг, терлашдан сўнг терини тозалаш мақсадга мувофиқдир).
- Қўллар гавданинг энг кўп кир бўладиган қисми.
- шунинг учун қўлни доимо совун билан ювиш лозим. (кўчадан уйга келгач, овқат ейишдан олдин, овқат тайёрлашдан олдин ва ҳокозо).
- овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлни ювмаслик турли хилдаги ичак касалликлари,гижжа
- касалликларини келтириб чиқаради.
- Оёқ гигиенаси
- Тор пойабзал, синтетик пайпоқ оёқни терлатиб юборади. Шунинг учун оёқни доимо парвариш қилиш лозим.
- Оёқни хар куни совунлаб ювишга одатланинг;
- Оёқ тирноқларини калта қилиб олинг;
- Сочингизни аянг.
- Сочларнинг умри унча қисқа эмас. Сочлар 2 йилдан 4 йилгача яшайди.
- Совун, ювиш воситаларини сочнинг турига кўра танлаб ишлатиш керак.
- Соғлиқга бепарво бўлиш, камҳаракатлилик, пала - партиш овқатланиш, тўйиб ухламаслик, танани толиқтириш соч парваришини бузиши мумкин.
- Офтобда, совуқда узоқ вақт бош кийимсиз юрманг.
- Ҳар кимнинг ўз тароғи бўлиши керак.
- Тишни ҳар куни икки маҳал тозалаш лозим (эрталаб ва кечқурун).
- тишларни тозалаганда албатта тил устини ҳам тозалаш даркор (ошқозон ичак тизими касалликларида тилнинг караш бўлиши касаллик аломати ҳисобланади).
- Оғиздаги нохуш ҳидлар тишдаги кариес, томоқ, жигар, ошқозон-ичак касалликларидан даракдир.
- Кийим қулай, об - ҳавога мос, иссиқликни иложи борича кам ўтказадиган, ҳаво ўтказадиган, яхши тозаланадиган, зарарсиз, ўзига нам олмайдиган бўлиши керак.
- Бу талабларга жун ва ип газламалар яхшироқ мос келади.
- Кийим бадан иссиқлигини тутиб туради, тери қопламини ифлосланишдан ва зарарланишдан сақлайди.
- Пойабзал енгил, кийишга қулай, пишиқ бўлиши, ёшга, иқлимга, фаслга, об-ҳавога мос бўлиши керак.
- Пойабзал чарм матодан тайёрланиши зарур. Чарм мато иссиқликни яхши ушайди, нам бўлмайди. Товонга ҳаво ўтказиш хусусиятига эга.
- Пойабзал оёқнинг қисмаслиги, об-ҳавога мос келиши ва ҳаракатларга тўсқинлик қилмасликлари лозим.
- Пойабзал пошнаси кенг, баландлиги 1,5 – 2 см. бўлиши керак. Ўсмир қизларга пошнаси баланд туфли кийиш тавсия этилмайди.
Ички кийим гигиенаси - Ички кийим тери ажралмаларини яхши шимиши, терини кир бўлишида, дағал устки кийимнинг ишқаланишидан сақлаши, етарли даражада ғовак, ҳавонинг яхши ўтказадиган бўлиши ва иссиқликнинг кам ўтказиши, осон ювиладиган, кўп марталаб ювишга ярайдиган бўлиши зарур. (ип газламалардан тикилган кийим барча талабларга мос).
Уйқу гигиенаси - Одам соғ-саломат, бардам, ишчан булиши учун уйқу гигиенасига амал қилиши шарт.
- Ўрин - кўрпа қулай бўлиши керак.
- Ёстиқ, ўрин кўрпа жилдлари албатта ип газламадан бўлиши керак. Жилдларни ҳар ҳафтада алмаштириб туриш зарур.
- Тўшак, ёстиқлар, кўрпаларни ойида камида икки марта очиқ ҳавода ёйиб шамоллатиш лозим.
- Уйқу камида 7-8 соат бўлиши керак.
Хонадон гигиенаси - “Йиғиштириб турилган жой эмас, ифлослантирилмаган жой тоза”.
- Хоналарни доимо шамоллатиб туринг.
- Ҳар куни хоналарни намли латталар билан артинг.
- Хонадонларда зараркунанда хашоратларни пайдо бўлишига тўсқинлик қилинг.
- Хонадонда ахлат йиғилишга йўл
- қўйманг.
- Чиқиндиларни умуман ёқманг!
Овқатланиш гигиенаси - Овқатланиш илми талабидан хабардор бўлинг ва унга амал қилинг.
- Овқат исътемолида унинг тозалигига нихоятда эътибор беринг.
- Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |