Эслаб қолинг:
Ойлик режалаштириш- бу тарбиявий жараённи аниқ вазифалари ва мазмунларини белгилаш, харбий-ватанпарварлик тарбиясини у ёки бу шаклига таъсир этувчи аниқ бир ҳолатларни хисобга олишдир.
|
Ойлик режалаштириш ҳарбий-ватанпарварлик ишларини бирламчи режаси бўлиб, унда қуйидаги тадбирлар ўз аксини топиши керак:
Ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларга рухий таъсир этиш ва уларни Ватанни севиш каби хислатларига ўргатиш. Бироқ, оммавий амалиётда аниқ бир тарбиявий ишларнинг мазмун ва услублари бўйича кўп саволлар, унинг ташкилотчилари диққат эьтиборидан четда қолмоқда. Бунинг сабаби қуйидагилардан иборат.
Билим юртида аниқ вақтда ўтказиладиган тарбиявий тадбирларни режалаштиришга салбий ёндошишни юзага келиши, бундай режани шарт эмас деб хисоблашлари ва кўп рахбарларни назоратни сусайтирганликлари шундай вазиятни юзага келтирмоқда. Шунингдек, кўп ўқитувчиларда тарбиявий ишларни олиб боришни «ўзи учун» хомаки режалари тузилган бўлади. Ўқитувчилар кўп вазиятларда вазифаларни белгилаб олмайди, бунинг оқибатида эса улар тарбиявий ишлар мазмунини тўла тушуниб етмайдилар.
Ўқувчи тарбиясига хар томонлама ёндошиш, энг аввало шундан иборатки, бунда билим юртининг тарбиявий тадбирлари ўқувчи шахсини баркамол этиб шакллантиришга, янги инсонни юксак ижтимоий сифатларини яратишга имкон берувчи барча омилларни яхлит бир мажмуага бирлаштиришга йўналтирилган бўлиши керак. Бу мажмуа тарбиянинг барча турлари ёш инсон маънавий қиёфасини шакллантиради ва бўлажак Ватан ҳимоячиси учун зарур бўлган сифатларни юзага келтиради (ишлаб чиқаради).
4.2. Ўқув юртининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси ва педагогик жамоасининг ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишлари режаларини амалга оширишдаги вазифалари.
Ўзбекистон Республикасининг “Чақирувгача қадар бошланғич тайёргарлик Низоми” да ЧҚБТ рахбарининг амалий вазифалари белгилаб берилган. У билим юртида бевосита чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик сифатига, ўқув қуроллари, кичик калибрли милтиклар, ўқ-дориларни сақлаш ва уларни хисобини юргизишга, жанговар техника, қуроллар ва ўқ-дорилар билан машғулотлар ўтказилганда кўрсатилган хавфсизлик қонун-қоидаларига қаьтий равишда риоя қилишга жавобгардир.
У билим юртида ўқув ва дарсдан ташқари вақтларда шахсан ЧҚБТ бўйича машғулотлар ташкил қилади ва ўтказади, шунингдек, ҳарбий иш асосларини ўрганиш бўйича тўгаракларга рахбарлик қилади. ЧҚБТ рахбари вазифалари қаторига яна ЧҚБТ хонаси, қурол сақлаш хонаси, ўқ отиш тирига рахбарлик қилиш, ЧҚБТ бўйича ўқув моддий базасини яратиш ва такомиллаштириш каби вазифалар киради.
Ўрта махсус билим юртларида хақли равишда ЧҚБТ рахбарини ўқувчилар билан ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларини олиб боришда, уларни ватан ҳимоясига, ўсмирларни эса бевосита ҳарбий хизматга тайёрлашда асосий ташкилотчи ва ташаббускор деб хисоблашади. У билим юртида “Темурбеклар” ва “Шунқорлар” харбий-спорт ўйини ва бошка ҳарбий-спорт байрамлари тадбирларига услубий жихатдан рахбарлик қилади, шунингдек, жисмоний тарбия ўқитувчилари билан биргаликда ўқувчиларни “Алпомиш ва Барчиной” махсус тест синовларини топширишга тайёрлайди ва уни ташкил этади. ЧҚБТ рахбари ўқув тарбиявий ишларни мактаб ва дарсдан ташқари ишлар ташкилотчиси, жисмоний тарбия ўқитувчилари, синф рахбарлари, билим юртининг педагогик жамоаси билан узвий ҳамкорликда олиб боради.
Ёшларни -Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишдек давлат аҳамиятига эга бўлган мухим вазифани бажаришга тайёрлашни кучайтириш учун, ЧҚБТ рахбари, фақат чуқур ҳарбий билимга, юксак ахлоқий-сиёсий сифатларга эга бўлибгина қолмай, балки ўз шогирдларига бу билим ва сифатларни бера олиши, ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитишнинг илғор услубларини ҳам ўзлаштирган бўлиши керак.
Ёшларни Ватан химоясига хар томонлама тайёрлашни фақат ЧҚБТ машғулотлари билан чегаралаб қўйиш керак эмас. Бу ўқув юртининг барча педагогик жамоаси учун давлат аҳамиятига эга бўлган маъсулиятли вазифадир.
Ўқувчиларни Ватан химоясига маънавий-ахлоқий, рухий ва жисмоний жихатдан тайёргарлиги, билим юртларида энг аввало ўқув жараёнида, қолаверса, тарбиявий-ўқув ишларининг бошқа турларида ҳам амалга оширилади.
Шунинг учун ҳам, хар бир ўқитувчи ўрганилаётган фан билан узвий боғланган холда, -Ўзбекистон Президенти ва хукуматининг халкаро ва ички сиёсатини, мамлакат мудофаа қобилиятини мустахкамлаш, Қуролли Кучлар қудратини оширишдаги муаммоларни тўғри тушунтириб бериши, Куролли Кучларнинг амалий вазифаларини кўрсатиб бериши, Қуролли Кучларга, ҳарбий хизмат ва ҳарбий касбларга мухаббат туйғусини сингдириш, бўлажак Ватан химоячисига зарур бўлган маънавий-ахлоқий ва жанговор сифатларни шакллантириши керак.
Умумийтаълим фанлари, дарсдан ташқари тарбиявий-ўқув ишлари билан узвий боғлиқликда ўқувчиларда кенг дунёқарашни, ижтимоий ходисалар ва воқеаларни тўғри таҳлил қилиш ва бахолаш каби сифатларни шакллантиради, шунингдек, уларда ўз Ватанларига бўлган чексиз мухаббат ва садоқат туйғуларини мустахкам пойдеворини яратади.
Тарих, жамиятшунослик, адабиёт дарслари ўқувчиларни жамият тараққиёти қонунлари тўғрисидаги билимлар билан қуроллантиради, уларда Ватанимиз душманларига нафрат, халқимизнинг буюклиги ва қудратига ўлмас ишонч туйғуларини шакллантиради.
Математика, физика, кимё, биология машғулотларида ўқувчилар замонавий жанговар техника ва куролларни, оммавий қирғин қуролларидан сақланиш усулларини ўзлаштириш учун керак бўлган кенг билим асосларини ўрганадилар. Ўсмирларни ҳарбий хизматга жисмоний жихатдан тайёрлашда жисмоний тарбия дарсларининг аҳамияти беқиёсдир. Ўқувчиларни «Алпомиш ва Барчиной» махсус тестларини топширишга тайёрлаш учун билим юртларида ягона услубий кенгаш тузилиб, унинг таркибига ЧҚБТ рахбари ва жисмоний тарбия ўқитувчилари кирадилар. Ишнинг шу тарзда мақсадга йўналтирилган ҳолда олиб борилиши натижасида, юқори синф ўқувчилари ҳарбий-ватанпарварлик ва амалий-спорт турлари бўйича катта натижаларга эришадилар.
Юқори синф ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси учун, айниқса ЧҚБТ бўйича машғулотлар катта имкониятларга эгадир. ЧҚБТ машғулотлари давомида ўқувчиларда бошланғич ҳарбий билимлар, амалий кўникма ва малакалар шаклланиши амалга оширилади, булар эса Қуролли Кучларга, ҳарбий хизматга бўлган хурмат, замонавий жанговар техника ва қуролларни ўзлаштиришда асос бўлиб хизмат қилади.
Ўқувчиларни Ватан химоясига хар томонлама тайёрлаш, фақат ўқув жараёнида эмас, балки дарсдан сўнг ва ҳарбий-ватанпарварлик ишларини бошқа турларида ҳам давом этиши жуда муҳимдир. Худди шу ерда ўқувчиларни харбий-ватанпарварлик тарбиясини мазмун, шакл ва услубларини такомиллаштиришга доимий равишда диққат-эьтибор ажратиш керак.
Ўқувчи ёшларни -Ўзбекистон Республикасига садоқат ва мухаббат рухида, харбий хизмат бурчини пухта ўташга тайёрлаш, Она-Ватан химояси учун шахсий жавобгарлик туйғусида тарбиялаш- хар бир Ўзбекистон ўқитувчисининг мухим бўлган муқаддас вазифасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |