3.4. МССОда ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тадбирларининг мазмун ва йўналишлари.
Мудофаа-спорт соғломлаштириш оромгохлари чақириққача ёшлар тайёргарлигини ўтаётган ўсмирлар учун ташкил қилинади. МССО жойлардаги хокимият, мудофаа ишлари булими, “Ватанпарвар” ташкилоти ва халк таълими бўлими томонидан бир шахар ёки туман хисобига кўра
1-дан ташкил этилади. МССО базасида ЧҚБТни ўтаётган ўсмирлар учун дала машғулотлари йиғини ўтказилади.
Дала машғулотлари йиғини ЧҚБТ бўйича машғулотларнинг якуний босқичи хисобланади. МССОдаги йиғинларга ўрта мактаблар, академик лицей, ва коллежларнинг битирувчи ўсмирлари жалб қилинади.
МССО да ҳарбий тайёргарлик, ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-спорт ишларига бевосита рахбарлик қилиш учун МССО бошлиғи, ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлар, взвод ва гуруҳ командирлари, жисмоний маданият ва сузиш бўйича мутахассислар тайинланади.
Юқорида айтиб ўтилган барча шахслар учун аниқ вазифалар доираси -Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ички Низоми талаблари асосида хокимият органлари томонидан белгиланади.
Масалан, МССО бошлиғи ўқув ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш, МССО шахсий таркибини интизоми, сиёсий-мафкуравий ва ахлоқий-рухий холати учун жавобгардир. Шу билан бирга у овқатланиш, хЎжалик ва молия ишлари, ички кундалик тартибга риоя қилиниши, ўқув моддий базасини фойдаланилиши, сақланиши ва такомилланиши, ўсмирлар саломатлиги, оромгохни ёнғиндан сақлаш хавфсизлиги учун ҳам жавоб беради.
МССО бошлиғини тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарига ўсмирларнинг мафкуравий-сиёсий ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва оромгох шахсий таркибининг маънавий-ахлоқий холати учун жавобгарлик юкланади. Унинг вазифалари доирасига, ҳарбий-ватанпарварлик ишларини режасини тузиш ва уни амалга ошириш, шунингдек, маънавий-ахлоқий тайёргарлик машғулотлари ўтказиш, хуқуқий тарғиботни, маданий-оқартув ишларини олиб бориш ва бошқалар киради. Бундан ташқари, у яна шахсий таркибни саломатлиги ва овқатланиши хақида ғамхўрлик қилиши, уларнинг талаб ва эхтиёжларини билиши ва уларни ўз вақтида хал килиши керак.
Взвод командирлари ўсмирларни ҳарбий ва жисмоний тайёргарликлари, тарбияси, интизоми, сиёсий-ахлоқий холати ва ўз секцияларида ички тартиб қоидаларини сақлаш учун жавоб берадилар.
Группа командирларига машғулотларни сифатли ўтказиш, интизом ва группадаги ички тартибни сақлаш учун жавобгарлик юкланади. Улар взвод шахсий таркиби билан машғулотлар ва ҳарбий-ватанпарварлик ишларини ўтказадилар, машғулотлар ўтилиши ва шахсий таркибни ўзлаштириш хисобини олиб борадилар. Бундан ташкари, улар ўсмирларнинг маънавий ва ахлоқий сифатларини билиши, уларни турмуши, эхтиёжлари хақида ғамхўрлик қилиши, машғулотларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини қаттиқ назорат остига олишлари керак.
МССОда ўқув-дала йиғини даврида ўсмирларнинг ҳарбий тайёргарлиги, жисмоний ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси борасидаги ўқув-тарбиявий жараённи тўғри олиб бориш, группа командирлари, жисмоний тарбия ва сузиш бўйича мураббийларга услубий ёрдам бериш учун услубий-ўқув кенгаши тузилади. Кенгаш таркибига МССО бошлиғи, унинг ўринбосарлари, взвод командирлари ва тиббий ходимлар киради. Ўқув-дала йиғинининг бутун даврида МССО бошлиғи томонидан чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва услубий ишлар бўйича шахар, туман мудофаа ишлари бўлимлари билан келишилган холда, махсус режа ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Барча режалаштирилган ва ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тадбирлари (учрашувлар, экскурсиялар, маърузалар, сухбатлар, кеча ва байрамлар) ўсмирларнинг мафкуравий-сиёсий, ахлоқий ва мехнат тарбиясини оширишга, уларни рухий ва жисмоний жихатдан мамлакат мудофаасига тайёрлашга йўналтирилган бўлиши керак.
Шунинг учун ҳам, барча ишлар ва тадбирларни ўтказилиши, уларнинг сифати доимо қаттиқ назорат остида бўлиши лозим. Фақат аниқ бир мақсадни кўзлаган режа асосидагина юқори натижаларга эришиш мумкин. Бу натижаларни юзага клиши учун эса, МССО маъмурияти ва барча дахлдор ташкилотлар ва хокимият вакиллари масъулдирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |