Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 24 майдаги 122-сонли буйруғига 2-илова
Халқ таълими тизимида умумтаълим муассасаларида дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича
ТАРТИБ
I. Умумий қоидалар
Ушбу Тартиб «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун-ларига мувофиқ умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлигини ошириш, таълим тизими раҳбарлари-нинг масъуллигини оширишга қаратилган.
Мазкур Тартиб барча турдаги бошланғич ва умумтаълим муассасалари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларининг дарсларт тайёргарлигини ташкил этишга қўйилган талаблар бўлиб, Рес-публика бўйича барча таълим муассасалари учун умумтаълим беришни такомиллаштиришга қаратилган ва унинг бажарили-ши мажбурийдир.
II. Дарс кузатиш ва таҳлил қилишнинг асосий мақсади ва вазифалари
Мақсад: ўқитувчига амалий-методик ёрдам бериш, ўқитув-чи масъулиятини ошириш, дарс самарадорлигига эришиш.
Вазифалар: дарс кузатувчилар томонидан мактабда ўқитувчи ишига баҳо бериш;
дарс жараёнининг дарс ўтиш этапларига мослигини куза-тиш, кузатувчилар томонидан дарс ўтаётган ўқитувчига ама-лий-методик ёрдамлар берилишига эришиш;
илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;
ўқитувчилар назарий билимларининг амалиётга мутаносиб-лигини таҳлил қилиш;
ўқитувчилар ўзаро бир-бирларининг педагогик усул ва услубларини ўрганишга даъват қилиш орқали таълим самарадор-лигини ошириш.
III. Ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарлиги
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик даражаси тегишли фан метод бирлашмаларида кўриб чиқилиб, таклиф ва тавсиялар асосида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўришида қуйидагиларга эътибор қаратилади.
Дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида ўқитувчи мавзуий режалаштириш, дарс ишланмаси, турли дидактик тарқатма ма-териаллар ва кўргазмали қуролларни тайёрлаш;
Дарсга Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мос равишда аниқ мақсад қўйиш;
Дарс ўтиладиган хонани тайёрлаш, досканинг тозалиги, бўр, латта ёки маркерларни тайёрлаш, АКТ тайёрлигига эъти-бор қаратиш;
Мавзунинг илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналтириш; кўргазмалилик ва берилаётган билим, янги ахборотларнинг ҳаётийлигига, жонли ва равон тилда очиб бе-рилишига эътибор қаратиш;
Ўқув дастури асосида мавзуга ажратилган соатларнинг мослиги, ўқувчининг ёши ва шахсий-психологик хусусиятини ҳисобга олиб, уларни ўйлашга, изланишга ундаши, ижодкорлик, услубий маҳорат, илғор педагогик ва новаторлик тажрибалари-дан фойдаланиш.